1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм. Таъмир материалларини ўрнатиш


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.15-расм. Таъмир материалларини ўрнатиш:
1-қатламли резина; 2-манжет. 
Янги протектор ўрнатишда елим суртилиб, қуритилган покришка 
юзасига дастлаб қаватли резина қатлами, сўнг қуритишда профилланган
вулканизацияланмаган протектор резинаси ўрнатилади ва устидан 
роликлар юргизиб чиқилади. Материаллар ётқизилганда, унинг 
сурилмаслиги, қатланиб қолмаслиги, қатламли резина тагида ҳаво 
пуфакчалари қолмаслиги лозим. Шундан сўнг таъмир материаллари 
вулканизацияланади. 
Вулканизациялаш. Бу физик-кимёвий жараён бўлиб, бунда 
таъмирлаш материалига қўйилган пластик масса, маълум вақт ичида, маъ-
лум температура ва пресслаш босимида мустаҳкамлик ва эластиклик 
хусусиятига эришади. Вулканизациялашнинг мақбул температураси 140°С. 
Синаш натижалари шуни кўрсатадики, температура 147°С гача 
кўтарилганда вулканизациялаш муддати 2 маротаба қисқарар экан. 
Температура 135°С гача пасайганда эса 2 маротаба ортади. Аммо 
материалнинг юқори температурасида вулканизациялаш жараёни текис 
кетмайди, 
чунки 
резина 
қатламининг 
иссиқлик 
ўтказувчанлик 
коэффициенти паст. Резинанинг вулканизация аппаратига яқин бўлган 
қисмлари девор температурасигача тез, узоқроқ қатламлари эса секинроқ 
қизийди. Натижада пастки қатлам вулканизацияланган, юқориги қатламда 
эса хали вулканизация жараёни бошланмаган бўлади. 


94 
Пастроқ вулканизациялаш температурасида буюмни текис қиздириш 
имконияти яхшиланади. Бунда вақт кўп сарфлансада, қатламлар таркиби 
бўйича бир жинслилик таъминланади. 
Қалин қатламли маҳаллий шикастланган покришка таъмирлангандан 
сўнг, талаб даражасидаги сифатни таъминлаш учун, дастлаб унинг ички 
томони вулканизацияланади. Кейин плитада профилланган алюминийли 
остқўйма ёки иситиш учун буғ бериладиган махсус формада ташқи 
томонидан вулканизацияланади. 
Вулканизация жараёнини тезлаштириш ва покришкани икки томондан 
иситиш учун борт матодан тайёрланган электр манжетдан фойдаланилади. 
Матолар қатламлари орасига электр спирал ўрнатилади. Секторда 
вулканизациялашда электр манжет покришканинг ташқи томонидан 
ўрнатилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling