1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

 
 
 
 
 



Кириш 
 
Техник сервис қуйидаги хизматлар комплексини ўз ичига олади: 
машинага харидорнинг эҳтиёжини ва тўлашга лаёқатлилик талабини 
ўрганишни; ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатишни, харидорни 
машина, ускуна, эҳтиёт қисмлар билан таъминлашни; машинани сотишдан 
аввалги тайёрлашни, ўрнатишни, технологик комплексларни юргизиб 
юборишни ва мослашни; сотиб олувчини машина ва ускуналардан фойда-
ланиш қоидаларига ўргатишни; машиналарни Ташҳис қилишни, уларга 
техник хизмат кўрсатишни; машиналарни олиб келиш билан биргаликда 
таъмирлашни; аренда, прокат бўйича хизматларни ташкил қилишни; 
механизацияланган ва бошқа ишларни олиб боришни; таъмирлаш, техник 
хизмат кўрсатиш ва бунинг учун моддий-техник база яратишни. 
Бозор иқтисодиёти ривожланган кўплаб хориж мамлакатларнинг 
тажрибаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалигидаги машиналарга техник 
хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг энг мақбул шаклига дилерлик тизими 
киради. Бунда тадқиқотлар натижаси биринчи даражали маркетинг 
каналидан фойдаланиш кераклигини кўрсатади, бу эса ишлаб чиқарувчи 
корхона ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги 
воситачилар сонини қисқаришига олиб келади ва таъминотни жадалроқ 
бўлишини таъминлайди. Бунда техник сервис корхонаси маркетинг, лизинг 
ва бошқа шунга ўхшаш масалаларни ҳал қилади. 
Машиналар техник сервис хизматини дилерлик пунктлари, фирма 
техник хизмат кўрсатиш станциялари, ихтисослашган таъмирлаш 
корхоналари, таъминот ташкилотлари бажаради. Фирма сервиси 
тамойилларига асосланган регионал марказларни тузиш концепцияси ишлаб 
чиқилган бўлиб, унинг вазифаси юқори унумли техникаларни 
марказлаштириш ва улардан самаралироқ фойдаланишдир. 
Техник сервисни ташкил қилиш тизими муайян тамойилларга 
асосланади. Аваламбор, у қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб 
чиқарувчининг манфаати ҳисобидан келиб чиқади. Техник сервис 
корхоналарининг моддий техник базасини асосан таъмирлаш-хизмат 
кўрсатиш ишлаб чиқаришининг объектлари ташкил қилади. Техник 
сервисни амалга оширувчиларининг турли-туманлиги (дилерлик пунктлари, 
машина-технологик станциялар ва б.) хизмат кўрсатиш бозорига рақобат 
кўрсатади. Ишлаб чиқарувчи корхоналар, техник сервисни амалга оширув-
чилар ва товар ишлаб чиқарувчилар иқтисодий манфаатдорлиги асосида 
қурилади. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган машиналарнинг техник 
сервисида хориж ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг иштирок этишлари 
рухсат этилади. 
Техник сервисни ташкил қилиш тизими, машиналарнинг юқори 
тайёргарлик даражасида эканлиги, техникани ишлаб чиқариш ҳажмини 



юқорироқ даражага кўтаришни, хизмат кўрсатишни ва фойдаланишни 
оқилона амалга оширишни; товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатига 
риоя қилишни; кадрлар тайёрлашни таъминалаши керак. 
Янги иқтисодий шароитда техник сервисни ташкил қилишнинг қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд моддий-техник базасидан, янги 
илмий йўналишлардан фойдаланиб янги шаклларини яратиши мақсадга 
мувофиқ [1,2]. 
Трактор ва қишлоқ хўжалик техникасидан самарали фойдаланишни
уларга юқори даражадаги сифат кўрсатгичларга эга бўлган техник хизмат 
кўрсатиш ва таъмирлаш технологиясини амалга ошириш, замонавий сервис 
хизматини кўрсатувчи техника ва технологик воситалар, юқори малакали
ишчи ва техник ходимлар, замонавий усулларда тикланган деталларни
муттасил равишда етказиб бериш таъминланган ҳоллардагина амалга 
ошириш мумкин.
Режали техник хизмат кўрсатишни ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва 
сифатли ўтказиш-машиналарни ишлатиш жараёнида йўқотилган ресурсини 
маълум даражада тиклаш имконини беради. Таъмирлаш жараёнида машина 
қисмларининг йўқотган ресурси ками билан 80% гача тикланиши лозим. 
Ейилиш натижасида яроқсиз ҳолатга келган деталларнинг иш 
қобилятини тиклашда, янги детални ишлаб чиқаришга нисбатан 5-8 марта 
кам технологик операциялар талаб этилади. Бунинг натижасида катта 
миқдорда моддий бойликлар тежаб қолинади. 
Машиналарда носозликларни содир бўлиши конструктив, технологик 
ва ишлатиш омиллари билан узвий боғланган. 
Машина деталларини тиклаш бўйича олиб борилган илмий 
тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, таъмирланадиган деталларнинг 
85% ейилиши 0,3 мм. ва ундан катта бўлган деталлар ташкил қилиб, бундай 
қисмларни иш қобилятини тиклаш учун уларнинг ишчи сиртини унча катта 
бўлмаган қатлам билан қоплаш етарли. Бироқ, бунда таъмирланган 
деталларнинг ресурси кўп ҳолларда янги деталларга нисбатан пастлигича 
қолмоқда. Аммо бундай деталллар билан бир қаторда шундай деталлар 
гуруҳи мавжудки, замоновий усуллар билан тикланган бундай машина 
деталларидан фойдалаиш ресурси янги деталларникидан бир неча баравар 
юқори бўлиши ҳам мумкин. 
Таъмирланган деталларнинг юқори сифатига муҳандис-техник 
ходимларни, чилангарларни ва ишчи участкаларини биргаликдаги 
ҳаракати натижасида эришилади. Шу нарсани назарга тутиш керакки, 
машина ва ускуналарни таъмирлаш билан шуғулланувчи ходимлар нафақат 
деталларнинг вазифасини, қўлланилишини, тузилишини, ейилишини, 
носозликларини ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини мукаммал 
билишлари билан бир қаторда, улар машиналардан фойдаланиш даврида 



техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик 
асосларини ҳам мукаммал билишлари талаб этилади.

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling