47
генератор якорининг равон ва эркин айланиши текширилади, магнето
узгичлари ва юргизиб юбориш двигатели свечаси электродлари орасидаги
тирқиш текширилади ва керак бўлса ростланади; дизелнинг сапуни
ювилади; сув насоси ечиб олиниб, мойи ва керак бўлса унинг салниги ҳам
алмаштирилади; дизелнинг қуввати ва ёнилғининг бир соатлик сарфи
аниқланади; юргизиб юбориш двигателининг карбюратори ювилади, керак
бўлган ҳолларда техник ҳолатини текшириш мақсадида стартёр ечиб
олинади. Дизелнинг стилиндрлар каллаги ечиб олиниб, қурумдан
тозаланади, клапанлар притирка қилинади, керак бўлса цилиндрлар каллаги
қистирмаси
алмаштирилади, картер таглиги ечиб олиниб ювилади ва мой
сўргич тўри ҳам ювилади; мой йиққич ва мой насосининг маҳкамланиши
текширилади.
Мавсумий техник хизмат кўрсатиш (МТК)да ТК-3 нинг барча
операциялари бажарилади, улардан ташқари
совутиш тизими ювилади ва
антифриз билан тўлдирилади, дизель картеридаги мой навбатдаги мавсумга
мос келувчисига алмаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: