1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
-насос; 3-сўриш трубопроводи; 4-гидрокучайтиргич; 5-қуйиш
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
2-насос;
3-сўриш трубопроводи; 4-гидрокучайтиргич; 5-қуйиш горловинаси; 6-асбобнинг тўкиш шланги; 7-асбоб; 8-асбобнинг киритиш шланги; 9-штутсер; 10-сақлагич клапанинг корпуси; 11- сақлагич клапанининг ростлаш винти. Т-150К ва «Кировец» тракторларини бурилишини бошқариш гидросистемасидан мой оқиши текширилганда, куч цилиндрларининг бирортасини озиқлантириш бўлинмасидан мой провод узилади ва унга ўтиш штуцери ёрдамида асбобнинг киритиш рукаваси уланади. Куч цилиндри штуцерининг тешиги заглушка билан бекитилади. Асбобнинг тўкиш рукаваси гидросистема баки билан бирлаштирилади. СМД дизелининг тирсакли валининг айланишлар частотаси номинал, ЯМЗ дизели тирсакли валининг айланишлар частотаси эса 900 мин -1 бўлиши керак. 81 4.9-расм. Рул механизми тақсимлагичларидан мойни сизиб оқиши текширилганда КИ-5473 асбобини улаш схемаси: а-Т-150К қишлоқ хўжалик трактори учун; б-«Кировеи» қишлоқ хўжалик трактори учун; 1-асбоб; 2-асбобнинг киритиш шланги; 3-қайта ўтказгич; 4-куч цилиндрининг мой проводи; 5-заглушка; 6-куч цилиндри; 7-ёпиш клапани; 8-рулни бошқариш механизми; 9, 12-тўкиш трубопроводи; 10-сақлагич клапанининг винти; 11-сарф клапани; 13-бак; 14- асбобнинг тўкиш шланги; 15-оқимни ростлаш винти; 16-суюқликни тақсимлагичга узатиш трубопроводи. Бурилишни бошқариш гидросистемасининг сақлагич клапанини ишлаб кетиш босими тракторнинг барча русумлари учун тақсимлагични ҳолати текширилганидек, шу схема бўйича текширилади. Текшириш учун трактор дизели юргизилади ва тирсакли валнинг номинал айланишлар частотаси ушлаб турилади, асбобнинг дастаси билан 82 мойнинг тўкилиши беркитилади. Манометрнинг кўрсатиши бўйича, сақлагич клапанини ишлаб кетишига олиб келувчи амалдаги босим аниқланади. Агар босим рухсат этилгандан паст ёки номинал қийматидан юқори бўлса, клапан ростланади. Бунинг учун колпачок олинади, ростловчи винтнинг контргайкаси бўшатилади ва рул ғилдираги ушлаб турилиб, бурилишнинг четки ҳолатига тақалгунга қадар ростловчи винт номинал босимга етгунга қадар қотирилади ёки бўшатилади. Номинал босимга эришишни имкони бўлмаса, К-701 тракторида тақсимлагичдаги, насосга ўрнатилган сарф регуляторининг ростловчи винти бўшатилиб мойни узатиш кўпайтирилади. Агар бу ҳолда ҳам зарур бўлган натижа олинмаса, насос регулятор билан биргаликда таъмирланади. Трактор бурилганда кескин силкинишларнинг мавжудлиги гидроосгич тақсимлагичининг золотниги гайкасини бўшаб қолиб, рул механизми тортқиларидаги тирқишни катталашганлигини кўрсатади. МТЗ, ЮМЗ тракторларининг золотниги гайкаларини бўшаб кетиши йўналтирувчи ғилдиракларни тебранишига олиб келади, бу ҳолат трактор юқори тезликда ҳаракатланганда намоён бўлади. Бунда рул тортқиларидаги тирқишлар ростланади, ундан сўнг эса тақсимлагич золотнигининг гайкаси қотирилади. Бунинг учун тақсимлагичнинг олдинги қопқоғи олинади. Қотириш моментининг қиймати 20 Нм дан катта бўлмаслиги лозим. Бунинг учун ушбу моментда динамометрик калит билан тожли гайка қотирилади, ундан сўнг, шплинт ўрнатиладиган тешикка мос келгунга қадар бўшатилади. Т-150К трактори тақсимлагичининг гайкаси тақалгунга қадар қотирилади, ундан сўнг эса ½ айланишга бўшатилади ва иккинчи гайка билан пухта контрланади. «Кировец» трактори тақсимлагичининг золотнигини тожли гайкаси МТЗ трактори каби ростланади. Тракторнинг ярим рамаси бурилганда кескин сўнмайдиган зарбларнинг содир бўлиши, гидросистемага ҳаво кириб қолиши натижасида содир бўлади. Ишчи суюқликнинг сарфи регулятор плунжерини тиқилиб қолишига олиб келади. Бундай ҳолларда сарф регулятори бўлакларга ажратилади, унинг деталлари ювилади ва плунжерни тиқилиб қолиш сабаблари бартараф этилади. Рул механизмининг, уларнинг тақсимлагичларини ва редукторини асосий нуқсонларига: червяк вали шлицаларининг ва сектор (Т-40, МТЗ, ЮМЗ тракторларининг тишли рейкаси) тишларининг ейилиши, сақлагич клапаннинг ейилиши ва герметиклигини бузилиши, прицизион деталлар (золотниклар, плунжерлар, гилзалар) нинг ейилиши ва гидравлик зичлигини бузилиши киради. 83 Агар назорат асбоблари орқали тракторнинг бурилишини бошқариш гидросистемаси агрегатларининг техник ҳолати текширилгандан сўнг, одатдаги ростлаш операцияларидан сўнг, таъмирлашга мойил бўлмаган сезиларли даражадаги носозликлар аниқланса, носоз агрегат трактордан ечилади ва техник назорат учун бўлакларга ажратилади ва ейилган деталлари алмаштирилади. «Кировец» ва Т-150К тракторларининг тақсимлагичли рул механизмини бўлакларга ажратиш унчалик меҳнат талаб қилмайди ва уни назорат-синов стендлари бўлмаган устахоналар шароитида ҳам бажариш мумкин. МТЗ, ЮМЗ, Т-40 тракторларининг рул гидрокучайтиргичларини таъмирлашда керакли бўлакларга ажратиш, йиғиш ва ростлаш операциялари мураккаб бўлиб, уларни бажариш учун ва якуний йғишдан сўнг назорат-синаш ускуналарини қўллаш талаб этилади. МТЗ, ЮМЗ тракторларининг гидравлик кучайтиргичларида червяк ва секторни алмаштириш учун гидрокучайтиргич корпусининг юқори қопқоғи олинади ва сектор билан йиғилган ҳолдаги вертикал вал чиқариб олинади. Ундан сўнг, тақсимлагич корпуси олиниб, экцентрик втулкадан тақсим- лагич корпуси билан йиғилган червяк чиқариб олинади. Червякни алмаштириш учун тожли гайка шплинтсизлантирилади ва очилади ҳамда тақсимлагич корпусидан червякли вал чиқариб олинади. Агар червякнинг шарикли подшипникларида сезиларли радиал тирқиш бўлса, уларни алмаштириш лозим. Сектор алмаштирилаётганда у валдан икки панжали чиқариб олгич билан сиқиб чиқарилади. Янги секторни ўрнатиш учун вертикал валнинг шлицаси четига қўйилган белгини, секторнинг шлицасидаги белги билан бирлаштирилади. Вертикал вал гидрокучайтиргич корпусига ўрнатилганда секторниниг ўрта тишидаги белгини рейка чуқурлиги билан бирлаштирилади. МТЗ ва ЮМЗ тракторларининг рул гидрокучайтиргичларида куч цилиндрининг поршен ва штокининг зичловчиларини алмаштириш унча мураккаб эмас. Бунинг учун қотириш шпилкаларининг гайкалари бўшатилиб, дастлаб олдинги қопқоқ, сўнг эса куч цилиндрининг гилзаси чиқариб олинади. Агар штокнинг зичловчисини алмаштириш талаб этилса, поршен ва куч цилиндрининг орқа қопқоғи чиқариб олинади. Куч цилиндри йиғилганда дастлаб гилзага поршен ўрнатилади. Ундан сўнг гилзани поршен билан биргаликда штокка ва орқа қопқоқнинг йўнилмасига кийгизилади. Поршен гайкаси 120 Нм момент билан қотирилади. Рул бошқармасининг гидрокучайтиргични йиғишнинг охирги операцияси бўлиб, вертикал вални ўқ бўйича силжишини ва червяк ва сектор оралиғидаги тирқишни ростлаш ҳисобланади. Бунинг учун ростловчи винт 84 вал четига тақалгунга қадар буралади, ундан сўнг эса 1/10-1/8 айланишга бўшатилади ва контргайка билан қотириб қўйилади. Червяк ва сектор орасидаги тирқиш эксентрик втулка билан ростланади. Червяк валининг эркин йўлини ўлчаш учун унга рақамлар ёзилган мослама-транспортирдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дастлаб эксцентрикли фтулкани ушлаб турувчи болт 2 бўшатилади ва гайка калити билан червяк вали икки томонга енгил буралади. Мослама транспортири бўйича червяк валини эркин йўлининг бурчаги белгиланади. У 6º дан катта бўлмаслиги лозим. Червяк-сектор илашмасидаги тирқиш эксцентрик втулка билан ростланади, бунинг учун у кесиги ёрдамида монтировка кураги ёки очгич билан бурилади. Айрим ҳолларда черяк валининг эркин йўли камайиши ҳам мумкин, бироқ бунда рул ғилдирагини айлантириш кучи ошади. Бундай ҳолат сектор ва червякнинг ейилиши натижасида, уларнинг тишларини геометрик ўлчамларини бузилганлигини кўрсатади. Ушбу ҳолда сектор ва червяк алмаштирилади. Т-40 тракторининг рул гидрокучайтиргичининг асосий нуқсонларига: поршен ёки винтнинг зичловчиларини ейилиши ва бузилиши, поршен рейкаси - вертикал вал сектори илашмасининг тишли илашмасини ейилиши, пружина шайбаларини, поршен гайкаларини ейилиши, золотникнинг пружиналарини бўшаб кетиши ва синиши, орқа қопқоқ винтининг зичловчисини ейилиши ёки бузилиши, сақлагич клапаннинг ўриндиғи ёки шаригининг ейилиши киради. Гидрокучайтиргични бўлакларга ажратиш корпус қопқоғини олиш ва вертикал вални чиқариб олишдан бошланади, бунда поршен цилиндрнинг ўрта қисмида бўлиши лозим, чунки вал секторнинг тишлари корпуснинг юқори тешигидан ўтиши керак. Ундан сўнг орқа қопқоқғини қотириш болтлари бўшатилади ва поршен қопқоқ ва винт билан биргаликда корпусдан чиқариб олинади. Поршен тискида мис губка билан бўлакларга ажратилади. Поршенни винт билан бирга ажратиш учун, бородок ёки бирорта стержен билан гайкадаги тешик орқали фиксаторга босилади ва бир пайтнинг ўзида уни соат стрелкаси бўйича бурилади. Гайкани винтдан чиқариб олинади ва пошрендан винт олдинги қоқоқ билан бирга йиғилган ҳолда итариб чиқарилади. Бир пайтнинг ўзида сақлагич клапан деталларга ажратилади. Поршеннинг резина ва пластик зичловчилари ва винтлар янгисига алмаштирилади. Гидравлик кучайтиргичнинг деталлари техник назоратдан ўтказилади. Цилиндрнинг сиртида бўйлама тирналишлар, ўйилишлар бўлмаслиги лозим. Поршеннинг четки сиртларида урилиш излари бўлмаслиги лозим, у цилиндр сиртини бузилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, поршеннинг золотник ўтирадиган тешиги назорат қилинади, уларда ҳам урилиш ва тирналиш бўлмаслиги керак. Поршен ва цилиндр сиртлари ўлчанади. Цилиндрнинг рухсат этилган диаметри 75,03 85 мм.дан катта, поршенники эса 74,96 мм. дан кам, оваллик ва конуслик 0,02 мм. дан катта бўлмаслиги лозим. Винт ўтирадиган поршен ички тешигининг диаметри 30,09 мм. дан катта бўлмаслиги талаб этилади. Винтнинг поршен кирадиган ўтказиш жойининг диаметри 29,90 мм. дан, шарикли подшипник ўтириш жойининг диаметри 20,00 мм. дан, орқа қопқоқ ўтирш тешигининг диаметри 19,90 мм. дан кам бўлмаслиги лозим. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling