1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Тасмали узатмалар. Тасмали узатмаларнинг тасмаси, пона (трапеция) 
ёки текис тўғри тўртбурчак шаклидаги махсус резинадан ясалган бўлади. 
Уларнинг асосан шкив, барабан ва тасмалари ейилади. Шунингдек, 
тасмалар ёрилиши ҳамда узилиши ҳам мумкин. 
Яроқсиз ҳолга келиб қолган понасимон тасмалар қайта тикланмайди, 
бундай тасмалар олиб ташланади ва унинг ўрнига янгиси ўрнатилади. 
Ейилган шкив ва барабанлар металлни эритиб қоплаш орқали қайта 
тикланади. 
Текис тасмалар асосан қурилиш материалларини транспортировка 
қилиш учун ишлатилади. Улар узун тасмалардан керакли қисми кесиб 
олинади ва барабанларга киритилиб, икки учи боғланади. Тасмани бир-
бирига боғлаш усуллари 5.13-расмда кўрсатилган. Тасмаларни бир-бирига 
елимлаб боғлаш учун (5.13, а-расм) унинг иккала учидан тасманинг энига 
тенг бўлган масофасидан пона шаклида кесилади (қирқилади), қирқилган 
сиртлар яхшилаб тозаланада ва уларга сифатли елим суртилиб, бир-бири 
билан боғланади. 
Тасмаларни бир бирига болтли бирикма орқали боғлаш учун (5.13, б-
расм) унинг иккала учидан ҳамда металл тахтача 2 лардан тешиклар тешиб, 
тешикларга болт 3 лар киритилади ва гайка 4 лар ёрдамида боғланади. 
Тасмалар бир бирига махсус ип билан тикиб ҳам боғланади (8.13, д-
расм), буни учун уларнинг учлари туташтирилиб, игна ёрдамида ундаги ип 
орқали тикилади. 
Тасмалар бир бирига махсус металл ошиқ-мошиқли қилиб ҳам 
боғланади, буни учун уларнинг учлари яқинлаштирилиб, уларга чангак 6 
ларнинг бир томони киритилади, чангакларнинг иккинчи томони эса 
пруток 7 билан боғланади. 
 


126 
5.5. Резбали, шллицали ва шпонкали бирикмаларни таъмирлаш. 
 Резбали бирикмаларнинг асосий нуқсонларига резбанинг ейилиши
узилиши, синиб қолиши, эзилиши киради. Ейилган ички резбаларни 
катталашган ўлчамда янги резба очиш, қўшимча детал ўрнатиш ёки 
пайвандлаб, сўнг номинал ўлчамда янги резба очиш усуллари билан 
таъмирлаш мумкин. 
Ейилган ташқи резбалар эритиб қоплаш ва номинал ўлчамда янги 
резба очиш билан таъмирланади. 
Катталашган ўлчамдаги болт талаб қилинганлиги сабабли тешикларга 
янги резба очиш усули ҳар доим ҳам маъқул бўлавермайди, чунки бунда 
ўзаро алмашинувчанлик бузилади ва деталларни кейинги таъмирлаш 
ишлари мураккаблашиб кетади. 
Янги (қўшимча) деталлар ўрнатиш усули билан таъмирлашда ейилган 
резбага тешик қўшимча янги детал ўлчамига тўғри келадиган каттароқ 
ўлчамда тешилиб, унга резба очилади. Мазкур детал тешикка тўлиқ 
киргунча буралади ва штифт билан қотирилади. Сўнгра номинал ўлчамдаги 
резба очилади (5.14-расм).

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling