1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Бўяладиган юзаларга ташқи қатламларни бериш


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Бўяладиган юзаларга ташқи қатламларни бериш. Бўяладиган 
юзаларининг ташқи кўринишига қўйилган талабларга кўра ташқи 
қатламлар декоратив (енгил автомобилларни юқори сифатли бўяш), оддий 
(трактор ва юк автомобилларини бўяш) бўлиши ва ҳимоя қилиш (агрегат ва 
қишлоқ хўжалик машиналарини бўяш) мақсадида берилиши мумкин. 
Бўяшнинг бу хиллари бир-бирларидан, асосан, бажариладиган технологик 
операцияларнинг сони ва сифати билан фарқ қиладн. Масалан, ҳимоя 
мақсадида бўяшда, одатда, шпатлёвка қилинмайди, декоратив чирой 
беришда эса кўп қаватли бўяш қўлланилади ва айниқса, чирой бериш 
операцияларига (жилолашга) аҳамият берилади. 
Таъмирлашда ташқи қоплама бериш учун кўпроқ нитроэмаллар 
қўлланилади, чунки бунда юқори температурада қуритиш талаб 
қилинмайди. Аммо нитроэмалларнинг коррозияга қаршилиги камроқ, 
жилвирлаш-жилолаш операцияларига эса меҳнат сарфи каттароқ бўлади. 
Синтетик эмаллар нитроэмаллардан ялтироқлиги, барқарорлиги ва 
метални занглашдан яхши ҳимоя қилиши билан ажралиб туради. Бундай 
қопламаларнинг хизмат муддати 4 йилдан ортиқрокдир. Трактор ва қишлок 
хўжалик машиналари кўпроқ глифталли, нитроглифталли ва синтетик 
эмаллар билан бўялади. 
Лок-буёқ қопламаларининг сифати кўп жиҳатдан бўёқ таркибларини 
тўғри тайёрлашга боғлиқ. Нитро асосдаги бўёқларни мойли асосдаги 
бўёқлар билан аралаштириб бўлмайди, чунки бу буёқларнинг қумоқлашиб 
қолишига олиб келиши мумкин. 
Юзаларни лок-буёқ материаллари билан қоплашнинг бир неча 
усуллари мавжуд. 
1. Қўлда бўяш. Бу усул, асосан, шпатлёвка қилишда ва юзанинг 
муайян қисмини чўтка билан бўяшда қўлланилади. 
2. Ботириш ёрдамида бўяш. Бунда буюм буёқли ваннага туширилади. 


114 
Ҳосил бўлган қопламанинг сифати тайёрланган лок-бўёқ материалининг
қовушоқлигига, унинг қуриш тезлигига ва буюмни бўёққа ботириш 
усулига боғлиқ. Буюмни бўёққа ботириш ва уни ваннадан чиқариб олиш 
ишлари бир маромда аста-секинлик билан амалга оширилиши керак. 
Бунда бўёқ қатлами остида ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлишининг олди 
олинган бўлади. 
3. Пуркаш ёрдамида бўяш, ҳаволи ва ҳавосиз усулларда бажарилади. 
Лок-бўёқ материалларини ҳаво ёрдамида пуркаш меҳнат унуми юқори 
бўлган ҳолда сифатли қоплама олиш имконини беради. Аммо бунда бўёқ 
тумани ҳосил бўлиши ҳисобига лок-бўёқ материалларининг исрофи ортади 
ҳамда ўт олиш ҳавфи ҳам юзага келади. Ҳавосиз сепиш усули лок-бўёқ 
материалларини насос ҳосил қиладиган босим остида пуркашга асосланган. 
Бўёқ насос ёрдамида (4-6 МПа босимда) электр иситгич орқали бўёқ 
пуркагичга узатилади. Бунда нитроэмаллар 70°С гача, синтетик бўёқлар эса 
80–90°С гача иситилади. Бўёқни иситиш унинг қовушқоқлигини 
пасайтиради ҳамда эритувчилардаги осон буғланувчан қисмларнинг 
қисман буғланиши учун шароит туғдиради, бу эса пуркалаётган бўёқ 
заррачаларининг янада майдаланишига ва тезроқ қуришига ёрдам беради. 
Ҳавосиз пуркашда бўёқ сарфи ҳаволи пуркашдагига нисбатан тахминан 20-
25% камаяди ва меҳнатнинг санитария-гигиена шароити нисбатан 
яхшиланади. 
4. Электр майдонида бўяш. Ушбу усул электр токи билан зарядланган 
бўёқ заррачаларининг электр майдонида ҳаракатланишига асосланган. 
Бунда бўяш камерасига рамка шаклидаги электрод ўрнатилади. Ўзгармас 
ток манбаидан бу электродларга юқори кучланишли (120... 130 кВ) манфий 
потенциал берилади. Ток манбаининг мусбат зарядланган учи ерга уланади. 
Электрод турлари орасида бўладиган буюм тўхтовсиз ҳаракатлантириб 
туради. Буюмларни ҳаракатлантирувчи конвеер ҳам ерга уланган бўлади. 
Ток манбаи уланиши билан буюм ва электродлар орасида юқори 
кучланишли электр майдони ҳосил бўлади. Электрод тўрининг юзалари 
буюм юзасидан бир неча марта кичик бўлганлиги учун нотекис электр 
майдони ҳосил бўлади, бунинг натижасида электр заряди вужудга келади. 
Ҳаво заррачалари ионлашиб, мусбат ва манфий зарядланган заррачалар 
ҳосил бўлади. Мусбат ионлар манфий зарядланган сим томон, манфий 
ионлар эса бўяладиган деталлар томон (улар электр майдонида мусбат 
зарядли бўлиб қолади) йўналади. Манфий ионлар ўз йўлларида 
майдаланган бўёқ заррачаларини ютиб, уларга манфий заряд беради. 
Бўёқнинг зарядланган заррачалари электр майдони таъсирида бўяладиган 
детал томон йўналади ва унинг сиртини текис қоплайди. Бундай усул билан 
бўяш пуркаш усулида бўяшга нисбатан бўёқ сарфини 30-50% гача 
камайтиради. Аммо ички юзаларни ёки ўйиқ жойларни бундай усул билан 


115 
бўяб бўлмайди. Бунинг сабаби электр майдонининг мураккаб тузилишига 
эга бўлган сиртларда тарқалиши бир хил эмаслиги билан боғлиқ. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling