1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм. Тормоз крани: а - Т-150К, «Кировец» қишлоқ хўжалик


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.1-расм. Тормоз крани: а - Т-150К, «Кировец» қишлоқ хўжалик
тракторлари учун; б - Беларус-80, ЮМЗ-6 қишлоқ хўжалик
тракторлари учун; 1- тормоз кранини ричагини эркин йўлини ростлаш 
болти; 2-шток; 3, 13-мувозанатловчи пружина; 5, 10-чиқариш 
клапани; 6, 9-киритиш клапани; 4, 7, 8, 11-клапанлар ўриндиғи; 12-
диафрагма; 14-ричаг; 15-икки елкали ричаг; 16-шток йўлини 
чегараланишини ростловчи болт; 17-иккиланган клапан; 18-турткич. 
Тормоз крани корпуси ва қопқоғини ажралиш текислиги бўйича 
ҳавонинг сизиши деталларнинг бириккан жойларини зич эмаслигини ёки 
иккала секциянинг диафрагмаларини шикастланганлигини кўрсатади, 
диафрагмалар алмаштирилади. Тормозланган ҳолатда чиқариш туйнигидан 
ҳавони сизиб чиқиши, юқориги секция чиқариш клапанини ёки киритиш 
клапанини зич эмаслигидан дарак беради.
Икки елкали ричаг босилгандан сўнг, чиқариш туйниги орқали 
ҳавонинг сизиши, юқориги секциянинг киритиш клапанини ёки пастки 
секциянинг чиқариш клапанини шикастланганлигини кўрсатади. 
Иккала 
ҳолда 
ҳам 
клапанлар 
алмаштирилади. 
Клапанлар 
алмаштирилгандан сўнг тормоз кранининг ишлаши текширилади. Бунинг 
учун тормоз тепкиси тақалгунга қадар кескин босилади. Бунда тормоз 
камераларининг магистралидаги босим 0 дан 0,6-0,76 МПа гача кескин 
ошиши, тиркама магистралидаги босим 0,48-0,53 МПа дан нолгача 
пасайиши лозим. Тепки ушбу ҳолатда ушлаб турилганда ҳавонинг сизиши 
рухсат этилмайди. Тепки кескин қўйиб юборилганда тормоз камералари 
магистралларидаги босим нолгача пасайиши, тиркама магистралидаги 
босим ортиши лозим. 


68 
Пневмосистемадаги босимнинг пасайиши компрессорнинг носозлиги 
билан боғлиқ бўлиши мумкин, улар қуйидагича намоён бўлади: 
– компрессор юритма қайишларини шкивда сирпаниши. Бундай 
носозлик қайишларнинг таранглигини ошириш йўли билан бартараф 
этилади. Агар компрессор қайишини транглиги нормал бўлса, қайишнинг 
юқориги ўрамига 60-70 Н куч билан босилганда компрессор қайшининг 
салқилиги 10-15 мм.ни ташкил қилиши керак; 
– 
клапанларнинг 
ейилиши 
ёки 
шикастланиши 
таъсирида 
герметиклигини йўқолиши. Клапанлар янгисига алмаштирилганда, улар 
ўриндиққа узулуксиз ҳалқасимон туташув ҳосил қилгунга қадар ишқалаб 
мосланади. Бундан ташқари клапан пружиналари назорат қилинади, 
зарурият туғилса, улар алмаштирилади. 
Киритиш клапанлари плунжерларининг зичловчи ҳалқаларини 
ҳолати цилиндрлар каллаги олинмасдан текширилади. Компрессордан ҳаво 
бериш патрубкалари чиқариб олинади, коромисло пружинаси, плунжерлар 
коромислоси ва киритиш клапанлари штоклари билан чиқариб олинади. 
Симли илгак ёрдамида уяларидан киритиш клапанларининг плунжерлари 
чиқариб олинади ва уларнинг ҳолати назорат қилинади. 
Конденсатда мой миқдорининг юқорилиги, компрессорнинг поршен 
ҳалқаларини, тирсакли валнинг зичловчиларни ейилганлигини кўрсатади.
Поршенларнинг ҳаракатланиш соҳасидаги тақиллаши, уларни 
меъёрдан ортиқ ейилганлигини кўрсатади, тирсакли вал соҳасида 
тақиллашнинг содир бўлиши эса шатун подшипникларини ейилганлигини 
кўрсатади. 
Агар ҳавонинг сизиши содир бўлмасдан, босим регулятори техник 
соз ҳолатда бўлса, компрессор двигателдан ечиб олинади, унинг 
деталларини ҳолати текширилади. 
Индикаторли нутромер билан цилиндрларнинг ички диаметри, 
микрометр билан эса поршен юбкасининг ташқи диаметри ўлчанади. Бунда 
икки цилиндрли компрессорда тирқиш 0,18 мм. дан ортиқ, оваллик эса 0,06 
мм. дан катта бўлмаслиги лозим. Цилиндрнинг номинал нормал диаметри 
60,00-60,03 мм, поршеннинг диаметри эса 59,84-59,87 мм. бўлиши керак. 
Бир цилиндрлик компрессорда цилиндрнинг нормал диаметри 70,00-70,05 
мм, поршинники эса 69,86-69,90 мм. га тенг бўлади. 
Агар поршен ва цилиндр ўртасидаги тирқиш, меъёр даражасида 
бўлса, поршен ариқчаси баландлиги бўйича текширилади. Янги поршен 
ҳалқаси ва поршен ариқчаси ўртасидаги тирқиш 0,035-0,080 мм, поршен 
ҳалқаларининг туташиш жойидаги тирқиш эса 0,2-0,4 мм.бўлиши лозим. 
Агар шатуннинг юқорги каллагидаги тебраниши тирсакли вал ўқига 
параллел текисликда сезиларли даражада бўлиши кузатилса, тирсакли 
валнинг шатун подшипниклари алмаштирилади. 


69 
Корпус картерига цилиндрлар ва цилиндрлар каллаги ўрнатилади: 
каллак икки уринишда динамометрик калит ёрдамида 12-17 Нм момент 
билан қотирилади. 
Компрессор 
йиғилгандан 
сўнг 
унинг 
юксизлантирувчи 
қурилмасининг ишлаши текширилади. Сиқилган ҳаво босими 0,5 МПа дан 
катта бўлмаган босимда юксизлантириш қурилмасининг ҳаво бериш 
каналига берилганда, плунжерлар кўтарилиши ва киритиш клапанларини 
тўлиқ ёпиши, босим туширилганда эса плунжерлар дастлабки ҳолатга 
қайтиши лозим. 
Двигатель ишлаётганда компрессорга келувчи мойнинг босими 40º С 
дан паст бўлмаган ҳароратда 0,15-0,3 МПа бўлиши керак. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling