98
ишлов берилган бўлади. Таъмирлашдан аввал кабина улардан тозаланади.
Агар кабина эски бўёқлардан тозаланмасдан таъмирланса, иш
жойлари
ифлосланади, кабина элементлари пайвандлаганда ёнаётган бўёқ ҳавони ва
ишлаб чиқариш хоналарининг ҳавосини ифлослаштиради. Эски бўёқни қўл
билан, кимёвий ва бошқа усуллар билан тозалаш мумкин. Бўёқдан
тозалашнинг энг мураккаб усули қўлда тозалаш ҳисобланади. Бунда
тозалаш ўткир пўлат қирғичлар ва металл чўткалар билан олиб борилади.
Айниқса, бўёқни сферик, қавариқ, ботиқ сиртлардан ва чоклардан ажратиб
олиш жуда ноқулай.
Кимёвий ишлов бериш усули юзани эски бўёқдан тозалашнинг энг
самарали усули бўлиб ҳисобланади. Кимёвий ишлов берилгандан 10-15
минут ўтгандан сўнг эски бўёқ бўка бошлайди ва
металл сиртидан осон
ажралади, механиқ ёки пневматик юритмали қиргич ёки чўткалар билан
тозалаб ташланади.
Кўпчилик кабиналар ва уларнинг деталлари пентафтали, гифталли
ёки бошқа синтетик эмаллар билан қопланади. Уларнинг қатламларини
олиб ташлаш учун “АТФ-1” ювиш эритмаси қўлланилади. Кабина ва унинг
деталлари нитроэмаллар билан бўялган бўлса, “СД” эритмаси ишлатилади.
Кабина ва унинг деталлари эски бўёқдан тозалангандан сўнг, у солвент,
Уайт-спирт ёки 646 эриткичи билан ювилади.
Тозалаш хонасида вентиляцияни яхши ишлаши ва у ердаги ҳавонинг
температураси 18-20ºС дан паст бўлмаслиги лозим. Елвизак бўлиши ҳамда
юқори температура мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда эритма буғланади,
натижада эски бўёқларнинг бузилиш жараёни секинлашади, эритма сарфи
ортади. Кабиналарни эски бўёқдан тозалаш
махсус ванналарда олиб
борилиши ҳам мумкин. Тозаловчи суюқлик каустик сода эритмасидан
иборат бўлиб, у 80-90º С гача иситилади. Кабиналар бундай ванналарда 40-
50 минут давомида бўктирилгандан сўнг иккинчи ваннадаги иссиқ сувда
ювилади.
Do'stlaringiz bilan baham: