1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)
Талабалар турмуш тарзи оммавий соғломлаштириш спортида ва
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
3.3.Талабалар турмуш тарзи оммавий соғломлаштириш спортида ва унинг юриш, югуриш, кросс, “трусцой югуриш” воситалари ва машғулотлари Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиѐев 2019 йилнинг 4 сентябрь кунидаги видио селектор йиғилишида мамлакатимиз жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш, ҳалқаро мусобақаларга тайѐргарлик, мактаб талаба ѐшлари жисмоний тарбияси, улар орасидан лаѐқатли спортчилар селекцияси, айниқса, олимпиада резервини танлаш, тайѐрлашни такидлаб, ўқувчи ѐшлар соғлом турмиш тарзи жисмоний маданияти машғулотлари (оммавий ѐшлар соғломлаштириш жисмоний маданияти)ни ҳам четлаб ўтмади, мавжуд муаммолари учун аниқ вазифаларни белгилади (8). Фаол (актив) ҳаракатланиш умрнинг узоқ вақти давомида танимизнинг функционал фаолиятини сақлашда, меҳнатга яроқлилик даврини узайтириш- га, организмнинг етакчи хизматларини бажарувчи тизимлар юрак - қон томир, нафас, ҳаракат - таянч аппарати мушаклари ва бошқаларни вақтидан олдиндан пишиқлигини сусайиши, танаси аъзоларини бужмайиб (қуриб), хизмат фаолиятини пасайиб қолишини олдини олади. Айниқса, организмни 40% дан ортиғи мускул толалари эканлигини ҳисобга олсак, уларни массасини кичрайиши, юкламасиз сўлиб қолиши, айнан шу ҳолатга тушишга сабаб бўлади. Экспериментал ғуруҳимиз талабаларига энг оддий машқлар- воситалардан олинадиган фойдага оид билимлари ўта торлигини аниқлади, Оддий соғломлаштириш мақсадидаги юриш, ишга пиѐда қатнаш, оддий маълум масофани босиб ўтишни соғломлаштириш машғулотлари берадиган наф нимадалигига оид билимлари ўта содда. Шунга кўра тадқиқотларимизда адабиѐтлр тахлилига асосланиб энг оддий машқларнинг мотивациясига тўхталдик. Юриш, югуриш, гимнастика ва бошқа жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари оқибатида қўлга киритилган яхши кайфият 67 инсоннинг жисмига ақл, кучига-куч қўшади, турмуш тарзидаги фаолиятларида катта фойда келтиради. Ҳаракат фаоллигига оид қатор тадқиқотлар серҳаракат кишиларнинг организмида турли хилдаги эндофрин моддалар кишига ҳафаликларни тез енгиш, ташқи ва руҳий таъсирларга чидамли бўлишга ѐрдам бериши ҳам назарий, ҳам илмий асосланган. Ҳаѐтини лаззатли ўтказишни истаган киши вақтининг ҳар дақиқасини машқларга, яхши кайфият ташувчи моддаларни кўпайтирадиган жисмоний ҳаракатлар, меҳнатдаги фаолликка бағишлашлари, уларнинг жисмоний маданиятлилигидан далолатдир. Амалга оширилаѐтган давлат сиѐати ҳам жамиятимиз аъзоларини жисмоний маданиятини шакллантириш воситаси Оммавий спортни ҳалқимиз турмуш тарзига сингдиришга қаратилганлиги ҳам шунда. Ҳаракат фаоллиги ҳақидаги аждодларимиз мутафаккирларини фикрларини диссертациямизнинг биринчи бобнинг биринчи бўлимида эътиборга лойиқ фикрларни эътибоингизга ҳавола қилдик. «Ҳаѐт-ҳаракат демакдир» деган маънодаги ҳалқ нақли билан бошланадиган Ф.Насриддиновнинг (1998) «Камолот ва маънавият сабоқ- лари» қўлланмаси мамлакатимизда яратилган ―Оммавий спорт соғломлаштириш‖ муаммоларига оид яратилган оммабоп рисолалардан бўлиб, муаллифнинг қатор йўлланма ва тавсиялари талаба ѐшларнинг ҳам оммавий соғломлаштириш спорт назариясига оид билимлар ва амалий малакаларнинг шакллантириш масалалрига бағишланган (35). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling