1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

 
 



I БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАСИГА ХИЗМАТ 
КЎРСАТИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИГА ТАЪСИР 
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР 
1.1. 
Қишлоқ хўжалик техникаларига хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш ҳажмини белгиловчи омиллар. 
Техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнининг иш ҳажми 
машина - трактор паркида фойдаланиладиган машиналар бўйича берилган 
дастлабки маълумотларга асосланиб тракторларнинг ўртача тортиш синфи, 
автомобилларни ўртача юк кўтарувчанлиги, комбайнларнинг ўртача иш 
унуми аниқланади. Ушбу жараён машина - трактор паркида тракторлар 
мисолида қуйидаги кетма-кетликда аниқланади: 
3
2
1
3
3
2
2
1
1
N
N
N
P
N
P
N
Р
N
P
т
т
т
т





кН, 
Бунда N – муаян тортиш синфидаги тракторлар сони;
Р – трактор илгагидаги узатмалар қутисининг биринчи узатмасидаги 
тортиш кучи. Ушбу ифода орқали тракторнинг ўртача тортиш синфи 
аниқланади [3]. 
Фан бўйича курс лойиҳасини ва малакавий битирув ишини 
бажаришда ҳисобланган ўртача тортиш кучига яқин бўлган трактор 
танланади. Кейинги ҳисоблар эса танланган трактор кўрсатгичлари бўйича 
олиб борилади. 
Тракторнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даврийлиги 
трактор паркининг янгилик даражасига, улардан фойдаланиш иқлим 
шароитига боғлиқ. 
Тракторлардан фойдаланиш кўрсатмасига мувофиқ уларнинг техник 
хизмат кўрсатиш даврийлиги: ТХК-1 да 125 мото-соатни, ТХК-2 да 500 
мото-соатни, ТХК-3 да 1000 мото-соатни ва жорий таъмирлашда эса 1920 
мото-соатни ташкил қилади. Капитал таъмирлашда даврийлиги 
тракторнинг 
конструктив 
хусусиятларига 
асосланиб, 
меъёрий 
ҳужжатлардан аниқланади. 
Трактор паркининг янгилик даражасига, улардан фойдаланиш иқлим 
шароитига боғлиқ бўлган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва тъмирлаш 
даврийлиги қуйидаги формуладан аниқланади: 
iТТХК
i
i
П
К
К
П



Бунда К-машинанинг техник ҳолатини ҳисобга олувчи коэффициент, 
агар машинадан капитал таъмирлашдан сўнг фойдаланилаётган бўлса 
К=0,9 (Янги ва капитал таъмирлашдан ўтмаган машиналар учун К=1); К
i
-
ишлатишдаги иқлим шароитини ҳисобга олувчи коэффициент, иссиқ иқлим 
шароити учун К
i
=0,95; П
iТХКТ
-кўзда тутилган ТХК ва таъмирлашнинг 
даврийлиги [3,4]. 



Ҳисобланган ТХК ва таъмирлаш даврийликлари бир-бирларига 
нисбатан карали қилиб яхлитланади.
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даврийлиги бўйича 
ҳисобланган маълумотларга асосланиб, машинанинг охирги ТХК ва 
таъмирлашдан кейинги ишлаган соатлари аниқланади.  
Режалаштирилаётган йилга ҳар бир капитал таъмирлашдан ўтган ва 
ўтмаган машиналар учун ТХК ва таъмирлашлар сони аниқланади, бунда 
машинанинг бир йиллик ишлаган вақти корхонанинг машинадан 
фойдаланган вақтидан аниқланади.
Машинага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини 
бажариш учун меҳнат сарфи қуйидагича аниқланади: 
Т
ТХК,т
=N
ТХК,т
t
ТХК,т

Бунда N
ТХК,т
- техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларининг 
йиллик сони; t
ТХК,т
- бир машинага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
ишлари учун сарфланган меҳнат сарфи меъёри, ишчи-соат. 
Тракторга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун меҳнат сарфи 
меъёрий кўрсатма маълумотларидан олинади.
Сервис хизмат кўрсатиш устахоналари одатда ТХК ва ЖТ дан ташқари 
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ишларини ва асосий ишлаб чиқаришнинг 
буюртмаларини ҳам бажаради. Бундай ишлар ТХК ва ЖТ ишлари 
ҳажмининг 16-24% ни ташкил қилади. Жорий таъмирлашдаги ушбу меҳнат 
сарфи қўшимча равишда қуйидаги ишларни бажаришга сарфланади, 
жумладан: электротехник ишлари учун 25%; механиқ (дастгоҳда 
бажариладиган) ишлар 10%; чилангарлик (агрегат) 30%; темирчилик 2%; 
пайвандлаш 15%; тункачилик 8%; дуродгорлик 10% [4,5]. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling