1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Бўялган юзаларни қуритиш. Лок-бўёқ қатламларининг қотиши 
учувчан эритувчининг буғланиши ва боғловчи моддаларнинг оксидланиши 
ёки полимерланишидан иборат. 
Совуқлайин (табиий) ва иссиқлайин (сунъий) қуритиш турлари 
мавжуд. Табиий қуритиш жараёни таркибида мой бўлмаган лок-буёқ 
материалларидагина тез кечади. Қуритишнинг бу усули кичик таъмирлаш 
устахоналарида қўлланилади. 
Иссиқлик таъсирида қуритиш парда ҳосил бўлиш жараёнини анча 
тезлаштириши билан бир қаторда, юқори сифатли қатлам ҳосил қилиш 
имконини беради. Иссиқликни узатиш усулига қараб қуритиш конвексион 
ва терморадиасион хилларга бўлинади. Конвексион усулда қуритишда 
бўялган буюм камералардаги иссиқ ҳаволар билан иситилади. Таъмирлаш 
корхоналарида турли иситиш камералари кўпроқ тарқалган. Уларда буюм 
циркуляцияланиб турадиган, камерага калориферлардан келадиган ҳаво 
билан иситилади. Совиган ҳаво сўриш тизими ёрдамида пастдан тортиб 
турилади. 
Терморадиацион усулда қуритиш инфрақизил нурлар ёрдамида амалга 
оширилади. Инфрақизил нурларининг манбаи бўлиб, кўп ҳолларда, тўлқин 
узунлиги 0,65–1,4 мкм. бўлган махсус чўғланиш лампалари хизмат қилади. 
Бу усул иқтисодий ва технологик жиҳатдан самарали ҳисобланади, чунки 
нурлантириш манбаларидан иситиладиган юзаларга иссиқлик бериш 
тезлиги катта ва иссиқлик хона ҳавосини иситишга деярли сарф бўлмайди. 
Конвекцион қуритишда бўёқнинг устки қатлами тез қотади, бу эса 
қопламанинг ички қатламидаги эритувчининг буғланишини кечиктиради, 
шу сабабли пардада ғоваклар ва бошқа нуқсонлар ҳосил бўлади. 
Бўялган юзалар инфрақизил нурлар билан қуритилганда нур 
иссиқлиги бўёқ билан қопланган металл томонидан ютилиб, уни қизитади. 
Бунинг натижасида қопламанинг учувчан қисми дастлаб пастки қатламдан 
буғланади. Қопламанинг жадал қуриши металл сиртига яқин жойдан 
бошланиб, босқичма-босқич ташқи қатламгача етиб боради ва бу қатлам 
охирида қотади. Бўялган юзаларни бундай қуритиш лок-бўёқ 
қопламларнинг мустаҳкамлиги ва бошқа хусусиятларини оширади. 
Қопламага якуний ишлов бериш бўялган юзага декоратив чирой 
беришдан иборат. Бунда бўялган юза 320— 360- номерли қумқоғоз билан 
жилвирланиб, сув билан ювилади ва қуритилгандан сўнг, кичик изларни 
текислаш мақсадида 648- номерли эритувчи билан қопланади. Юза 
қуритилгандан сўнг жилолаш машинасида 289- номерли паста билан 
жилоланади. 


116 
Буюмнинг ташқи кўринишига қўйилган талабларга мувофиқ якуний 
ишлов бериш операциялари тартиби турлича бўлади, оддий ва ҳимоя учун 
бўяшда улар соддалашади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling