95
Буғ ва ҳавонинг босими таъсирида вулканизацияланадиган материаллар
прессланади. Вулканизациялаш муддати вулканизацияланадиган
участка-
нинг қалинлигига ҳам боғлиқ. Температура 140°С бўлганда, корд тўрт
қатламли бўлса, вулканизациялаш муддати 40—50 минутни, корд ўн
қатламли бўлса, 90 — 120 минутни ташкил этади.
Вулканизациялаш вақтининг минутлардаги тахминий қиймати 140°С
температурада қуйидаги формула билан аниқланади:
h
T
7
,
Бунда h
- вулканизацияланадиган участка қалинлиги, мм, 7 - эмперик
коэффициент.
Вулканизациялашда
фойдаланиладиган
таъмир
материалларининг зарур бўлган зичлигини, таъмирланадиган участканинг
пухта прессланишини ҳамда бу материалларнинг
покришка билан
мустаҳкам боғланиш ҳосил қилишини таъминлаш лозим. Маҳаллий
шикастланишларни таъмирлашда вулканизацияланадиган участканинг
прессланиши махсус мосламаларда олиб борилади.
Бунинг учун зарур
бўлган босим 0,6 — 1,2 МПа ни ташкил этади.
Вулканизациялашдан аввал вулканизация аппарати қиздирилган
юзаларига резина ёпишиб қолишининг олдини олиш мақсадида
шикастланган жойларга яхшилаб талк сепилади. Ўрнатилган протектор
индивидуал ҳалқасимон вулканизаторларда вулканизацияланади. Очиқ
вулканизатор
дастлаб иситилади, протектор расмининг матрицаси
гипосульфит эритмаси ёки
совун ва эритма суртилади, қуригандан сўнг
қайнатиш камераси бўлган вулканизаторли покришка ўрнатилади.
Вулканизатор болтлари бир текис қотирилади.
Покришка сув тармоғидан сув насоси билан қайнатиш камерасига
узатиладиган босими 1,2 — 1,4 МПа бўлган совуқ сувда прессланади.
Шинанинг вулканизацияланадиган участкаси буғ куйлагидан 0,4 — 0.45
МПа босим билан узатиладиган буғ билан қиздирилади. Керакли пресслаш
босими ҳосил қилингандан сўнг ёпиш вентилидан
сувнинг узатилиши
тўхгатилади. Покришка қизиган сари пресслаш босими ортиб боради.
Вулканизаторнинг ҳавфсиз ва авариясиз ишлаши учун сақлагич
клапани 2,0 МПа босимга ростланади. Вулканизациялаш ниҳоясида
қайнатиш камерасидаги сувнинг температураси 85 ° С гача етади.