1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


рамка бўйича кесиш; д-покришка тўғидан-тўғри шикаст-ланганда


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

рамка бўйича кесиш; д-покришка тўғидан-тўғри шикаст-ланганда 
қарама-қарши конуслар бўйича кесиш; 1-протектор; 2-ёстиқ 
қатлами; 3-каркас. 
Шикастланган участкасини белгилаш ва уни кесиш усуллари. 
Таъмирлаш материалини шина билан мустаҳкам бирлаштириш учун
аввал шикастланган участкаларни белгилаб чиқиш лозим. Ундан сўнг 
шикастланиш характерига ва унинг жойлашишига қараб, улар шинанинг 
шикастланмаган жойларигача кесилади. Протекторнинг тўғридан-тўғри 
шикастланмаган участкалари имкони борича кичик бурчакка конуссимон 
қилиб, ташқарисидан кесилади. Конуснинг кенг асоси шинанинг ташқи 
сиртига йўналган бўлиши керак. Покришкадаги тўғридан-тўғри 
шикастланган жойларни кесишда, унинг ички томонидан босқичли конус 
кесилади, унинг қирраси шинанинг ташқи сиртига йўналган бўлади. 
Бортдаги шикастланишлар ҳам худди шу усулда кесилади. Агар 
шикастланган каркасни таъмирлашда манжетдан фойдаланиш талаб этилса, 
унда ички ёки қарама-қарши конус ташқи конус каби кесилади
Покришкаларнинг шикастланган участкалари ўткир пичоқни сувда ҳўллаб 
кесилади. Резинани ички томондан кесишда борт дастаки кенгайтиргичлар, 
таянчлардан фойдаланилади. 


91 
4.14-расм. Дастаки кенгайтиргичлар ва таянчлар: 1 ва 2-
таянчлар; 3-борт ағдаргич; 4-винтли кенгайтиргичлар; 5 ва 6-дастаки 
кенгайтиргичлар. 
Ғадир-будурлаш. 
Покришкани 
таъмирланадиган 
жойининг 
таъмирлаш материали билан тишлашиш майдонини ошириш ва кесилган 
участкаларнинг силлиқ ўтиришини таъминлаш мақсадида улар ғадир-
будурланади. 
Ғадир-будурлашда иш асбоби сифатида дискли рашпил, ишқалагич, 
пўлат симдан ясалган чўтка, корд тасма, жилвиртошлар, игнали ва 
пластинкали 
шарошкалар 
ишлатилади. 
Маҳаллий 
шикастланган 
участкаларга дискли рашпил билан ишлов берилади. Юзага донадорлиги 
100 - 50 бўлган жилвиртош билан якуний ишлов берилади. 
Ғадир-будурлашда протектор резинаси ёки каркаси ёнларининг 
резинаси йиртилиб кетишининг олдини олиш мақсадида, унинг кесувчи 
қирралари каркас томон ҳаракатланиши лозим. Шинанинг ғадир-
будурланган участкаси, таъмир материаллари ётқизиладиган участканинг 
ўлчамларидан барча томонлари бўйича 15 — 20 мм.га катта бўлиши лозим. 
Янги 
протектор қўйиш учун тайёргарлик операцияларини 
бажаришдан аввал покришкада маҳаллий шикастланишларни бартараф 
этиш лозим. Ундан сўнг эски протектор ёстиқ қатламигача олиб ташланади 
ва ғадир-будурлаш дастгоҳида ёки пластикали цилиндрсимон шарошкалар 
билан ишлов берилади. Бу опреацияларни қайнатиш камерасига ўрнатиб, 
покришка ичига ҳаво дамланиб бажариш мумкин. Ишлов берилган юза 
оқиш рангда бўлиб, унда паст-баландлик ва йирик тирналишлар 
бўлмаслиги лозим. Ғадир-будурлаш чанги чўтка ёки чанг юткич билан 
тозаланади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling