1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Таъмирлашда деталларнинг тозалаш сифатини аниқлаш ва уларни


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

1.2. Таъмирлашда деталларнинг тозалаш сифатини аниқлаш ва уларни 
балансировкалаш. 
 
Деталларни тозалаш сифати қолдиқ ифлослантирувчиларнинг миқдори 
билан характерланади. Уни аниқлаш оғирлик, ташқи назорат, люминесцент 
усулларида олиб борилиши мумкин.
Оғирлик усули ифлосланган ва тоза деталларни (ёки намунани) массасини 
аниқлашдан иборат. Қолдиқ ифлослантирувчилар миқдори мг/см

қуйидаги 
ифодадан аниқланади:
К=(М
1

2
)/S, 
Бунда М
1
ва М
2
- деталнинг тозалашдан олдинги ва кейинги массалари, 
мг; S - детал сиртининг майдони, см
2

Ташқи назорат усулида детал сиртидаги қолдиқ ифлослантирувчилар 
шартли шкала ёки тозалаш сифатини баҳоловчи (беш-олти разрядли) 
шаблон билан солиштирилади.



Люминесцент усули ултрабинафша нурлар таъсирида мойни 
ёруғлантириш (флуоресцироцация) хусусиятига асосланган. Нурланувчи 
доғларнининг ўлчамига қараб сиртни ифлосланганлиги тўғрисида мулоҳаза 
юритиш мумкин.
Деталлардаги қолдиқ нефт маҳсулотлари билан ифлосланганликларини 
ўлчаш учун ПЛКД-2 асбобидан фойдаланилади.  
Балансировкани 
юқори 
айланиш 
частотасига 
эга 
бўлган 
механизмлардан фойдаланилганда деталларни ва йиғма бирликларни 
комплектлаш жараёнида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Статик балансировкаланмаган жисмнинг оғирлик маркази айланиш 
ўқига нисбатан силжиган бўлади. Статик блансировкаланмаган жисм ўқи 
бўйича эркин бурилганда, у ҳар доим муайян ҳолатда оғир томони пастга 
йўналган ҳолатда тўхтайди. 
Статик 
балансировкаланмаган 
жисм 
айланганда, 
унда 
мувозанатлашмаган марказдан қочма куч ҳосил бўлади, унинг қиймати 
қуйидаги ифодадан аниқланади: 
Р
ц
=Qω
2
/g, Н 
Бунда Q - оғирлик кучи, Н; r - жисмнинг оғирлик марказини унинг 
айланиш ўқига нисбатан силжиши, м, ω- жисмнинг айланиш бурчак 
тезлиги, с
-1
g – эркин тушиш тезланиши, м/с
2
.
Статик балансировкалаш учун детал горизонтал призмаларга ёки 
таянчларидаги ишқаланиш қаршилиги кам бўлган роликларга ўрнатилади. 
Балансировкаланмаган масса деталнинг оғир томонидан металл олиш 
ёки қарама-қарши енгил томонидан тешиш ёки юк осиш билан бартараф 
этилади. Детални балансировкалашнинг аниқлиги у билан призмалар 
ўртасидаги ишқаланиш кучига боғлиқ [5,6,7]. 
Динамик балансировкаланмаганда жисмга L масофада бир-бирига 
нисбатан ва айланиш ўқидан r масофада икки бир хил массага эга бўлган юк 
қўйилади. Ушбу ҳолда жисм статик бансировкаланган бўлиб, аммо айланиш 
пайтида жуфт кучлардан мувозанатлаштирилмаган момент ҳосил бўлади, 
яъни: 
М =Qω
2
L/g, Нм 
бунда L-жуфт кучларнинг елкаси, м. 
Динамик балансировкани одатда турли схемадаги махсус стендларда 
олиб борилади. Уларда бири думаловчи таянчли стенддир. Агар масса статик 
бансировкалангандан сўнг юк билан мувозанатлаштирилиб у айланганда, 
айлантирувчи марказдан қочма куч ҳосил бўлади. Бунинг натижасида вал ва 
унинг таянчлари қўшимча юкланиш қабул қилади, бу эса ишлаётган 
машинани тебранишига олиб келади. 
Кўриб чиқилган мисолда икки т
1
= т
2
бўлган массалар қўйилиши 
лозим, улар айланганда F

L моментга қарши таъсир кўрсатувчи р
1

моментини ҳосил қилади ва уни мувозанатлаштиради:



р
1
l
 F

L
Динамик балансировкалашда детал машинанинг махсус таянчларига 
жойлаштирилади, улар деталлар айланганда мувозаналаштирилмаган куч 
таъсирида тебранади. Таянчларнинг тебраниш амплитудаси ҳосил бўладиган 
марказдан қочма инерция кучларининг ва уларнинг моментларини миқдорини 
кўрсатади [5]. Бунда детал статик мувозатнатлаштирилгандек металлни олиб 
ташлаш, тешиш, пластиналар қўйиш, эритиб қоплаш билан мувозанат-
лаштирилади.
Динамик мувозанатсизликнинг сабаблари:
илашиш муфтаси ва тирсакли вал танланганда уларнинг ўқдош 
эмаслиги; 
двигатель шатунлар комплекти пастки каллак массаларида катта 
миқдорда фарқ қилиши; 
двигателнинг иссиқлик ҳолатини бузилиши. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling