1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

 
 


117 
V- БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАЛАРИНИНГ ТИПОВИЙ 
ДЕТАЛЛАРИ ВА УЗЕЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИК
ЖАРАЁНИ 
5.1 Корпус деталларни таъмирлаш. 
Деталлар корпуси одатда кўлранг ва чўзилувчан чўяндан, айрим 
ҳолларда пўлат ва алюминий қоришмаларидан тайёрланади. 
Деталлар корпусида қуйидаги нуқсонлар: сиртлари тоб ташлаган 
(цилиндр блокларида ва блок каллагида); подшипник ўтқазиладиган 
тешиклар юзаси ейилган; тешиклардаги резбаларнинг ейилган ва 
зарарланган; корпуснинг ён ва қуйи деворлари пачақланган, қирилган, 
тобланган ва ёрилган бўлиши мумкин. 
Узатмалар қутиси корпусида вал подшипникларининг ўрнатиладиган 
тешикларининг ўқдошлиги, тешик ўқлари орасидаги параллеллик ва 
ўқлараро масофа бузилган бўлиши мумкин. 
Тешикларнинг қийшайиши ва бир ўқда ётмаслигига: машинанинг 
узатиш қутисидаги валлари билан илашиш муфтаси ўқларининг мос 
тушмаслиги (автомобилларда), двигателнинг илашиш муфтаси билан 
тирсакли вал ўқларининг мос тушмаганлиги ёки орқа кўприк корпуслари 
билан узатиш қутиси корпусининг бир– бирига нисбатан силжиши 
(тракторларда), маҳкамлаш болтларини бир текис тортилмаганлиги
корпуснинг тоб ташлаши, ўтқазиш сиилларининг ейилганлиги, 
қуймаларнинг табиий эскирганлиги сабаб бўлади. 
Ейилган ўтказиш тешиклари вертикал - йўнувчи дастгоҳлардан ёки 
кондукторлар ёрдамида бирламчи йўниш ишлари бажарилади ёки қўшимча 
ҳалқалар қўйиб тикланади. Узатиш қутиларининг корпусидаги 
носозликлар, корхона баъзасидаги устохонанинг токарлик, фрезерлик 
ҳамда пармалаш дастгоҳларидан фойдаланиб созланади. 
Корпуснинг йўнилган тешикларига ҳалқалар прессланади ва шундан 
сўнг, уларнинг тешиклари номинал ўлчамга мослаб йўнилади. Ҳалқаларни 
винтлар, развалсовка ёки элим билан қотириш ҳам мумкин. Бундай 
ҳалқаларни, ўлчамлари таъмирланаётган корпуснинг ўтқазиш тешиклари 
ўлчамларига мос бўлган металл қувурлардан ҳам ясаш мумкин. Бундан 
ташқари, айланувчи электрод билан (қизил мис ёки зангламайдиган 
пўлатдан қилинган) электронимпулс ўстириш, полимер композисияни 
қўллаш, постеллар 0,3 мм. дан ортиқ ейилганда эса темирлаш усулини 
қўллаш ҳам яхши самара беради. 
Тешикларга охирги ишлов бериш, кондукторлар ва йўниш 
мосламаларини қўллаб йўниши ёки уя ўлчамлари бўйича тайёрланган 
пуанссон пресси остида итаришдан иборатдир. Кофуслардаги ёриқлар, 
синиқлар, тешиклар совуқ ҳолда электр ёйли пайвандлаш воситасида 


118 
куйдирувчи валиклар усули билан ёки олдиндан иситиб, бартараф 
қилинади. 
Блоклардаги ёриқларни пайвандлаш учун металлсиз электродлар 
билан совуқ пайвандлаш ёки олдиндан секин иситиб, иссиқ газ 
пайвандларидан фойдаланилади. Юкланмаган жойлардаги ёриқлар ҳам 
эпоксид смола асосида тайёрланган полимер композициялари билан 
ёпилади ёки махсус елимлар қопланади. 
Қуйма сиртларнинг ғадир-будурлиги, тирналган ва тоб ташлаган 
жойларни силлиқлаш, фрезерлаш ёки шаберлаш орқали бартараф 
қилинади. Силлиқлашни радиал - пармалаш ёки ясси силлиқлаш 
дастгоҳларида катта диаметрли абразив тош ғилдираклари орқали амалга 
оширилади. Ёриқларни штифтлар, шаклдор қуймалар, ямоқ солиш, газ ва 
электр пайвандлаш усуллари билан ҳам таъмирлаш мумкин. 
Ёриқларни таъмирлаш. Узатмалар қутиси ва редукторларнинг 
корпуслари, цилиндр блоклари ва бошқа жойдаги ёриқларни тиклаш учун 
штифтлар қўлланилади. Бунда узуниги Л бўлган ёриқ, мис ёки бронза 
резбали штифтлар билан беркитилади (5.1, а-расм). 
Олдин ёриқнинг чекка учларида диаметри 5–6 мм. бўлган 1 ва 9 
тешиклар пармалаб очилади ва унинг ичига резба ўйилиб, унга штифтлар 
бураб киритилади. Кейин бу тешиклар орасига қадами 1,5 д га тенг бўлган 
(д - парма диаметри) 3, 5, 7 тешиклар пармаланади. Бу тешикларга ҳам 
резба очилиб, штифтлар бураб киритилади. Шундан сўнг, бу штифтлар 
орасига 2, 4, 6, 8 тешиклар пармаланиб, уларга резба очилади ва уларга 
навбатдаги штифтлар бураб киритилади. Ҳамма штифтлар зич жойлашиши 
учун улар қирқилиб, яссиланади ва юмшоқ кавшар билан кавшарланади. 
Бу тарзда ямалган ёриқ 0,4 мПа гача бўлган босимга бардош бера олади. 
Деталлар корпусидаги ёриқлар шаклдор қўймалар билан ҳам ямалади, 
бунда фақат герметиклик яратилмай, балки мустаҳкам бўлишига ҳам 
эришилади. Қўймаларни тайёрлашда ва ўрнатишда детал сирти ва ёриқлари 
тозаланади. Нуқсон шакли аниқланади ва шаклдор ўйиқ очилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling