1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Орқа кўприкда содир бўладиган носозликлар, уларни


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

3.4. Орқа кўприкда содир бўладиган носозликлар, уларни 
таъмирлаш ва мослаш. 
Ғилдиракли тракторларнинг орқа кўприкларидаги носозликларнинг 
асосий сабабларини, уларни аниқлаш ва бартараф этишни МТЗ-80 трактори 
мисолида кўриб чиқамиз. 
Трактор ҳаракатланаётганда у тормозланганда бир томонга тортиб 
кетиши 
ва 
тормоз 
тепкисининг 
йўлини 
катталашиши, 
диск 
устқўймаларининг ейилганлигидан ва тормозни бошқариш механизмининг
ростланганлигини бузилганлигидан дарак беради. 
Ушбу носозликлар содир бўлганда тормоз тепкиларининг тўлиқ йўли 
текширилади, унинг қиймати ҳар бир тепкида бир хил бўлиб, 70-90 мм. га 
тенг бўлиши керак. тепкининг йўли 70 мм. дан кичик бўлиши 
устқўймаларнинг тез ейилишига ва тормозларни қизиб кетишига олиб 


54 
келади. Агар унинг қиймати катта ёки кичик бўлса, унда тепкиларнинг 
йўли қуйидагича ростланади. Контргайка бўшатилади ва тормоз вилкасини 
бураб ёки ростловчи болтни бўшатиб тепкининг йўлини меъёр даражасига 
етказилади. Ундан сўнг тормознинг илаши ҳаракат давомида кўриб 
чиқилади, бунинг учун трактор шиғовланиб сўнг тормозланади. 
Шиналарнинг протекторининг изи бўйича тормоз йўли ўлчанади. Соз ва 
тўғри ростланган тормозларда унинг қиймати 6-7 м. дан ортмаслиги лозим. 
Ушбу текшириш давомида чап ва ўнг тормозларнинг ишлаш синхронлиги 
ҳам текширилади. Тормозлангандан сўнг 10-20 м. масофада трактор тўғри 
чизиқли йўналишидан четга чиқса, унда тормозларнинг ишлаб кетиш 
синхронлиги текширилади. Уни ростлаш билан тўғри ҳаракат йўналиши 
таъминланмаса, тормозлар чиқариб олиниб таъмирланади. Чап тормозни
чиқариб олиш учун дастлаб ғилдиракнинг ички ободида ёки ярим ўқ 
рукаваси қопқоғида мойнинг излари бўлса, ярим ўқ манжетларининг 
эластиклигини йўқотганлиги ёки бузилганлигини кўрсатади. Уни 
алмаштириш учун ғилдирак, гардиш ва ярим ўқ рукавасининг қопқоғи 
олинади. Сўнг эса дифференциални блокировкаловчи муфта чиқариб 
олинади, ўнг тормозни чиқариб олиш учун эса кабинанинг ўнг 
кронштейни, ҚОВ ни улаш тортқиси ва тормоз крани чиқариб олинади. 
Тормозлар чиқариб олингандан сўнг, дискларнинг қалинлиги ўлчанади. 
Бирлаштирувчи дискларнинг устқўймаси ёки бирлаштирувчи дисклар 
йиғилган ҳолдаги ўлчами 11 мм. дан, ейилган сиқувчи дискларнинг 
қалинлиги 10,8 мм. дан кичик бўлса алмаштирилади.
Етакловчи ғилдиракларнинг ярим ўқ рукаваларидаги шовқин ва 
тақиллаш подшипникларнинг ейилганлигини ёки бузилганлигини 
кўрсатади. 
Бундай носозликни бартараф этиш учун ғилдирак чиқарилади, ёнилғи 
баки ва ярим ўқларнинг рукаваси ажратиб олинади. Чап рукавага етиш 
учун гидроаккумулятор ва кабинанинг чап кронштейни, ўнг рукавага етиш 
учун кабинанинг ўнг тормоз крани, кабина кронштейни ва пневматик 
ўтказгич йиғилган ҳолда олинади. Бундан сўнг қотириш болтлари 
бўшатилади ва икки дона болтлари билан рукава сиқиб чиқарилади. Бунда 
ҳар бир рукава юк кўтариш механизми билан пухта ушлаб турилиши 
лозим. Ярим ўқни корпусдан сиқиб чиқариш ва сиқиб киритиш ажратгич 
(3.10-расм) 
билан 
амалга 
оширилади. 
Ярим 
ўқларнинг№217
подшипнигини ўтирган жойлари 84,95 мм гача, ёки шпонка ариқчаси 
ейилган ҳолларда алмаштирилади. 
Дифференциални блокировкалаш механизмининг иш қобилятини 
йўқотилиши, диафрагмани ёрилиши, фрикцион муфтанинг дискларини ва 
блокировка валининг ейилиши билан боғлиқ. 
Агар дифференциални блокировкалаш муфтасида носозликлар бўлса, 
унда унинг қопқоғи ва кожух олинади. Бирлаштирувчи дискларнинг 


55 
устқўймалари, уларнинг қалинликлари 11,8 мм. дан кам бўлса 
алмаштирилади
Қувват олувчи валнинг ричаги ейилган бўлса ва алмаштириш 
поводогини боғланмаган ёки синхрон юритма муфтасини бошқариш 
қийинлашса, кучайтиргич (стакани, пружинаси) механизмини ва кулачокли 
қайта улаш муфтасининг ейилганлигини кўрсатади. 
Бунинг учун, кучайтиргич механизмининг носозлиги сабабини 
аниқлаш мақсадида стакан ажратиб олинади ва бўлакларга ажратилади. 
Стакан 
бўлакларга ажратилганда унга ўрнатилган сиқилган 
пружинага эҳтиёт бўлиш ва муайян кетма-кетликка риоя қилиш талаб 
этилади. Дастлаб ҚОВни бошқариш ричагини шундай ҳолтга ўрнатиш 
керакки, унда қайта улаш валигидаги ричаг 5 даги ва орқа кўприкдаги 
технологик тешиклар устма-уст тушиш ва улардаги ўрнатиш болти 
қотирилади. Ундан сўнг контргайка бўшатилади, ростловчи болт қайта 
улаш валиги ричагигача қотирилади ва секинлик билан ростловчи болт 
бўшатилади. Стаканни корпус билан пухта ушлаб турилишига ишонч 
ҳосил қилиниб, йиғилган ҳолда стакан чиқариб олинади. Уни пресс 
оситида ёки струбцинада сиқиб, стопор болти чиқариб олинади. Нуқсонли 
деталлар алмаштирилади. Йиғиш учун ҳам прессдан ёки струбцинадан 
фойдаланилади. Кулачокли муфтада носозлик бўлганда, узатмалар қутиси 
орқа кўприкдан узилади. Ундан сўнг ейилган деталлар алмаштирилади. 
Орқа ҚОВ узилганда вал учининг айланишини давом этиши ёки унинг 
нотекис айланиши тормоз тасмаларини ростланганлигини, бузилганлигини 
ва уларни ейилганлигидан дарак беради. 
Тормоз тасмаларининг таранглигини ростлаш учун туйнук қопқоғи 
олинади ва ростловчи болтларни қотирилиши ростланади, сўнг эса 
бўшатилиши, натижасида вал учлигини қўл билан бурашга эришилади. 
Агар носозликни бартараф қилишнинг иложи бўлмаса, ҚОВ трактордан 
чиқариб олинади. Бунинг учун орқа қопқоқнинг қотириш болтлари ва ҚОВ 
технологик болтлар билан йиғилган ҳолда чиқариб олинади. Ундан сўнг 
тормоз тасмалари чиқарилади ва уларнинг қалинлиги ўлчанади. Тасманинг 
қалинлиги 2,5 мм.дан кам бўлганда улар янгисига алмаштирилади. 
Узатиладиган буровчи момент ортиши билан кучайувчи шовқиннинг 
пайдо бўлиши, орқа қопқоқда мойнинг изини мавжудлиги вал, планетар 
редуктори деталларининг шилицаларини ейилганлигидан, эластикликни 
йўқотганлигидан ёки манжетнинг бузилганлигидан дарак беради. 
Бу ҳолларда ҚОВ трактордан ажратилади. Техник ҳолатини текшириш 
учун унинг орқа қопқоғи тискиларда сиқиб, учлиги буралиб, шестерния 
тишлари назорат қилинади, вал учлигининг подшипникда силжиши қўлда 
текширилади. Агар тишларнинг синиши ёки валнинг емирилиши ёки 
алоҳида бириккан деталларда катта миқдордаги силжишлар кузатилса, 
ҚОВ бўлакларга ажратилади ва нуқсоли деталлар алмаштирилади. 


56 
Планетар редукторнинг водилоси сателлитлар ўрнатиладиган сирти 
20,2 мм. дан катта ўлчамга ейилган ва тормоз тасмаси ўрнатилган сиртнинг 
ўлчами 159,0 мм. дан кам бўлса, алмаштирилади. Бундан ташқари яна 
қуйидаги деталлар алмаштирилади: сателлит ўқларининг игнасимон 
подшипниклари ўрнатилган сиртларнинг ўлчами 19,92 мм.дан кичик 
ўлчамгача ейилганда, улаш барабани тормоз тасмаси ўрнатилган сиртининг
ейилган ўлчами 159 мм. дан кам бўлса ва № 209 подшипнигининг ташқи 
ҳалқаси 85,12 мм. дан катта бўлганда, планетар редуктор валининг 
подшипник ўрнатилган жойлари ейилганда: № 208 подшипник учун 
ўлчами 39,96 мм. дан кам; № 310 подшипник учун ўлчами 49,97 мм. дан 
кам ва № 209 подшипник учун ўлчами 44,96 мм. дан кам бўлган ҳолатгача 
ейилганда алмаштирилади. 
Манжетдан мой оқиши аниқланса, чиқариб олинган ҚОВ нинг орқа 
кўприги ва қопқоғи орасидаги остқўйма кўздан кечирилади. Остқўйма 
йиртилган бўлса, у алмаштирилади. Агар вал учлиги тагидан мой оқса 
манжетни алмаштириш учун учлик гайкаси бўшатилади, тормоз тасмалари 
олинади, водило подшипник билан йиғилган ҳолда сиқиб чиқарилиб, улаш 
барабани йиғилган ҳолда сиқиб чиқарилади, стопор ҳалқалари чиқариб 
олинади. Вал қопқоқдан сиқиб чикарилади. Ундан сўнг нуқсонга эга бўлган 
манжетларга етиб борилади. 
Трактор кардан валининг гардишида ва бош узатма корпусида мой 
изларини пайдо бўлиши етакловчи шестернянинг манжетларини 
эластиклигини йўқотганлигидан ёки бузилганлигидан дарак беради. 
Бундан ташқари Т-40А тракторида бош узатманинг етакловчи вали 
резина зичловчи ҳалқаларининг ейилиши ҳам содир бўлиши мумкин. Ушбу 
ҳалқаларни алмаштириш учун кўприк юритмасининг вали узилади ва бош 
узатманинг етакловчи вали чиқариб олинади. Етакловчи шестернянинг 
манжетаси ишдан чиққанда стопрловчи ҳалқа олиниб, ҳимоя шайбаси 
чиқарилгандан сўнг, ейилган манжета ажратилиб олинади. 
МТЗ-82 тракторининг бош узатмаси етакловчи шестернясининг 
манжетаси алмаштирилганда кардан вали узилиб, тожли гайка бўшатилади 
ва кардан гардиши чиқариб олинади. Ундан сўнг бош узатманинг 
подшипниклари стаканини қотирувчи болтлари чиқариб олинади ва икки 
дона манжет болтлари билан уни кўприк корпусидан сиқиб чиқарилади. 
Бундан сўнг стакандан етакловчи шестерня сиқиб чиқарилади ва кейин эса 
манжет билан биргаликда ҳалқа чиқариб олинади. 
Ғилдирак ободининг ички сиртида ёки диск гардишида мой 
изларининг мавжудлиги ғилдирак ўқининг манжети ишдан чиққанлигини 
кўрсатади. 
МТЗ-82 тракторида стаканни чиқариб олиш учун дастлаб манжет, 
ундан сўнг эса ғилдирак ва редуктор қопқоғи билан бирга олинади. Ундан 
сўнг радиал подшипникни қотирувчи иккита болт бўшатилиб олинади, 


57 
етакланувчи шестерня олиниб, ғилдирак гардиши сиқиб чиқарилади, 
Стакан манжет икки монтаж болтлари ёрдамида подшипник стакани 
билан қопқоқдан сиқиб чиқарилади. 
МТЗ-82 тракторининг ғилдирак редукторини юқоридаги конусли 
жуфтлиги корпусининг қизиши, унда мой йўқлигиниги, вертикал валнинг 
манжетини ейилганлигини ёки бузилганлигини кўрсатади. 
Манжетни алмаштириш учун ғилдирак редуктори йиғилган ҳолда, 
юқориги конусли жуфтликнинг трубаси, вертикал вал ва ундан сўнг эса 
пружина таянчи сиқиб чиқарилади. 
Османинг сиқиш йўлининг кичиклашуви, унинг бикрлигини пасайиши 
пружинанинг эластиклигини йўқотганлигидан дарак беради. Соз гидравлик 
кучайтиргич бурилишда, рул ғилдирагини буралишини қийинлашуви таянч 
подшипникларни ишдан чиққанлигини ёки османинг телескопик 
бирикмаларини ейилганлигини кўрсатади. 
МТЗ-82 трактори осмасининг деталларини алмаштириш учун 
ғилдирак редукторини ечиб олиш етарли. Гилза шкворнени алмаштиришда 
махсус ажратгичдан фойдаланилади. 
Бўлакларга ажратиш жараёнида яроқсиз деталлар алмаштирилади, 
ҳамда кўпроқ ейиладиган сиртлар назорат қилинади. Иккала ғилдиракнинг 
ҳам поналаниб қолиши, кўприк корпусидаги кучли тақиллашлар, бош 
узатманинг подшипник стаканларини ҳаддан ташқари қизиб кетиши, 
кўприк 
корпусидан 
тўкилган 
мойда 
кўп 
миқдордаги 
металл 
заррачаларининг бўлиши, бош узатманинг етакловчи шестернялари ёки 
дифференциалнинг подшипникларини бузилганлигини ёки чегаравий 
ҳолатгача ейилганлигини, синиб тушганлигини ва тишларининг 
уваланганлигини кўрсатади. 
Трактор бурилганда кўприк корпусида кучаядиган шовқин ва 
тақиллашлар, иккала ўқларнинг ғилдираклари бурилганда уларни 
блокировкаланиб 
қолиши, 
ғидлдираклар 
шатаксираганда 
уларни 
блокировкаланиши содир бўлмаса, дифферециал ёки блокировкалаш 
механизмининг деталлари ишдан чиққанлигини кўрсатади. 
Бош узатма ва дифферециалнинг носозликларини бартараф этишда 
кўприк осиб қўйилиб, тагликка ўрнатилади. Бунда биринчи навбатда бош 
узатма чиқариб олинади. Унинг деталлари ташқи назоратдан ўтказилади ва 
етакланувчи шестерня монтаж ломи айлантирилиб, дифференциал 
деталлари назорат қилинади. 
Бўлакларга 
ажратиш 
жараёнида 
подшипник 
ҳалқаларининг 
ўтказилишига аҳамият бериш лозим. Агар ўтказиш бўшашса ҳалқа осон 
буралади ёки ўқ йўналишида силжийди, бундай ҳолларда деталларнинг 
ўтказиш диаметрлари ўлчанади. МТЗ-82 тракторларида подшипникни 
ўрнатиш жойларининг ўлчами 80,12 ва 61,12 мм.дан катта бўлса 
алмаштирилади. Кўп ҳолларда бош узатманинг вал-шестерняларининг 


58 
тишлари синганда ёки ейилганда, улар алмаштирилади. Кам ҳолларда вал-
шестернянинг подшипник ўрнатиш жойлари ейилганда иккала конусли 
шестерня алмаштирилади. 
МТЗ-82 тракторнинг бош узатмаси йиғилгандан сўнг, конусли 
подшипникларнинг тўғри ўрнатилганлиги, бунинг учун индикатор билан 
етакловчи шестернянинг ўқ бўйича силжиши текширилади. Бунда 
индикаторнинг кўрсатиши 0,5 мм.дан ортиб кетмаслиги керак. Агар 
конусли подшипникларнинг ўқ бўйича тирқиши белгиланган мъёрдан 
ортиқ бўлса, етакловчи шестерня сиқиб чиқарилади ва ростловчи ҳалқа 
чиқариб олинади. Улар орқа подшипникнинг ички ҳалқаси ва вал-шестерня 
бўртламаси орасида жойлашган. Танлаш усулида ҳалқаларнинг умумий 
қалинлиги ўлчанган тирқиш қийматига кичиклаштирилади. Агар қайта 
текширилгандан сўнг, ўқ бўйича тирқиш бўлмаса, етакловчи шестерняни 
буровчи моменти текширилади. Бу мақсадда диномометрик калитдан 
фойдаланилади. Етакловчи шестерня буралаётган пайтида калитдаги 
момент 30-50 Н·м бўлиши керак. Агар бураш моменти кўрсатилгандан 
катта бўлса, бу конус подшипникларни ҳаддан ташқари қаттиқ буралган-
лигини кўрсатади. Уни юмшатиш учун каттароқ қалинликка эга бўлган 
ростловчи ҳалқа ўрнатилади. 
Назарот жараёнида дифференциалнинг деталларида синиши ёки катта 
миқдорда ейилиши аниқланса, бош узатманинг шестерняларини 
алмаштириш 
зарур 
бўлса, 
дифференциал 
чиқариб 
олинади. 
Дифференциални чиқариб олишдан аввал тракторнинг олинги қисми осиб 
қўйилади. Таглик-таянчни олдинги ярим рама тагига қўйиш мақсадга 
мувофиқ, МТЗ-82 тракторида кўприк қопқоғини чиқариб олиш керак. Ярим 
ўқ ғилофларини ва қопқоқ корпусдан иккита монтаж болтлари осма ва 
ғилдирак редуктори билан йиғилган ҳолда сиқиб чиқарилади. Чиқариб 
олинган агрегат катта массага эга бўлиб, унинг оғирлик маркази ғилдирак 
редуктори томон силжиган бўлади. Шунинг учун ҳам агрегат чиқариб 
олинаётганда тросли илгич балансировка қилинади, транспортлаш пайтида 
унинг барқарорлигини йўқотмасликка риоя қилиш лозим. 
Дифференциални бўлакларга ажратиш учун узатмалар қутисини 
тортиб турувчи болтлар бўшатилади. Бунда шуни назарда тутиш керакки, 
дифференциал қутисини ўзаро жойлашиш ҳолатини ўзгартириш ва уларни 
комплектланганлигини бузиш тавсия этилмайди. Шунинг учун ҳам улар 
ажратилаётганда, ташқи сиртларидаги рақамли белгиларини текшириш 
керак. Агар бундай белгилар бўлмаса уларни тиклаш лозим. 
Агар дифференциални олиш ёки бўлакларга ажратиш жараёнида 
подшипник ўтириш жойларининг кучсизланиши аниқланса, унда деталлар 
ўлчанади. 
Дифференциал йиғилгандан ва кўприк корпусга ўрнатилгандан сўнг, 
бош узатманинг етакланувчи шестернясининг ўқ бўйича силжиши, 


59 
дифференциал подшипникларидаги тирқиш текширилади. Шестерня ўқ 
бўйича силжиганда, индикаторнинг кўрсатиши МТЗ-82 трактори учун эса 
0,01-0,10 мм. чегарада бўлиши лозим. Агар шестернянинг силжиши МТЗ-
82 тракторида 0,5 мм.дан катта бўлса, ҳамда подшипникларда тирқиш 
бўлмаса, ростлаш амалга оширилади. Бунинг учун МТЗ-82 тракторида 
корпус ва кўприк қопқоғи ўртасига жойлаштирилган қистирмалар сони 
ўзгартирилади. Тирқишни камайтириш учун бир нечта қистишима 
олиниши, кўпайтириш учун эса бир нечта қистирма ошириши керак.
Бош узатма ва дифференциалдаги ўқ бўйича тирқиш ростлангандан, 
бош узатма кўприк корпусига ўрнатилгандан сўнг конус шестернялар 
тишлари орасидаги ёнаки тирқиш текширилади, зарурият туғилса 
ростланади. Ушбу операция МТЗ-82 трактори учун бош узатма деталлари 
алмаштирилган ва дифференциал подшпникларидаги ўқ бўйи тирқиш 
ростлангандан сўнг, албатта амалга оширилиши лозим. Тирқишни ўлчаш 
оралиқ (кардан) вали узилган бўлиши, кўприк корпусига ўлчаш 
мосламасининг штативи қотирилиб, индикаторнинг оёғи болтга ёки 
шкифга тақалади, у гардишнинг тешигига қотирилади. Индикатор оёғининг 
ўқи гардиш тешигига урунма бўлиши лозим. Гардишни иккала томонга 
бураб, унинг эркин йўли аниқланади. Индикаторнинг кўрсатиши МТЗ-82 
трактори учун 1,5 мм. дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда ростлаш 
ўтказилади, унда ёнаки тирқишнинг МТЗ-82 тракторида 0,30-0,60 мм. 
қийматлари ўрнатилади (гардиш болти (шкифи) ни силжиши бўйича 
аниқланади). 
МТЗ-82 тракторида ёнаки тирқиш бош узатманинг подшипник 
стаканлари остида жойлашган қистирмалар пакетининг қалинлиги 
ўзгартириб, ростланади. Қистирмаларнинг бир қисми олиб ташланганда 
шестернялар ўртасидаги тирқиш кичиклашади, қистирмалар қўшилганда 
тирқиш катталашади. 
Ёнаки тирқиш ростлангандан сўнг осилган кўприк ғилдирак ёки 
кардан гардиши тутиб айлантирилади. Бунда бош узатма силлиқ, 
силкинишсиз ва тишлашиб қолмасдан айланиши лозим. Дифференциал ва 
бош 
узатмани 
тўғри 
йиғилганлиги 
ва 
ростланганлиги 
конус 
шестерняларининг туташув доғи бўйича текширилади. Тўғри ростланганда 
бўёқдан ҳосил бўлган туташув доғи тишнинг узунлиги ва баландлиги 
бўйича ўртасида жойлашган ва унинг майдонини эса тиш майдонининг 
ярмидан кам бўлмаслиги лозим. 
Кўтарилган ғилдирак айланганда унда ғажилиш, силкиниш, ғилдирак 
редукторида доимо юқори даражадаги шовқин ёки тақиллаш, корпус 
деталларининг қизиши, шлицаларни кесилиб кетиши натижасида 
ғилдиракларни тепиши, шестерняларнинг тишларини синиши, ейилиши 
ёки охирги узатма подшипникларининг синиши, қотириш деталларининг 
бўшаб кетиш ҳоллари учраши мумкин. 


60 
МТЗ-82 тракторининг ғилдирак редукторининг деталлари қуйидаги 
схема асосида алмаштирилади. Редукторнинг қопқоғи олингандан сўнг 
етакланувчи конус шестерняси, ғилдирак дискининг гардиши ва унинг 
подшипниги демонтаж қилинади. Подшипниклар стакани қопқоқдан 
технологик тешик орқали монтаж болтлари ёрдамида сиқиб чиқарилади. 
Олинган редукторда шкворен гилзаси, османинг пружинаси алмашти-
рилади, ажратгич ёрдамида чиқариб олинган пастги конусли жуфтликнинг 
етакловчи шестерняси сиқиб чиқарилади. Йиғилган ҳолдаги редуктор 
чиқариб олингандан сўнг, монтаж болтлари билан вертикал валнинг 
трубаси чиқариб олинади. Ундан сўнг вертикал вал сиқиб чиқарилади, 
думолоқ гайка бўшатилади ва подшипниклар сиқиб чиқарилади. 
Ажратилган редукторда ва вертикал валнинг трубасида, ҳамда червякда ва 
поналарда юқорги конус жуфтликларидан корпус сиқиб чиқарилади. Ундан 
сўнг, ярим ўқ сиқиб чиқарилилишидан аввал, стопорловчи болт чиқариб 
олинади. 
Бўлакларга 
ажратиш 
жараёнида 
яроқсиз 
деталлар 
алмаштирилади, ҳамда каттароқ ейилишга эга бўлган деталларнинг сирти 
назорат қилинади. Деталларнинг носозлиги тўғрисида хулоса қилиш учун 
3.2-жадвалнинг маълумотларидан фойдаланилади. 
МТЗ-82 тракторида ғилдирак гардишининг подшипниклари, ҳамда 
ғилдирак редукторининг конусли шестернялар жуфтлиги назорат қилинади 
ва ростланади. 
Ғилдирак гардишининг подшипникларини техник ҳолатини текшириш 
учун у чиқариб олинади ва редуктор корпусига ўлчаш асбобининг штативи 
қотирилади. Бунинг учун индикатор оёғи гардишга тақалади ва уни ўқ 
йўналишида тақалгунга қадар силжитилади. Агар индикаторнинг 
кўрсатиши 0,5 мм.дан катта бўлса, ички ҳалқалар орасида жойлашган 
ростловчи ҳалқаларнинг умумий қалинлигини танлаш ёки токарлик 
дастгоҳида уларга ишлов бериш йўли билан ўзгартириш ҳисобига 
ростланади. Ростловчи ҳалқаларни тўғри танланганлигини текшириш 
редукторни бўлакларга ажратмасдан мослама ёрдамида текширилади. 
Бунинг учун мосламанинг трубаси подшипникнинг ички ҳалқасининг 
четига тақалади. Подшипниклардаги болтлар қотирилганда, тирқиш 
танланади. Индикатор ўрнатилиб, болтлар қотирилади. Агар подшипник-
ларда тирқиш бўлса, редуктор қопқоғи штатив ва индикатор билан 
биргаликда тирқишнинг қиймати бўйича юқорига силжитилади. Охирги 
узатманинг юқори ва пастки конус шестерня жуфтликларининг тўғри 
йиғилганлиги ёки техник ҳолатини текшириш учун, тишлар орасидаги 
ёнаки тирқиш ўлчанади. Унинг қиймати ғилдирак дискининг қотириш 
болтларини силжитиш қиймати бўйича аниқланади. Ғилдирак дискини 
бураб (ярим ўқ қўзғолмас бўлиши лозим), охирги узатманинг 
шестерняларидаги умумий тирқиш аниқланади. Агар индикаторнинг 
кўрсатиши 1,0 мм. дан ортиқ бўлса, пастки конус шестерня жуфтлигининг 


61 
тишларидаги ёнаки тирқиш алоҳида ўлчанади. Редукторнинг юқорги 
қопқоғи олиниб, вертикал вал қотириб қўйилади. Бунда ўлчов қайтадан 
ўтказилади. 
Биринчи ва иккинчи ўлчамлар ўртасидаги фарқ, юқори конус 
шестернялар тишларидаги тирқишга мос келади. Юқорги ва пастки 
шестернялар тишларидаги тирқишнинг рухсат этилган қиймати ростловсиз 
редукторни ишлатилиши мумкин бўлган индикаторнинг кўрсатиши 1,0 мм. 
бўлиши лозим. Пастки конус жуфтлиги тишлари орасидаги тирқишни 
технологик тешик орқали камайтириш учун ғилдирак гардишининг 
подшипниклари стаканини қотириш, болтларини бўшатиш керак. Ундан 
сўнг икки монтаж болтлари билан стакан қистирмаларнинг икки пакетини 
озод қилгунга қадар сиқиб чиқарилади ва улардан бир қисми олиб 
ташланади, бироқ бунда қолган пакетларнинг қалинлиги бир хил бўлиши 
талаб этилади. Пастки конус жуфтлигидаги ёнаки тирқиш етакловчи 
шестернянинг подшипникларини ейилиши ва бузилиши натижасида 
ортади. Уларни текшириш учун пастки қопқоқ чиқариб олинади ва қўлда 
етакловчи шестерня ўқ ва радиал йўналшилар бўйича силжитилади.
Юқори конус шестернялар жуфтлигининг тирқишини ростлаш учун, 
редукторни қотириш болтлари ва труба гардиши бўшатилади. Монтаж 
болтлари ёрдамида конус жуфтлигининг корпусидан вертикал валнинг 
трубаси сиқиб чиқарилади. Қистирмаларнинг бир қисмини олиб ташлаб 
илашмадаги тирқиш камайтирилади. Агар қистирманинг қалинлигини 
ўзгартириб, тирқишни сезиларли даражада камайтириш имкони бўлмаса, 
индикатор мосламаси ёрдамида ярим ўқларни ва вертикал валнинг ўқ 
бўйича силжиши ўлчанади ва конус подшипникларнинг таранглик 
даражаси назорат қилинади. Валларнинг чегаравий рухсат этилган ўқ 
бўйича силжиши 0,5 мм.га тенг бўлиши лозим. Ўқ бўйича тирқишнинг 
ҳаддан ташқари катталиги, подшипникларнинг думалоқ гайкаларини ўз-
ўзидан бўшаб кетишининг натижасида содир бўлиши мумкин. Уни 
ростлаш думалоқ гайкаларни тақалгунга қадар қотириш, сўнг эса уларни 
10-15º га бўшатиш билан амалга оширилади. Агар валларнинг ўқ бўйича 
силжиши 0,05-0,15 мм. чегарасида бўлса, вал подшипниклари тўғри 
тортилган ҳисобланади. Валлар ростлангандан сўнг қўл кучи билан 
буралиши лозим. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling