1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Ямоқ қўйиш. Анча катта механиқ шикастланиш ва коррозияланган 
юзалар устқўйма ва ямоқлар пайвандлаб ёки парчин михлаб таъмирланади. 
Операцияни бажариш тартиби қуйидагича. 
Таъмирланадиган деталларнинг шикастланган жойлари қайчи, газ 
пайвандлагич, юпқа зубило ёки махсус пневматик ва электр кескичлар 
билан кесилади. Бунда кесилиш чизиғи тўғри, бурилиш жойлари силлиқ 
бўлиши лозим. Кесилиш чизиғи ўткир қирралардан тўғриланади. Сўнг 
пўлат листлардан устқўйма ясалади. Устқўйма ва ямоқларни ясаш жараёни, 
таъмирланаётган участканинг шаклига боғлиқ. Агар сирт ясси бўлса, 


106 
устқўйма қўйим қолдирилмасдан ясалади, агар у ботиқ, ёки қавариқ, ёки 
мураккаб шаклга эга бўлса, заготовкада периметри бўйича 5 мм.дан 10 
мм.гача қўйим қолдирилади. Бундан ташқари, ямоқ таъмирланадиган 
сиртнинг шакли бўйича эгилади. Сўнг кесилиш контури бўйича, қўйим 
қолдирилмасдан кесиб чиқилади. Агар ямоқ, парчин михларда 
ўрнатиладиган бўлса, унинг контури бўйича 20- 25 мм қўйим қолдирилади. 
Тайёрланган ямоқ жойига қўйилади ва нуқтали пайвандлаш билан 
контури бўйича пайвандлаб чиқилади. Агар ямоқ парчинланадиган бўлса, 
парчин мих жойларини белгилаш мақсадида кернер ботирилади, тешилади 
ва тешик зенкерланади. Ямоқ деталга диаметри 4 - 6 мм. бўлган парчин 
михлар билан 20 — 25 мм. оралатиб парчинланади. Барча операциялар 
тугагандан сўнг пайвандланган ёки парчинланган жойлар эгов ва қумқоғоз 
билан ишқалаб тозаланади. 
Кабина деталларини кесишда эса автоген усули билан бир қаторда 
пневматик юритмали айланма кескичлар (4.24-расм) қўлланади. Кузов 
деталларини бирини-бирига улашда контакт 
нуқтали электр пайвандлаш усуллари ҳам 
қўлланади. 
4.24-расм. ГЕДОРЕ 5133 моделли 
пневматик жилвирлаш машинкаси. 
 
Деталнинг дарз кетган ва йиртилган 
жойлари, бирикиброқ, бирлаштириш талаб 
этадиган жойлари устқўймалар билан 
кучайтирилади. Устқўйма лист пўлатлардан ясалиб, ўрнатиладиган 
жойларига мослаштирилади ва контурлари бўйича пайвандланади ёки 
парчинлаб қўйилади. Бундай устқўймалар, асосан, асбоблар шити дарз 
кетганда, кабина эшикларининг устунларига қўйилади. 
Деворларининг қалинлиги 3 мм.гача бўлган деталлар устма-уст қўйиб 
ёки қайириб пайвандланади. 
Қалинлиги 1 мм.гача бўлган металларни пайвандлашда уларни устма-
уст қўйиб юқориги листлар бирлаштирилади, бу ҳолда пайванд чоки 
мустаҳкамроқ ва зичроқ бўлади, асосий металл куймайди ва пайвандлаш 
жараёни енгиллашади. 
Юпқа лист металларни пайвандлашда симларининг кесими 10— 15 
мм
2
. бўлган енгил электр тутқич қўллаш тавсия этилади. 
Юпқа пўлатдан ясалган деталларнинг дастаги электр ёй ёрдамида 
пайвандлаш сифатига нафақат тўғри танланган пайвандлаш режими ва 
электроднинг тури, балки пайвандлашда металлнинг куйишини ва 
қийшайишининг олдини олувчи технологик услублар ҳам таъсир 
кўрсатади. Бу ҳолларда тескари-поғанали, мис ёки пўлат қистирма қўйиб 


107 
пайвандлаш усуллари кўпроқ қўлланилади. Бу усулларни қўллашдан 
мақсад, электр ёйи иссиқлигини чиқариб юбориш ва пайванд чокининг 
зарур мустаҳкамлиги ва зичлигини таъминлашдир.
Тескари қутблиликда пайвандлаш яхши натижа беради. Бу усулда 
металл куймайди, электр ёйи барқарор ёнади ва пайванд чоки сифатли 
бўлади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling