1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4-бириктирувчи 
пластина;
5-сиқувчи пружинанинг таянч ҳалқалари; 6-етакланувчи диск; 7-
етакланувчи диск гупчаги; 8-фрикцион қопламаларнинг парчин михи. 
 
Муфтанинг нотўғри ростланиши, яъни сиқувчи подшипник ва 
қайтарувчи ричаг орасида тирқиш бўлмаганда, подшипникни доимо 
айланиб туришга, бу эса ўз навбатида уни қизишига, ундан мойнинг 
оқишига ва уни яроқсиз ҳолатга ўтишига олиб келади. 
Кўп ҳолларда қайтарувчи ричагларнинг учларини куйиши ва ейилиши 
кузатилади. Бунинг сабаби унинг подшипник билан туташувида поналаниб 
қолишида содир бўладиган қуруқ ишқаланишдир. 
Сиқувчи диск пружиналарининг юритмасини нотўғри ростланиши 
муфта дискларининг шатаксираши, тракторнинг тортиш кучининг 
пасайишига олиб келиши мумкин. 
Етакланувчи дисклар эгилади, уларнинг устқўймаси ейилади. Сиқувчи 
дискнинг ишчи юзасини юқори ҳаротатгача қизиши натижасида унинг 
қизғиш ранга кириши ва унда дарзлар пайдо бўлиши мумкин. 
Тирсакли валнинг ёки узатмалар қутиси валининг зичлагичлари 
орқали дисклар сиртига мой тўкилиши натижасида, муфта шатаксираши 
мумкин. 


52 
Етакчи дискларнинг эгилиши ёки қайтарувчи ричагларнинг нотўғри 
ростланиши натижасида узатмаларни алмаштиришда қийинчилик содир 
бўлади. Узатмаларни алмаштиришдаги қийинчилик сиқувчи дискнинг 
қийшайиши натижасида содир бўлади. 
Илашиш муфтасини қийин ажралиши етакланувчи диск гупчаги 
шлицаларининг илашма вали шлицаларини емирилиши натижасида 
уларнинг поғонали ейилиши туфайли содир бўлиши мумкин. 
 

 
3.2-расм. Етакланувчи диск: 
1-етакланувчи дискгупчаги; 2-демифер; 3-демифер пластинаси; 4-
етакланувчи 
диск; 
5-фрикцион 
қопламалар;
6-фрикцион 
қопламаларнинг 
пружинали 
пластинаси; 
7-демифер 
пружинаси; 
8-фрикцион 
шайба; 
9-фрикцион 
втулка;
10-демифернинг пўлат таянч ҳалқаси; 11-демифернинг пластинкасимон 
пружинаси; 12-таянч бармоқ; 13-мувозанатловчи юкча; 14-фрикцион 
қопламаларнинг таянч михи; «1» юзаси маховик томонга қаратилган 
бўлиши керак; «Д» - айланиш йўналиши; 220 кг. юкламада Вқ7,1560 (0,3 
мм. бўлиши керак. 
Муфтани қисмларга ажратиш билан бир пайтда носозликларни 
бартараф этиш мақсадида, яроқсиз деталларни таъмирланганига ёки 
янгисига алмаштириш мақсадида улар техник экспертизадан ўтказилади. 


53 
Барча дизелларда илашиш муфтасини ечиб олишдан аввал маховикка 
махсус технологик болтлар ўрнатиб қўйилади, улар сиқувчи пружиналарни 
дастлабки сиқилишини таъминлайди. 
Илашиш муфтасини қисмларга ажратишда кожух ва сиқувчи 
дискларга белги қўйилади, ушбу белгилар йиғишда бирикма ҳосил қилувчи 
деталларни бир-бирларига нисбатан тўғри жойлашишини таъминлайди ва 
илашиш муфтасининг бошланғич балансировкасини сақлайди. Муфтани 
бўлакларга ажратишда куч винти ва илашиш муфтаси корпусини сиқиб 
турувчидан иборат бўлган махсус мосламалардан фойдаланилади. 
Фрикцион устқўймалар алмаштирилгандан сўнг чўктирилган парчин 
михларининг каллаги устқўйма текислигидан 2 мм. дан кам бўлмаслиги 
керак. Устқўймалар диск сиртига зич ўтириши лозим, бунда нозичлик 0,1 
мм. дан катта бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. Устқўймалардаги парчин 
михлар атрофида радиал дарзларга рухсат этилади, дарзлар диск четига ва 
қўшни парчин мих тешиклари билан туташмаслиги талаб этилади.
Сиқиш дискининг ҳолати кўрикдан ўтказилганда унинг таянч 
текислигидаги ҳалқасимон ариқчаларнинг чуқурлиги 0,2 мм. дан, дарз 
тўрнинг куйиш излари ёйилиши юзанинг 40% дан ошмаслиги мақсадга 
мувофиқ. Сиқувчи дискнинг ишчи юзаси жилвирлаш билан тўғриланади 
ёки ейилиш излари йўқолгунга қадар йўнилади ва майда жилвир қоғозида 
яхшилаб тозаланади. 
Муфтани двигателга ўрнатишдан аввал у махсус мосламада 
йиғилади, бунда сиқувчи дискнинг пружинаси сиқиб турилади. Қотириш 
болтларини ўрнатишдан аввал маховик подшипнигининг ички ҳалқасига 
технологик вал ўрнатилади, бу етакловчи дискларнинг шлицали 
тешикларини ўзаро тўғри ўрнатилишини ва маховик ўқи ва тирсакли 
валнинг ўқдошлигини таъминлайди. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling