1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Қисмларга ажратиш. Қисмларга ажратилган ва эски бўёқдан 
тозаланган кабина батафсил назоратдан ўтказилади. Бунда шикастланиш 
характери, таъмирлаш тартиби белгиланади ва таъмирлашдаги меҳнат 
сарфи аниқланади. 
Кабина қисман ёки тўлиқ қисмларга ажратилиши мумкин. Қисмларга 
ажратишнинг тури кабинанинг техник ҳолатига ва таъмирлаш ишларининг 
ҳажмига боғлиқ. 
Кабина яхши техник ҳолатда бўлиб, фақат унинг айрим 
қисмларигина таъмирланса, у қисман қисмларга ажратилади. 
Кабинани қисмларга ажратишда занглаган болтлар, гайкалар ва 
шурупларни чиқариб олиш, парчин михларни олиб ташлаш, нуқтали 
пайвандланган панелларни ажратиш анча мураккаб операция ҳисобланади. 
Бородок билан чиқариб бўлмайдиган ошиқ-мошиқ ўқлари газ алангасида 


99 
қиздириб чиқариб олинади. Нуқтали пайвандлаш билан ўрнатилган 
деталлар юпқа ва ўткир зубило билан кесилади ёки кўзга ташланмайдиган 
томонда жойлашган қисмининг пайвандланган жойи тешилиб ажратилади. 
Зубилони эҳтиёткорлик билан бошқа усул қўллашнинг имкони бўлмаган 
ҳолларда ишлатиш керак, чунки унда детал эзилади, чуқур чизиқчалар, 
тешикларда эса овалсимонлик ҳосил бўлади. Мўрт ва осон 
шикастланадиган деталларни (ойналар, асбоб шчитлари, ички жиҳозлар) 
қисмларга ажратиш, катта эҳтиёткорлик талаб этади. 
Кабина капитал таъмирлашда тўлиқ қисмларга ажратилади. Тўлиқ 
қисмларга ажратишдаги ишнинг ҳажми ва уни бажариш тартиби кўп 
жиҳатдан кабинанинг тузилишига, носозликларнинг сонига ва турига 
боғлиқ.
Одатда, кабиналар қуйидаги тартибда қисмларга ажратилади: 
ёстиқчалар, ўриндиқ суянчиқлари, ички ускуналар, тутқичлар, ушлаб 
тургичлар, хромланган арматура ва декоратив ўрнатмаларни пардозлаш 
рамкалари ёки ойналарни ўрнаткичлар, таянчлар, ички тўсиқлар ва ички 
жиҳозлар. Шундан сўнг, турли хилдаги механизмлар ечиб олинади. 
Кабинани тўлиқ қисмларга бўлишни қулайлайлаштириш учун кабиналар 
махсус стендларга ўрнатилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling