1. XIX асрдан бошлаб мева экинларининг янги навларини олишда чатиштириш (дурагайлаш) қўллана бошланди ва бу селекциянинг асосий усули бўлиб қолди
Турлар аро чатиштириш. Унинг селекциядаги аҳамияти
Download 110 Kb.
|
REJA
Турлар аро чатиштириш. Унинг селекциядаги аҳамияти
Чатиштиришда ота-она жуфтликлари бир турга мансуб бўлса турлар ичидаги чатиштириш дейилади. Чатиштириш му-раккаб шаклланиш жараёни бўлиб, дурагайда ота-онасига мансуб бўлмаган белги ва хусусиятлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Янги нав олишнинг муваффақияти ота-она жуфтликларини тўғри тан-лашга боғлиқдир. Амалий селекцияда бу масала энг мураккаб ва муҳим ҳисобланади. Дурагайда ота-она белги ва хусусиятлари ҳар хил бирикмаларда намоён бўлиши мумкин. Мева экинларида ота-она жуфтликларининг гетерозигот ҳолатда бўлиши дурагай уруғ авлодларининг мураккаб парчаланишига олиб келади ва уларни таҳлил қилиш жиддий хатоликларга олиб келиши мум-кин. Чатиштириш учун ота-она жуфтларини танлаш экологик-географик принцип бўйича, айрим вегетатив фазаларининг бош-ланиш муддатлари ва давомлилиги, касаллик ва зараркунан-даларга бўлган чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва ҳосил бериш хусу-сиятлари, мевасининг таъми ва товар сифатлари, диаллель чатиштиришлар натижаси ва бошқа айрим фойдали хўжалик белги ва хусусиятлари асосида олиб борилади. Диаллель чатиштиришлар натижасида навларнинг комбина-цион қобилиятларини аниқлаш ота-она жуфтларини танлашда муҳим аҳамиятга эга. Ота-она жуфтларида номақбул белги ва хусусиятлар (эрта гуллаш, совуққа чидамсизлиги, мева сифати-нинг паст бўлиши ва ҳ.к.) иложи борича кам ривожланган ва улар фақат биттасида бўлиши мумкин. Янги навда мужассам-лаштириш учун зарур бўлган белги ва хусусиятлар бўйича эса ота-она жуфтлари бир-биридан фарқ қилиши керак. И.В.Мичурин кўрсатмаси бўйича ота-она жуфтлари бир-биридан географик жиҳатдан ва шу билан бир қаторда чатиштириш амалга оши-рилаётган жойдан узоқ жойлашиши керак. Бунда энг муҳими шу жойларнинг экологик шароитлари бўйича бир-биридаи кескин фарқ қилишидир. Н.И.Вавилов фикрича ҳар хил экологик жойлардан келиб чиққан навлар чатиштирилганда дурагайларда қим-матли, кам учрайдиган белгилар бирикмасини топиш мумкин. Ота-она жуфтларини ҳар хил экологик-географик шароитлардан топиш қийин бўлганда, улардан биттаси маҳаллий бўлса кифоя қилади. Маҳаллий навлардан селекцияда фойдаланилганда дурагайларда маҳаллий навларнинг белги ва хусусиятлари кўпроқ намоён бўлади. Республикамиз учун кеч гуллайдиган, аммо эрта пишадиган данакли мевалар, кеч пишадиган ва яхши сақланадиган уруғли мевалар зарур. Бу навлар касаллик ва зараркунандаларга, ташқи ноқулай шароитларга чидамли, шох-шаббаси нисбатан кичик, мевасининг таъми ва товар хусусиятлари юқори бўлиши зарур. Бундай навларни келтириб чиқариш учун танланган жуфтларда, ёки уларнинг бирида шу белгилар мужассам бўлиши керак, Чатиштиришда пайдо бўлган авлодларга ота-она ўсимликлари-нинг жинсий хужайраларидан генлар бир хил ўтказилади. Шу-нинг учун оддий ва ўзаро (ретсипрок) чатиштириш натижасида кўп белги ва хусусиятлар бўйича авлодлар орасида фарқ куза-тилмайди. Лекин ирсиятда тситоплазма ҳам маълум роль ўйнайди. ТСитоплазма авлодларга фақат она жинсий гаметалари билан бирга ўтади. Шунинг учун тситоплазма билан боғлиқ бўлган белги ва хусусиятлар фақат она томонидан ўтиши мумкин. Бу эса ретсипрок чатиштиришда авлодлар ирсиятларининг ҳар хил бўли-шига олиб, келади. Кўпинча физиологик хусусиятлар авлодларга тситоплазма орқали ўтади. Шунинг учун ота-она жуфтларини тан-лашда уларнинг белги ва хусусиятлари авлодга ҳар хил ўтишини ҳисобга олиш керак. Амалий селекцияда чатиштиришнинг ҳар хил усуллари қўл-ланилади, Чатиштириш хилларини танлаш ўсимлик тури ва унинг биологиясига, дастлабки материал хусусиятларига ва бош-қа шарт-шароитларга боғлиқ. Чатиштириш оддий ва мураккб бўлиши мумкин. Битта ота-она жуфтлари ўртасида бир марта бўладиган чатишув - оддий чатиштириш дейилади. Оддий чатиш-тиришда дурагайлар битта ота-она жуфтлари ирсиятларининг қўшилишидан пайдо бўлади. Оддий чатиштиришнинг баъзилари ретсипрок (ўзаро) бўлиши мумкин. Масалан: А х Б ва Б х А. Чатиштиришда иккитадан ортиқ ота-она шакллари иштирок этса ёки олинган дурагайлар ота-она жуфтларининг бирортаси билан такрорий чатишса бу мураккаб чатиштириш дейилади. Мураккаб чатиштириш поғонали ёки қайта бўлиши мумкин. Погонали чатиштириш дурагайларда бир қанча ота-она шаклла-рининг ирсиятини кетма-кет бирлаштириш учун қўлланилади. Бундай чатиштирини қуйидагича ифодалаш мумкин: Download 110 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling