1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Бурилишини бошқариш гидросистемасига хизмат кўрсатиш


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.3. Бурилишини бошқариш гидросистемасига хизмат кўрсатиш 
ва уларни таъмирлаш ва ростлаш. 
 
Носозликлар. Трактор агрегати билан бажариладиган ишнинг сифати, 
ҳаракат ҳавфсизлиги кўп жиҳатдан бурилишни бошқариш агрегатлари 
гидравлик системасининг техник ҳолатига боғлиқ. 
Гидравлик системадаги мой исиганда рул ғилдирагини айлантириш 
силлиқ, силкинишсиз ва катта кучсиз амалга оширилиши лозим. 
Ишлаётган двигателда рул ғилдирагининг эркин йўли рул механизми 
валининг бирикмаларида, рул гидрокучайтиргичи тишли узатма 
илашмасида (МТЗ, Т-40, ЮМЗ тракторларида), золотникли рул 
механизмининг червяк жуфтлигида (Т-150К, «Кировец» тракторларида) 
катта ейилиш, шар бармоқларида, рул тортқиларида, кузатувчи қурилма 
тортқилари (тескари боғланиш тортқилари) даги тирқишнинг катталашуви, 


74 
валдаги червяк подшипникларини ўтказишларнинг бўшашига кўп 
жиҳатдан боғлиқ. 
Дастлаб рул механизмини бирлаштирилувчи деталларнинг, рул 
тортқиларининг техник ҳолати текширилади ва тирқишлари ростланади
яроқсиз деталлар алмаштирилади ва ростланади. 
Рул 
механизмининг тишли ёки червякли илашмаларининг 
тирқишини, ҳамда рул ғилдираги гардишидаги кучни аниқлаш учун 
НИИАТ-402 мослама-асбобдан фойдаланилади. У рул ғилдирагига, унинг 
кўрсатувчиси эса рул колонкасига ўрнатилади. Рул тортқилари 
шарнирларидаги, рул механизмининг илашмаларидаги тирқишларни 
бартараф этиш учун рул ғилдираги қарама-қарши томонга айлантирилиб
унинг эркин йўли аниқланади. Рул ғилдирагининг номинал эркин бурилиш 
бурчаги 25-30º бўлиб, унинг рухсат этилган қиймати эса 35º бўлиши керак. 
Асбоб ёрдамида бир пайтнинг ўзида рул ғилдираги гардишидаги 
кучни ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг рул тортқилари сошкадан узилади, 
дизель юргизилади ва тирсакли валнинг максимал айланишлар частотасида 
асбоб диномометрининг дастаси қотирилади. Фиксатор ҳалқасининг ҳолати 
бўйича қарама-қарши дастадаги рул ғилдирагини эркин буриш кучи 
аниқланади. Ғилдирак гардишидаги бу куч 30-50 Н атрофида бўлиши 
лозим. Агар эркин йўл рухсат этилгандан юқори бўлса, механизмларни 
ростлаш амалга оширилади. МТЗ ва ЮМЗ тракторларининг (червяк сектор) 
узатмаларидаги тирқиш ростловчи втулкани буриш билан амалга 
оширилади. Бунинг учун аввал стопор болти бўшатилади. Агар рул 
гидрокучайтиргичининг эркин йўли анча катта бўлган ҳолларда, корпус 
қопқоғи олиниб, пластинкалик шчуп билан таянч ва рейка орасидаги 
тирқиш ростланади. Бунда тирқиш 0,1-0,3 мм. чегарасида бўлиши лозим. 
Уни ростлаш дифференциални блокировкалаш датчиги гардишининг ост 
қўймалари ёрдамида амалга оширилади. Сўнг эса червяк-сектор илашмаси 
ростланади, бунда минимал эркин йўлга ва червякни эркин, қадалмасдан 
айланишига эришилади. 
Т-40 тракторларида рул ғилдираги катта эркин йўлга эга бўлган 
ҳолларда поршен рейкаси вертикал валнинг сектори илашмасидаги тирқиш 
камайтирилади. Бунинг учун гайка, колпачок бўшатилади, контргайка 
очилади, винт тақалгунга қадар бураб киритилади, ундан сўнг уни 1,6 
айланишга бўшатилади. Бунда вертикал вал силжиб, поршен рейкаси 
сектор билан тирқишсиз бирикма ҳосил бўлиши таъминланади. Агар 
ростлангандан сўнг рул механизмининг валигини катталаштирилган йўли 
етарли даражада кичиклашган бўлса, у буралганда тормозланиши сезилса, 
бундай ҳолат тишли илашмани сезиларли даражада ейилганлигини 
кўрсатади, бунда вертикал вал ва поршен йиғилган ҳолда алмаштирилади. 
Энергия билан тўйинган тракторларда червяк-сектор илашмасидаги 
тирқиш текширилади. 


75 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling