1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм. Деталларни янги (қўшимча) детал ўрнатиш усули


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

5.14-расм. Деталларни янги (қўшимча) детал ўрнатиш усули 
билан таъмирлаш. 
Валларнинг ейилган резбаларини таъмирлашда одатда, тебранма ёй 
воситасида ёки карбонат ангидрид муҳитида 1,2-1,6 мм диаметрли Н-30 
маркали электродлар билан суюқлантириб қоплаш, сўнгра номинал ўлчам 
бўйича резба очиш усули қўлланилади. Таъмирлашнинг бундай усули 
диаметри 40 мм гача бўлган резбали валлар учун қўлланилади, каттароқ 
ўлчамли резбалар учун эса флюс қатлами остида ёки плазма оқимида 
суюқлантириб қоплаш усули қўлланилади. 
Шлицали ва шпонкали бирикмаларнинг асосий нуқсонларига 
юзаларнинг ейилиши ва эзилиши, иш юзаларидаги металлнинг чўтирсимон 
ейилиши киради. Валнинг ейилган шлицалари сиқиб чиқариш, ейилган 
шлица бўртмаларининг ён томонларини эритиб қоплаш, шлица ариқчалари 
ва бўртмаларипи эритиб қоплаш билан тикланади. 


127 
Шлицаларни сиқиб чиқариш У6 ёки У7 маркали пўлатдан ясалган 
роликлар билан амалга оширилади. Бундан олдин шлицалар юмшатилган 
бўлиши керак. Сиқиб чиқариш ейилган юзасининг четидан ёки бўртманинг 
икки четидан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида 
шлицаларнинг кенглиги 0,5-1 мм. га ортиши мумкин. Пўлат фланеслар, 
гупчаклар ва бошқа деталлардаги ейилган шлицалар чўктириш йўли билан 
таъмирланади. 
Диаметри 50 мм. дан кичик бўлган валларнинг шлицаларини 
таъмирлашда қўлда ёки вибра ёй воситасида эритиб қоплаш усули 
қўлланилади, бунда суюқлантирилган метал қатламлари шлицалар бўйлаб 
навбатма-навбат 
шлица 
ариқчаларига 
қопланади. 
Бунда 
қўлда 
суюқлантириб қоплашда ОЗН-300У, ОЗН- 350У, Э42А ва ЭУ6 маркали 
электродлардан, вибраёй воситасида суюқлантириб қоплашда эса Нн=30 
электродидан (совитувчи суюқлик қўлланилган ҳолда) фойдаланилади. 
Диаметри 50 мм. дан ортиқ бўлган валларнинг ейилган шлицалари флюс 
қатлами остида автоматик пайвандлаш ёрдамида суюқлантириб қопланади, 
бунда СвЗОХГСА электроди қўлланилади. 
Ейилган шпонкали бирикмаларни тузатишда ишдан чиққан шпонка 
янгисига ёки каттароқ ўлчамдагисига алмаштирилади. Валдаги ейилган 
шпонка 
ўриндиқлари 
каттароқ 
шпонкага 
мослаб 
10-15% 
га 
кенгайтирилади; бузилган ўриндиқда нисбатан 90° ёки 120° фарқ қилувчи 
бошқа жойда номинал ўлчам бўйича янги шпонка ўриндиғи фрезерланади. 
Айрим деталларда шпонка ўриндиғини ўзгартириб фрезерлаш усулини 
қўллаб бўлмайди (масалан, газ тақсимлаш валининг тақсимлаш шестерняси 
ўрнатилган жойдаги шпонка ўриндиғини). Бундай деталларининг шпонка 
ўриндиқларини таъмирлашда эритиб қоплаш ва номинал ўлчам бўйича 
ишлов бериш усули қўлланилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling