1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

 
 
 
 
 
 


65 
IV БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАСИ ПНЕВМАТИК ВА 
ГИДРАВЛИК АГРЕГАТЛАР СИСТЕМАСИНИ ТАЪМИРЛАШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИ 
4.1. Пневматик агрегатларга хизмат кўрсатиш, уларни 
таъмирлаш ва ростлаш. 
 
Ғилдиракли тракторларнинг пневматик агрегатлари тизими. 
Пневмосистеманинг носозликларига системада ҳаво босимининг йўқлиги, 
трубопроводларнинг ёки компрессор клапанларни герметиклигини 
бузилганлигини, юксизлантириш қурилмасини осилиб қолганлиги киради. 
Носозликлар компрессор клапанларини притиркалаб ёки юксизлан-
тириш қурилмасини деталларини ювиш билан бартараф этилади. 
Булардан ташқари тормоз тепкиси босилиб, тормозлар уланганда 
ҳавонинг сизиши, герметиклигини бузилиши тормоз камерасининг 
диафрагмасини йиртилганлигидан дарак беради. 
Тормозлар 
ишлаганда 
пневмосистемадан 
ҳавони 
сезиларли 
даражадаги сизиши, бутун системанинг герметиклигини бузилганлигини 
кўрсатади. 
Пневмосистеманинг герметиклиги қуйидагича текширилади. Система 
максимал босимгача ҳаво билан тўлдирилади, дизел тўхтатилади. Босимни 
0,05-0,06 МПа га пасайтириб манометр стрелкасининг ҳолати кузатилади. 
Шундан сўнг тормоз тепкисига босилади ва системадаги босим стабил-
лашгандан сўнг манометрнинг стрелкаси яна кузатилади. Иккала ҳолатда 
ҳам 1 минут давомида стрелканинг ҳаракати кўз илғамайдиган даражада 
ўзгариши лозим. Ҳавони сизиш жойларини аниқлаш учун системанинг 
бирикмалари совун эмулсияси билан қопланади. 
«Кировец» тракторларининг пневматик системасидан ҳавонинг 
сизиши босим регуляторининг диафрагмаси йиртилган ҳолда пайдо 
бўлиши мумкин.
Пневмосистемадаги босимни 1,0 МПа дан сезиларли даражада юқори 
бўлиши ёки 0,55 МПа дан паст бўлиши босим регуляторининг 
ростланганлик даражасини бузилганлигини кўрсатади. 
Босим регуляторини текшириш учун пневмосистемадан ҳаво тўлиқ 
чиқариб юборилади, дизель юргизилиб, тирсакли валнинг айланишлари 
ўчиш частотасига ўрнатилиб, компрессор томонидан пневмосистемани 
ҳаво билан тўлдириш вақтида текширилади. Ундан сўнг, системадан ҳаво 
босқичма-босқич, копрессор яна ишлаб кетиши босимигача оширилиб 
борилади. Компессорни ўчириш босими «Кировец» тракторларида 0,68-
0,75 МПа. Т-150К тракторларида 0,73-0,76 МПа, мос равишда юргизиш 
босими МТЗ-80, ЮМЗ-6 тракторларида 0,53-0,59 ва 0,6-0,64 МПа; ўчиш 
босими эса 0,73-0,75 МПа, 0,65-0,67 МПа ни ташкил қилиши лозим. 


66 
Пневмосистемани ҳаво билан тўлдириш пайтида компрессорнинг 
ўчиш вақти 2 мин. дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Агар компрессорни юргизиш ва ўчиш босими келтирилган 
қийматларга мос келмаса, босим регулятори ростловчи гайка билан 
(«Кировец» тракторларида), ростловчи клапан ва клапан ўриндиғи остида 
жойлашган остқўймалар (Т-150К тракторларида) ёки ростловчи колпочок 
ёрдамида (МТЗ-80 тракторларида) ростланади. Регулятор узилиш билан 
ишлайдиган бўлса, у бўлакларга ажратилади ва деталлари эса бензинда 
ювилади. Системадаги ҳаво босимининг етарли бўлмаслиги босим 
регулятори штогидаги пружинанинг синганлигидан ёки эластиклигини 
йўқотганлигидан дарак беради. Бунда шток босим 0,7 МПа етмасдан аввал 
кўтарилади ва унга ҳаво компрессорни юксизлантириш қурилмаси– 
плунжерининг остидан киради. Бу системага ҳавонинг узатилишини 
тўхташига ва ундаги босимни пасайишига сабаб бўлади. 
Трактор ёки прицепнинг беихтиёр тормозланиши тормоз кранини 
юритмасининг ростланганлиги бузилганлигини ёки унинг клапанларини 
ифлосланганлигини кўрсатади. 
Тормоз крани ричагининг эркин йўли бўлмаганда болт 1 (4.1-расмга 
қаранг) бўшатилади ва ричагнинг эркин йўли 1-2 мм. атрофида ўрнатилади. 
Тиркама қўл тормозларининг ричагини эркин йўли бўлмаганда, болт 16 
қотирилади ва ричагнинг 1–2 мм. лик йўли ўрнатилади. 
Трактор ёки прицепнинг беихтиёр тормозланиши тормоз крани 
штогининг ишчи йўлини ростланиши, клапанларини йўли бузилганда 
содир бўлади. Штокнинг эркин йўли 5 мм.га болт билан ростланади, ундан 
сўнг ҳавонинг босими 0,68-0,7 МПа гача кўтарилиши текширилади. 
Кран клапанларининг йўли штангенчуқур ўлчагич ёрдамида (четки 
тиқин тешиги орқали) текширилади ва клапан қопқоғи ва ўриндиғи орасига 
ўрнатилган остқўймалар ёрдамида ростланади. Клапанларнинг йўли 2,0-3,0 
мм.ни ташкил қилиши керак. Клапан тагига бегона заррачалар тушиб 
қолганда ҳам тракторнинг ёки прицепнинг беихтиёр тормозланиши содир 
бўлиши мумкин.
Чанглардан тозалаш учун клапанлар сиқилган ҳаво билан пуркалади, 
бунинг учун тормоз кранини бошқариш тепкисига бир-неча марта кескин 
босилади. Тормоз кранини ростлашни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, 
у трактордан ечиб олиниб бўлакларга ажратилади. Кран деталлари 
керосинда ювилиб, қуригунга қадар суртилади, уларга ЦИАТИМ-201 (ёки 
№158) мойининг юпқа қатлами суртилади. Ундан сўнг кран йиғилади ва 
диафрагма стаканларининг йўналтирувчи штоги, пружиналарининг 
ричаглардаги ҳаракат енгиллиги текширилади. Йиғилгандан сўнг икки 
елкали ричагнинг (1-2 мм) эркин йўли ростланади, сиқилган ҳаво бериб 
юқориги секциянинг йўли ростланади. Босим 0,7 МПа бўлганда у 5 мм.га 
тенг бўлиши лозим. 


67 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling