4.12-расм. Шина каркасининг
қатланиб
кўчишини
ултратовуш
дефектоскопи ёрдамида аниқлаш: 1-
шина; 2-ултратовуш генератори; 3-
нурланиш датчиги; 4-қабул қилиш
датчиги; 5-эритма; 6-ултратовуш
қабул қилгичлар.
Таъмирлашга ярокли шиналар
лойдан
тозаланади,
50-70°С
хароратгача иситилган сувда ювилади
ва унга кириб қолган предметлар (мих, шиша ва бошкалар) чиқариб
олинади. Шундан сўнг шина қуритиш камерасида 60 - 75 ° С
температурада, камида 48 соат давомида нисбий намлиги кўпи билан
60% бўлгунча қуритилади. Қуритилганда шинанинг исталган қисмида
намлик микдори 3% дан ошмаслги лозим. Таъмирланган шинанинг иш
қобилияти кўп жиҳатдан қуритиш сифатига боғлиқ, чунки шина
таркибида қолган намликлар каркаснинг қатламланиб кўчишига сабаб
бўлиб, таъмирлаш материалларининг шина билан бирикиш сифатини
ёмонлашувга олиб келиши мумкин. Намлик ИШП-2 намлик индикатори
билан аниқланади, у шина каркасининг электр қаршлигини намликка
боғлиқ ҳолда ўзгариш принципида ишлайди.
Шинанинг намлигини 3 - 4 жойда электрод игналарини каркасга
ботириб аниқланади. Текшириш пайтида пахта-қоғоз материалли
кордларнинг намлиги 2% бўлганда индикаторнинг бир неон лампаси ёнади,
намлик 3 — 5% бўлса, иккита лампа ёнади, намлик 5% дан ошиб кетса,
учта лампа, ёнади. Вискозали кордларни текширишда намлик 4% бўлганда,
бир лампа, намлик 7% бўлганда, иккита лампа, намлик 10% ва ундан ортиқ
бўлганда, учта лампа ёнади.
90
4.13-расм. Шинани таъмирлашда уни кесиш усуллари: а-
покришка тўғридан-тўғри шикастланмаганда, ташқи конусни
кесиш; б-покришка тўғридан-тўғри шикастлан-ганда, конусни
Do'stlaringiz bilan baham: |