чатиштириш учун олинган ота-она жуфтларини олдиндан веге-татив яқинлаштириш;
оралиқ дурагай бўғин - воситачи яратилиши;
уруғланиш учун қулай шароит вужудга келтириш;
чангланиш учун тайёрланган чангларга она ўсимлик чангини қўшиш;
она уруғчи тумшуқчаларига ота ўсимлик уруғчи тумшуқ сек-ретларини (шира) суртиш;
ҳар хил навлар, турлар чанглари аралашмаси билан чанглатиш;
ёш дурагайларни биринчи гуллаш даврида чанглаш ва сунъий равишда чангланмаган гулларни олиб ташлаш;
уруғларни яхши униб чиқиши учун стратификация давридан сўнг, уруғларни данак пўстлоғисиз экиш ва бошқа.
Ҳозирги пайтда чатишмасликни бартараф қилиш учун ўзаро чатиштириш, чатиштиришда ҳар хил биотиклардан фойдаланиш, ота-она ўсимликларида плоидлар даражасини ўзгартириш, ча-тиштирилаётган ўсимликларга физик ва кимёвий омиллар билан таъсир кўрсатиш, уруғчиларга ўсиш стимуляторлари билан таъсир кўрсатиш йўли билан ҳам амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |