Асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш


Download 75.41 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi75.41 Kb.
#1060717
Bog'liq
8 Презентация1

Асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш

Режа

1. Насосларни таъмирлаш

Поршенли насосларни таъмирлаш.

2. Вентиляторларни таъмирлаш

1. Насосларни таъмирлаш

  • Марказдан қочма насосларда асосан резина манжетлар ейилади. Бунинг асосий сабаби насос суюқликсиз, салт ишлашидир. Манжетлар янгисига алмаштирилади. Вал бўйинчаси ейилганда вал наконечниги алмаштирилади. Иш ғилдираги конус ёки қопқоққа тегиб қолса (сабаби, насос нотўғри йиғилса, вал эгри ёки иш ғилдираги деформацияланса) насос шовқин билан ишлайди. Бунда насос дарҳол ишдан тўхтатилади, қисмларга ажратилади ва нуқсонлар бартараф қилинади.
  • Ротацион насосларда бронза втулкалар, прокладка, сальник жойланмаси, насос қопқоғи ва корпуси, вал бўйинчаси тез ишдан чиқади. Таъмирлашда насос тўлиқ қисмларга ажратилади. Деталлар ювилади, кўрикдан ўтказилади, ўлчовлар ўтказилиб, ейилиш даражаси аниқланади. Қуйидаги жадвалда насос асосий деталларининг нормал ва рухсат этилган ўлчамлари, йиғма бирликлар схемалари, нуқсонлар турлари тасвирланган.
  • Кўпинча қуйидаги деталлар ишдан чиқади: ишчи ғилдирак, йўналтирувчи аппарат, тебратиш подшипниклари, лабиринтли зичлагич.

Кўпинча қуйидаги деталлар ишдан чиқади: ишчи ғилдирак, йўналтирувчи аппарат, тебратиш подшипниклари, лабиринтли зичлагич. Насосни ремонтга тўхтатишдан олдин сўрувчи ва ҳайдовчи қувурларнинг ҳалқаси ёпилади ва насос сувдан бўшатилади, сўнгра барча назорат-ўлчов асбоблар ечилади, тўсиқлар олинади, юритма муфта ажратилади.

  • Кўпинча қуйидаги деталлар ишдан чиқади: ишчи ғилдирак, йўналтирувчи аппарат, тебратиш подшипниклари, лабиринтли зичлагич. Насосни ремонтга тўхтатишдан олдин сўрувчи ва ҳайдовчи қувурларнинг ҳалқаси ёпилади ва насос сувдан бўшатилади, сўнгра барча назорат-ўлчов асбоблар ечилади, тўсиқлар олинади, юритма муфта ажратилади.
  • Таъмир пайтида қуйидаги ишлар бажарилади.
  • 1) коррозия, қолдиқ ва ифлосликлардан насос корпуси ва ишчи ғилдирак пўлат шётка билан тозаланилади;
  • 2) подшипник мой камераси текширилади, керосин билан ювилади ёки янгисига алмаштирилади;
  • 3) сальниклар ва лабиринт зичлагичлар текширилади.
  • Насосни ишлатганда совуқ сув учун ёғли ип-газлама қоплама, ҳарорати 100 С дан юқори бўлган суюқликлар учун эса асбест қоплама ишлатилади. Насос вали катта тезлик билан айлангани учун сальник ва зичлагичларга эътибор бериш керак

2.Поршенли насосларни таъмирлаш.

  • Асосан қуйидаги деталлар ишдан чиқади: цилиндр ва поршенли ҳалқа сирти, поршень штоки ва йўналтирувчи втулка; клапан ва сальник зичлагичларнинг қистирмаси.
  • Насос цилиндри унинг сиртида 0,1 мм. ошадиган даражада ғадир-будирлик бўлган тақдирда таъмирланади. Цилиндрга токарлик станогида ишлов берилади. Штокнинг ташқи сийқаланган сирти жилвирланади. Шток таъмирлангандан сўнг, сальник зичлагич втулкаси ва устун втулкаси янгисига алмаштирилади. Штокнинг сальник зичлагичлари (цилиндрнинг юқори қисмида жойлашган) янгисига алмаштирилади.
  • Таъмирланган поршенли насослар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: цилиндр эллипслиги ва конуслиги 0.02 мм. ошмаслиги, ишчи сирти текис ва силлиқ бўлиши лозим. Насосни йиққандан сўнг, суюқлик юборилиб, герметикликка синалади.

3. Вентиляторларни таъмирлаш

  • Вентиляторларда кўпинча қуйидаги нуқсонлар ва носозликлар кузатилади.
  • 1) Вентилятор валининг электродвигатель вали билан нотўғри центровка қилиш, ротор вибрацияси ёки мойлашнинг камлиги натижасида подшипниклар ва вал бўйнининг сийқаланиши;
  • 2) Чанг, температураси юқори бўлган газлар таъсири натижасида ғилдирак паррагининг ва кожухнинг сийқаланиши.
  • Вентиляторларни таъмирлаш учун алоҳида қисмларга ажратиб, подшипниклар, вал, кожух, ротор парраги астойдил кўриб чиқилади.
  • Подшипниклар валда тўғри зич ўтириши учун улар даставал ванада минерал мой билан 90 С гача қиздирилади. Подшипниклар юқорида айтилгандек ўрнатилади.

Валларни таъмирлашда унинг бўйинчаси пайвандлаш ва жилвирлаш йўли билан тикланади. Бунда вал синмаслигининг олдини олиш керак.

  • Валларни таъмирлашда унинг бўйинчаси пайвандлаш ва жилвирлаш йўли билан тикланади. Бунда вал синмаслигининг олдини олиш керак.
  • Вал бўйни ва цапфа қисмлари метализация йўли билан таъмирланади, бунда солинадиган қатлам қалинлиги 10 мм. дан ошмаслиги лозим. Қийшайган валлар совуқ ёки иссиқ усуллар билан тўғриланади. Иссиқ усул вал диаметри 50 мм. ва ундан катта бўлган тақдирда ишлатилади. Шпонка ариқчалари, узилган резьбалар юқорида айтилган йўл билан таъмирланади.
  • Марказдан қочма вентиляторлар Cm4, Cm5,Cm45 пўлатдан тайёрланади.

Download 75.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling