122
пайвандлашда (эритиб қуйишда) ҳам вужудга келади. Букилишни
призмаларда, махсус мослама марказларида ёки токарлик дастгоҳи
марказларидаги индикаторлардан фойдаланиб текширилади.
Валлар иситилиб, ёки иситилмасдан тўғриланади. Прессларда ёки
махсус мосламаларда совуқ ҳолда тўғрилаш энг қулай ва
содда
усулдир.
Ўқ ва валларнинг бўйинчалари 0,8 мм.дан ортиқ ейилганда,
уларни қайта тиклаш, метални суюлтириб қоплаш усули ёрдамида
амалга оширилади. Бунда таъмирланадиган жойлар, таъмирлашдан
олдин ва таъмирлангандан сўнг яхшилиб силлиқланади.
5.7-расм. Шпонкали (а) ва шлицали (б) брикмалар:
Д, д-шлицанинг ташқи ва ички диаметрлари; 1-ғилдирак; 2-
шпонка; 3-вал.
Вал ва ўқлардаги шпонка ўйиқлари ва шлицаларни таъмирлаш.
Маълумки, шпонкали (5.7, а-расм) ва шлицали (5.7, б-расм)
бирикмалардаги шпонка ва шлисалар (улар
деформациянинг эзиш турига
ишлайди) вал 3 нинг айланма ҳаракатини ғилдирак 1 га узатиш учун хизмат
қилади.
Агар шпонка яроқсиз ҳолгача шикастланган бўлса, у янгиси билан
алмаштирилади. Агар вал ва ғилдиракдаги шпонка ўйиғи
шикастланган
бўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлса, шунингдек, уларнинг
конструкцияси янги ўйиқ
очишга имконият берса, ўйиқлар жойлашган
нуқтани 90° ёки 120° га кўчириб янгиси ўйилади. Агар буни иложи
бўлмаса, шикастланган ўйиққа металл суюлтириб қопланади ва
уни
силлиқлаб, шу жойга қайта шпонка учун ўйиқ ўйилади.
Яроқсиз ҳолга келиб қолган шлицалар ҳам металлни эритиб қуйиш
орқали тикланади. Шлицаларни металл билан суюлтириб қоплаш, вал
диаметрининг қарама-қарши томонларидан бошлаб амалга оширилади.
Масалан, олти шлицали валда 1-4-2-5-3-6 тартибда металл суюлтириб
қопланади.