1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Ишлатиш шароитида шиналарда содир бўладиган


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.4. Ишлатиш шароитида шиналарда содир бўладиган 
нуқсонлар, уларни вулканизациялаш жараёни 
Носозликлари. Шинада катта тешик, борт симлари узилган ва 
бошқа мураккаб нуқсонлар бўлса, у таъмирлашга яроқсиз ҳисобланади. 
Улардан ташқари шиналарда протекторнинг ейилиши, йиртилишлар, 
протекторнинг ва каркас ёнининг қатламланиб кўчиши, каркас 
қаватларининг ажралиши ва корд ипларнинг узилиши, ўзак симларининг 
узилиши каби нуқсонлар учрайди. 
Машинадан тўғри фойдаланилганда унинг протектори бир неча ўн 
минг километр йўл босгандан сўнг ейилишга учрайди, аммо машина 
кескин 
тормозланганда, 
юкламаси 
ортиб 
кетганда 
ва 
олд 
ғилдиракларнинг киришувчанлиги нотўғри ростланганда протекторнинг 
ейилиши кескин ортиб кетади. Ғилдираклар ўткир предметлар устидан 
ўтганда, шиналар кесилиб ёки йиртилиб кетиши мумкин. 
Корд ипларининг узилиши, протекторнинг ва каркас ёнининг 
қатламланиб кўчиши, каркас қаватларининг ажралиши, шинанинг катта 
юкламада ишлаши натижасида деформацияланиши ёки камералардаги 
ҳаво босимининг пастлиги натижасида содир бўлади. Тракторнинг катта 
тезликда, кескин бурилиши ва тўсиқлар орқали ҳаракатланиши 
покришка ейилишини тезлаштиради. 
Таъмирлашга тайёрлаш. Шикастланиш характерига қараб, 
таъмирланадиган шиналар тўртта асосий гуруҳга бўлинади. 
Биринчи гуруҳга покришканинг иш хусусиятига ва унинг механиқ 
сифатларига таъсир этмайдиган кичик кесилиши, тирналиши, юзаки ва 
тўғридан-тўғри тешилиши бўлган шиналар киради. Бундай носозликлар 
профилактик таъмирлаш жараёнида бартараф этилиши мумкин. Агар 
нуқсон бартараф этилмаса, шиналардан кейинчалик фойдаланишда 
кесилган ва тешилган жойлардан покришка каркасига лой, чанг, нефт 
маҳсулотлари, намлик кириб уни ищдан чиқариши мумкин. 
Иккинчи гуруҳга каркасга тегувчи чуқур кесилишлар ёки 
тўғридан-тўғри механиқ шикастланишлар киради. Шиналарнинг бу 
гуруҳдаги шикастланишлари жорий таъмирлаш жараёнида бартараф 
этилади.
Учинчи гуруҳ. носозликларига протектор каркаси шикастлан-
масдан ёстиқ қатламигача ейилишга ёки маҳаллий шикастланишга эга 
бўлган 
шиналардаги 
нуқсонлар 
киради. 
Учинчи 
гуруҳ 
шикастланишларга эга бўлган покришкани таъмирлаб бартараф этиш 
мумкин. 
Тўртинчи гуруҳ носозликларига тўғридан-тўғри катта йиртилиш
борт симларининг узилиши, каркаснинг қатлам-қатлам бўлиб кўчиши, 
борт ипларининг ва протекторнинг тўлиқ ейилиши билан боғлиқ бўлган 


89 
носозликлар киради. Бундай шиналар одатда, таъмирланмайди. Улардан 
манжет тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Уларга нефть маҳсулотлари 
шимган ва ҳар бир ипга тушадиган юклама 40 — 60 Н дан кичик бўлган, 
корд иплари кучсизланган шиналар ҳам киради. Шиналарнинг ички 
шикастланишлари махсус борт кенгайтир-гичлар, ёғоч таянчлар қўллаб, 
қўлда олиб юриладиган лампалар билан ёритиб, аниқланади. Каркаснинг 
қатламланиб кўчишини ултратовуш нуқсон аниқлагич ёрдамида 
аниқлаш мумкин (4.12-расм)

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling