1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм.  Маҳаллий шикастланган покришкани секторда


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.16-расм. 
Маҳаллий шикастланган покришкани секторда 
вулканизациялаш: 1-покришка; 2-сектор; 3-вулканизация¬ланадиган 
участкани пресслаш мосламаси. 
 
4.17-расм. Маҳаллий шикастланиши 
мавжуд бўлган покришкани плитада 
вулканизациялаш: 1-покришка; 2-таянч 
плита; 3-қумли қоп; 4-профилланган 
алюминий остқўйма; 5-струбсина. 
Вулканизациялашда покришкани икки 
томонлама 
иситиш 
учун 
покришкага 
резиналанган матодан тайёрланган буғ-ҳаво 
қопи жойлаштирилади. Унга вақти-вақти 
билан буғ ва сиқилган ҳаво берилиб туради. 


95 
Буғ ва ҳавонинг босими таъсирида вулканизацияланадиган материаллар 
прессланади. Вулканизациялаш муддати вулканизацияланадиган участка-
нинг қалинлигига ҳам боғлиқ. Температура 140°С бўлганда, корд тўрт 
қатламли бўлса, вулканизациялаш муддати 40—50 минутни, корд ўн 
қатламли бўлса, 90 — 120 минутни ташкил этади. 
Вулканизациялаш вақтининг минутлардаги тахминий қиймати 140°С 
температурада қуйидаги формула билан аниқланади:
h
T
7


Бунда h - вулканизацияланадиган участка қалинлиги, мм, 7 - эмперик 
коэффициент. 
Вулканизациялашда 
фойдаланиладиган 
таъмир 
материалларининг зарур бўлган зичлигини, таъмирланадиган участканинг 
пухта прессланишини ҳамда бу материалларнинг покришка билан 
мустаҳкам боғланиш ҳосил қилишини таъминлаш лозим. Маҳаллий 
шикастланишларни таъмирлашда вулканизацияланадиган участканинг 
прессланиши махсус мосламаларда олиб борилади. Бунинг учун зарур 
бўлган босим 0,6 — 1,2 МПа ни ташкил этади.
Вулканизациялашдан аввал вулканизация аппарати қиздирилган 
юзаларига резина ёпишиб қолишининг олдини олиш мақсадида 
шикастланган жойларга яхшилаб талк сепилади. Ўрнатилган протектор 
индивидуал ҳалқасимон вулканизаторларда вулканизацияланади. Очиқ 
вулканизатор дастлаб иситилади, протектор расмининг матрицаси 
гипосульфит эритмаси ёки совун ва эритма суртилади, қуригандан сўнг 
қайнатиш камераси бўлган вулканизаторли покришка ўрнатилади. 
Вулканизатор болтлари бир текис қотирилади. 
Покришка сув тармоғидан сув насоси билан қайнатиш камерасига 
узатиладиган босими 1,2 — 1,4 МПа бўлган совуқ сувда прессланади. 
Шинанинг вулканизацияланадиган участкаси буғ куйлагидан 0,4 — 0.45 
МПа босим билан узатиладиган буғ билан қиздирилади. Керакли пресслаш 
босими ҳосил қилингандан сўнг ёпиш вентилидан сувнинг узатилиши 
тўхгатилади. Покришка қизиган сари пресслаш босими ортиб боради. 
Вулканизаторнинг ҳавфсиз ва авариясиз ишлаши учун сақлагич 
клапани 2,0 МПа босимга ростланади. Вулканизациялаш ниҳоясида 
қайнатиш камерасидаги сувнинг температураси 85 ° С гача етади. 


96 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling