1. XIX асрдан бошлаб мева экинларининг янги навларини олишда чатиштириш (дурагайлаш) қўллана бошланди ва бу селекциянинг асосий усули бўлиб қолди


Download 110 Kb.
bet5/8
Sana04.02.2023
Hajmi110 Kb.
#1160908
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
REJA

Интродукция деб, ўсимлик тур ёки навларини улар илгари ўсмаган (экилмаган) мамлакат ёки минтақага (ўсмаган жойга ёки шароитга) олиб (кўчириб) келиб киритилишига айтилади.Маккажўхори, картошка, тамаки, кунгабоқар, помидор, ингич-ка толали ғўза каби экинлар мамлакатимизга Америка қитъасидан интродукция қилинган.
Ўсимликлар селекциясида интродукциянинг аҳамияти жуда катта. Н.И.Вавилов ўсимликлар интродукциясининг назарий асосларини яратиб, маданий ўсимликларнинг географик тарқалиши билан боғлиқ бўлган ўзгарувчанликнинг қатор муҳим қонуниятларини аниқлади.
Н.И.Вавилов кузатишлари натижасида ўсимликларнинг тур ва хиллари ер юзида бир текисда тақсимланмаганлиги аниқланди. Ўсимлик турларининг кўпчилик қисми ер шарининг бир қатор минтақаларда (жанубий-шарқий Хитойда, Ҳиндистонда, Жанубий-Ғарбий Осиёда, Эфиопияда (Ҳабашистон), Марказий ва жанубий Америкада, Ўрта ер денгизи қирғоғи мамлакатларида (Олд Осиёда) тарқалган. Кавказ ва Ўрта Осиёнинг тоғ этаклари ўсимлик турларига бой жойлар ҳисобланади.
Ўсимликлар бирламчи интродукцияси қадимий замонларда, одамлар деҳқончилик билан шуғуллана бошлаганда вужудга кела-ди. Илгари фақат маҳаллий ўсимликлар, одамлар яшаган жой о л-дида экилган бўлса, кейинчалик қўшни қишлоқ қабилалар ўртасида уруғ алмаштириш ўтказилиб, сифати ва ҳосилдорлиги паст ўси м-ликлар сиқиб чиқарилган.
Кейинчалик айрим халқлар, қабилалар иқлимнинг, яшаш ша-роитининг ўзгариши сабабли бир жойдан иккинчи жойга кўчиши, аҳолининг сонини ўсиши, ҳар хил ҳарбий юришлар, янги минтақа,қитъаларни очилиши, мамлакатларда савдо алоқалари ва бошқа кўп сабабларга кўра интродукция авж олиб – янги-янги ўсимлик турла-ри, хиллари тарқалган.
Одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши, улар билан ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳам олиб кетиб тарқалиши маданий ўсимликларнинг дастлабки географиясини кескин ўзг аришига са-баб бўлади. Масалан АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Африка Республикаси ва Аргентинага ўхшаган мамлакатлар ўзини қишлоқ хўжалигини деярли тўлиғича четда жойлашган ўсимлик ва ҳайво нларнинг интродукцияси асосида яратганлар. АҚШ ва Канада қишлоқ хўжалигида Россиянинг буғдой, арпа, сули, дон, себарга, олмаларнинг қандай рол ўйнагани маълум. Америка Қўшма Штатларида маккажўхори, тамаки ва қисман катта аҳамиятга эга бўлмаган ўсимликлардан ташқари ҳамма дала экинлари ва мевали ўсимликлар интродукция орқали киритилган. Калифорнияда эса ҳамма қишлоқ хўжалик экинлари, жумладан маккажўхори ҳам ин-тродукция қилинган экинлардир.Селекция учун бошланғич материал йиғиш мақсадида кўп мамлакатларда махсус чоралар, экспедициялар ташкил қилинган. Масалан, Россияда айрим агроном, деҳқонлар, тажрибакорлар ўсимликларни тўплаш билан 1700 йиллардан бошлаганлар. Натижада қишлоқ хўжалигига янги: картошка, маккажўхори, кун-габоқар, қанд лавлаги, помидор, баъзи сабзавотлар, дуккакли дон, манзарали экинлар киритилади.
Картошканинг биринчи туганаклари ва кунгабоқарни уруғини 1700 йили Пётр 1 Голландиядан Петербург шаҳрига граф Шереме-тьевга юборади. Кейинчалик картошканинг интродукцияси натижасида катта майдонларга тарқалиши “иккинчи нон”га айла-нишида атоқли агроном И.М.Комов ва А.Т.Болотовларнинг хизма-тлари катта.

Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling