1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


-расм. 0,9-тортиш синфига эга бўлган қишлоқ хўжалик


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.4-расм. 0,9-тортиш синфига эга бўлган қишлоқ хўжалик
тракторининг рейка-сектор илашмаси тирқишини ростлаш:
1-гидрокучайтиргич қопқоғи; 2-контргайка; 3-ростловчи винт. 
Т-150К тракторида соат типидаги индикатор билан вал-секторнинг ўқ 
бўйича силжиши текширилади. Бунинг учун уни ўқ йўналишида силжитиш 
талаб этилади. Секторнинг ўрта ҳолатида унинг номинал ўқ бўйича 
силжиши 0,01-0,06 мм. бўлиши лозим. Агар ўқ бўйича силжиш 0,1 мм.дан 
катта бўлса, илашма ростланади. Бунинг учун болтлар бўшатилиб ёнаки 
қопқоқ, подпятник ва ростловчи шайба чиқариб олинади.
Ростловчи шайба қалинлиги бўйича шундай танланадики, йиғилган 
механизмда вал секторнинг ўқ бўйича силжиши номинал қиймат 
чегарасида бўлсин. Секторнинг четки ҳолатларида валнинг ўқ бўйича 
силжиши 0,25-0,6 мм.гача ортиши мумкин. Агар нормал ўқ бўйича 
силжишда секторнинг ўрта ҳолатида валнинг четки ҳолатлардаги силжиши 
0,25 мм.дан кичик бўлиб қолса, червяк жуфтлиги алмаштирилади. Тиши 
четида белгиси бўлган червяк секторнинг белгили чуқурчасига киритилади. 
Сошка ўрнатилганда ундаги белги вал сектори ва корпус четидаги белгига 
тўғри келиши керак. Рул механизмининг вали ростлангандан сўнг, бир 
ҳолатдан иккинчисига ўтганда, сектор червяк бўйича силлиқ, тиқилиб 
қолмасдан айланиб ўтиши керак. 
«Кировец» трактори рул механизмидаги сошка валининг конусли 
подшипникларда катта эркин йўли содир бўлса, ундаги тирқиш червяк 
жуфтлиги илашмаси ва червякнинг ўқи бўйича суриш йўли билан 
ростланади ва у соат типидаги индикатор билан текширилганда, индикатор 
оёқчаси рул валининг четига ўрнатилади. Червяк иккала томонга сошкаси 


76 
қотирилган ҳолатда тақалгунга қадар бурилганда, унинг ўқ бўйича 
силжиши ҳар бир томонга 2,7-3,3 мм. атрофида бўлиши керак. Вал 
секторнинг силжиши катталашганда конусли роликли подшипниклардаги 
тирқиш подшипник қопқоқлари тагидаги ростловчи остқўймалар ёрдамида 
камайтирилади. Бунда вал секторнинг ўқ бўйича силжиши 0,05-0,15 мм. 
бўлиши лозим. Секторни червякка нисбатан силжишини олдини олиш 
мақсадида ҳар бир қопқоқ тагидан тенг сондаги остқўймалар олиб 
ташланади. 
МТЗ хилдаги тракторларининг қийин бурилиши ёки Т-150К 
тракторларининг буриш имкони бўлмаса, бакдаги ишчи суюқликнинг 
етарли эмаслигидан, узатиш босимининг пастлигидан, сақлагич 
клапанининг ростланганлиги бузилганлигидан, куч цилиндрининг 
зичловчи ҳалқаларини ейилганлигидан ва бузилганлигидан дарак беради. 
Улардан ташқари, энергия билан тўйинган тракторларининг қийин 
бурилишига сарф регуляторининг плунжерларини тишлашиб қолиши ёки 
уларнинг ростланганлигининг бузилиши таъсир кўрсатади. 
Бурилишни бошқариш гидросистемасининг техник ҳолатини, насос 
томинидан ишчи суюқликни узатиш ва ҳосил қилинадиган босимни, 
тақсимлагичдан ва куч цилиндридан сизиб оқаётган мойни, сақлагич 
клапанларини ростлашни, ишчи суюқлик сарф ростлагичини мослашишини 
текшириш талаб этилади. Зарур бўлган барча ўлчовлар бурилиш гидросис-
темаси агрегатларини трактордан ечмасдан, КИ-5473 ГОСНИТИ комплекти 
ёрдамида амалга оширилади. Бу асбоб осгичнинг гидросистемаси 
параметрларини аниқлашда ишлатилади. 
Бурилишни бошқариш гидросистемасининг турли кўрсатгичлари 
дизель тирсакли валини номинал айланишлар частотасида (ЯМЗ дизеллари 
бундан истисно) асбобда, унинг манометри бўйича 5,0 МПа қарама-қарши 
босимда ишчи суюқликнинг 50-60ºС температурасида ўлчанади. Ундан 
сўнг, асбобнинг сарф шкаласининг кўрсатиши 0,71 тузатиш коэффи-
циентига кўпайтирилади. 
Насосдан МТЗ ва ЮМЗ тракторларининг рул гидрокучайтиргичга 
ишчи суюқликнинг узатилишини текширишда сақлагич клапан қутисидан 
озиқлантирувчи трубопровод узилади ва унга асбобнинг киритиш рукаваси 
уланади. Тўкиш рукавасини суюқлик сатҳидан пастга жойлаштириб 
горловинага туширилади. Дизель юргизилади, тирсакли валнинг 
айланишлар частотасида ва асбоб лимбаси шкаласига мувофиқ манометр 
бўйича 5,0 МПа босим ўрнатилиб, ишчи суюқликни узатилиши 
белгиланади.
Оқимни 
бўлиш 
клапани 
билан 
Т-40 
тракторининг 
рул 
гидрокучайтиргичига узатиладиган ишчи суюқликнинг миқдорини 
текшириш учун ундан озиқланиш трубопроводини узиб, уни асбобга 


77 
киришга уланади. Асбобнинг тўкиш рукаваси унга қотирилган штуцер 
орқали мой баки билан бирлаштирилади.
Агар оқимни бўлиш клапани орқали насос томонидан узатиладиган 
ишчи суюқликнинг миқдори, рухсат этилганига мос келмаса, унда клапан 
алмаштирилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling