119
а-штифлаш; 1–9
резбали тешиклар; б-сиқувчи қуйма; д-ёриққа
сиқувчи қуймага мослаб тайёрланган шаклдор тешик; 1-ўйиқ ҳосил
қилувчи мослама; 2-шаклдор тешик; 3-детал; 4-ёриқ.
Тешиклар ораси қалинлиги 1,8 мм бўлган махсус мослама 1 ёрдамида
ўйиқ ҳосил қилинади (5.2, а-расм). Шаклдор тирқиш ва қуймаларнинг
сиртлари мойсизлантирилиб, эпоксидли елим билан елимланади. Тайёр
бўлган шаклдор тирқишга, шаклдор қуйма пресслаб киритилади.
5.2-расм. Тешикларнинг ўқдошлигини (а) ва паралеллигини (б)
аниқловчи мослама. 1- втулка, 2- қолип, 3- индикатор.
Тешикларнинг ўқдошлиги. Корпус тешикларининг ўқдошлигини
индикаторли мослама ёрдамида аниқланади (5.3, а-расм).
Буни учун шу
тешикка мос келадиган втулка 1 ли қолип 2 корпус тешигига ўрнатилади.
Колипга ўрнатилган индикатор 3 текшириладиган тешик ичига киритилади
ва уни тешик атрофида айлантириб, ўқларнинг
устма-уст тушиши
текширилади. Ўқларнинг бир-бирига мос келмаслик даражаси,
радиал
уришнинг ярмига тенг бўлиши керак.
Тешикларнинг паралеллиги. Корпус тешикларининг паралеллиги
уларга ўрнатилган қолиплар орасидаги ички а
ва масофаларни штрихмас
ёки индикаторлар ёрдамида ўлчаб аниқланади (5.3, б-расм). Унинг
қиймати, (а1-а2) ўлчам фарқини узунлик Л га нисбати билан аниқланади.
Тешикларнинг
перпендикулярлиги.
Корпусдаги
тешикларнинг
перпендикулярлигини
текшириш, индикатор ёки калибр ёрдамида амалга
оширилади. Индикатор ёрдамида текшириш
учун корпуснинг параллел
тешикларга ўқ киритилади, унга перпендикуляр бўлган
тешикка эса
индикаторли қолип 1 (5.3, а-расм) ёки калибр 3 (5.3, б-расм) ўрнатилади.
Биринчи ҳолатда тешикларнинг перпендикулярлиги Л оралиқда
ўрнатилган индикаторлар кўрсаткичларининг айирмаси билан,
иккинчи
ҳолатда эса калибр айриқлари учи ва ўқ орасидаги тирқишлар ўлчамининг
айирмаси ∆1 - ∆2 билан аниқланади.