1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
- расм. ЭИСЕМАНН ва Форвард ФВМ-200 ПРО моделли
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.8 Техникаларни бўяшга тайёрлаш ва бўяш технологияси. Машиналарни бўяш технологияси.
4.25- расм. ЭИСЕМАНН ва Форвард ФВМ-200 ПРО моделли
пайвандлаш аппаратлари. Кабиналарни таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида нуқтавий пайвандлаш аппаратлари ишлатилади (4.26-расм). Бундай аппарат билан таъмирлаш ишларининг сифат жадаллиги ошди. 4.26-расм. Нуқтавий пайвандлаш аппарати 108 Пайвандлашдан аввал, ундан кейин ҳамда чок ўрнатилгандан сўнг детал сиртини заррачалар оқими билан парчинлаш кабина элементларининг ишлаш муддатини сезиларли ошишига сабаб бўлади. 4.8 Техникаларни бўяшга тайёрлаш ва бўяш технологияси. Машиналарни бўяш технологияси. Машина ва ундаги деталларнинг сиртини коррозиядан, чиришдан ва атроф-муҳитнинг бошқа зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳамда унга ташқи чирой бериш учун бўялади. Таъмирлашда машиналарни бўяш сифати қўлланиладиган лок-буёқ материалининг хусусиятларига, бўяладиган юзаларни тайёрлаш ва бўяш технологик жараёнларининг тўғри бажарилишига боғлиқ. Трактор, автомобил ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари ва уларнинг деталлари учун ишлатиладиган лок-буёқ материалларига катта талаблар қўйилади. Бундай материаллар металл билан мустаҳкам молекуляр боғланувчанлик эритувчиларнинг тезда буғланиши, яъни қурувчанлик хусусиятларига эга ҳамда детал сиртидаги бўёқ пардаси мустаҳкам бўлиши керак. Лок-буёқ материаллари таркибига парда ҳосил қилувчи моддалар, пигментлар, эритувчилар, суюлтирувчилар ва сиккативлар киради. Парда ҳосил силувчи моддалар лок-буёқ қуригандан сўнг зич, коррозияга чидамли барқарор қатлам ҳосил қилади. Парда ҳосил қилувчи модда сифатида ўсимлик мойи, табиий ва сунъий смолалар, битумлар, асфалтенлар ва эфирлардан фойдаланилади. Парда ҳосил қилувчи моддаларнинг таркибига қараб лок бўёқ материаллар мойли, смолали ва эфир-целлюлозали хилларга бўлинади. Бу гуруҳга тааллуқли материалларнинг ҳар бири машиналарнни бўяшда эмалли ва шпатлёвкали таркибларга бўлинади. Парда ҳосил қилувчи моддаларнинг буғланувчан органиқ суюқликлардаги эритмаси локлар дейилади. Мойли локлар табиий ёки синтетик смолаларни юқори температурада алифда эритиб, уларга эритувчилар қўшиб тайёрланади. Табиий смолалар гуруҳидан эфирлар ҳамда шеллаклар, синтетик смолалар гуруҳидан эса, асосан, глифталли, пентафтанли, полихлорвинилли, эпоксидли ва бошқа алкоидлар қўлланилади. Эфир-целлюлозали нитролоклар нитрат ва сульфат кислоталари аралашмасида ишлов берилган целлюлозалар билан органиқ эритувчилар (ацетон, бутил этиласетат, бензол толуол, этил ва бутил спиртлари) аралашмасидан ҳосил қилинади. Эластик ёруғлик ва иссиқликка чидамли парда ҳосил қилишда пластификаторлар (фосфорли эфирлар ва фталли кислоталар ҳамда каноп ва канакунжут мойлари) ишлатилади. Адгезион хусусиятларини ошириш ва жилвирланиши учун бу локлар таркибига глицерин эфири қўшилади. 109 Нитролоклар қуригандан сўнг қаттиқ, мустаҳкам, бензин ва бошқа химиявий реагентлар таъсирига чидамли пардалар ҳосил қилади. Спиртли локлар табиий ёки сунъий смолаларни спиртда эритиш натижасида ҳосил қилинади. Бунда локдаги смолаларнинг миқдори 35— 45% ни ташкил етади. Спиртли локлар тезда қурисада, аммо мустақкамлиги нисбатан паст бўлган пардалар ҳосил қилади, шунинг учун ҳам улар фақат ёғоч буюмларни қоплашда ишлатилади. Пигментлар лок-бўёқ материалларга парданинг мустаҳкамлигини, адгезион хусусиятларини ошириш ва пардага ранг бериш мақсадида қўшилади. Таъмирлашда қўлланиладиган бўёқлар таркибига оқ (руҳли ва титанли), сариқ (охра, руҳли ва қўрғошинли), қизил (мумиё, темирли сурик, қўрғошинли сурик), кўк (ултрамарин, лазур), яшил (хромли), жигарранг (умбра) ва қора (қурум) пигментлар киради. Эритгичлар парда ҳосил қилувчи моддаларни эритиш учун қўлланилади. Эритгичлар сифатида скипидар, уайт-спирт, бензол, ксилол, солвент ва мураккаб эфир (метиласетат, этиласетат) лардан фойдаланилади. Суюлтиргичлар омборхоналарда сақлаш даврида қуюқлашиб қолган лок-буёқ материалларни суюлтириш ҳамда уларни иш қовушоқлигига келтириш учун қўлланилади. Нитро ва перхлорвинилли эмаллар ва шпатлёвкалар учун лок-буёқ корхоналарида суюлтиргичлариинг тайёр РВД 646, 647, 648, 649 аралашмалари ишлаб чиқарилади. Уларнинг таркибига ацетон, мураккаб эфирлар ва спиртлар киради. Таркибида мой ва синтетик смолалар бўлган лок-бўёқ материаллари учун РС-1, РС-2 (бутанол, уайт-спирт ва ксилол аралашмасидан иборат) суюлтиргичлар ишлатилади. Сиккативлар бўёққа ёки локка қуритиш жараёнини тезлаштириш учун қўшилади. Улар кислоталарнинг марганецли, қўрғошинли ёки кобалтли тузларидан иборат. Сиккативлар лок-буёқ материаллари таркибига қатъий белгиланган миқдорда қўшилади. Сиккативнинг ҳаддан ташқари кўплиги ёки намлиги парда сифатини ёмонлаштириши мумкин. Таъмирлашда ишлатиладиган бўёқлар мойли, эмулсион ва эмалли хилларга бўлиниши мумкин. Мойли бўёқлар пигментларнинг алифлардаги суспензияси бўлиб, қуюқлаштирилган паста ёки ишлатишга тайёр таркибли ҳолда ишлаб чиқарилади. Қўрғошинли ва темирли суриклардан, яшил хромдан, қўрғошин, руҳ ёки титанли белилалардан тайёрланган бўёқлар атмосфера таъсирига чидамлилиги ва яхши ёпишқоқлиги билан ажралиб туради. Бундай бўёқларнинг асосий камчиликларига уларнинг нисбатан секин қуриши киради (18... 20°С да қуриш вақти 24— 26 соат давом етади). Эмулсион бўёқлар оддий шароитда ўзаро аралашмайдиган икки ва ундан ортиқ суюқликларни махсус аралаштиргичларда жадал аралаштириш 110 йўли билан тайёрланади. Бўёқнинг таркиби бўйича қаватланишининг олдини олиш мақсадида эмулсияга казеин, желатин, совунли стабилловчилар қўшилади. Эмулсион бўёқлар билан қишлоқ хўжалик машиналарининг асосан, ёғоч қисмлари бўялади. Эмал бўёқлар пигментларнинг локлардаги аралашмасидан иборат. Бундай бўёқлар қуриганда эмални эслатувчи мустаҳкам парда ҳосил қилади. Эмал бўёқ тайёрлашда қўлланиладиган локнинг турига қараб мойли, глифталли, пентафталли, нитроэмалли, перхлорвинилли ва бошқа эмал бўёқларга бўлинади. Эмал бўёқлар мойли бўёқларга нисбатан тезроқ қурийди. Қуриш шароитига қараб эмаллар иссиқликда қурийдиган (110°С дан ортиқ температурада) ҳамда паст температурада қурийдигаи (18—25 С С да) эмалларга бўлинади. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling