1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Елим суртиш. Таъмирлаш материалларини покришка билан 
мустаҳкам тишлашиши учун унинг сиртига елим қатлами суртилади. Елим 
махсус вулканизацияланмайдиган елим резинасидан тайёрланади. Елим 
резинаси сифатли ёки махсус бензинда эритилади. Елим резинаси майда 
бўлакчаларга кесилиб, герметик ёпиладиган идишга солинади ва унинг 


92 
устидан бензин қуйилади. Бир сутка давомида ушлаб турилгандан сўнг 
чала эриган резина бир хил масса олгунга кадар махсус аралаштиргичда 
аралаштирилади. Қўшимча қуйиладиган бензиннинг микдори унинг 
материалига суритилиш усулига (қил чўтка ёки пуркагич билан) боғлиқ. 
Агар бир қил чўтка қўлланилса, қуюқроқ. (1:4) елимдан фойдаланилади. 
Елимни пуркагич билан сепиш учун суюқроқ. елим талаб этилади, бунда 
унинг концентрацияси 1:10 дан кам бўлмаслиги лозим. Қуюқроқ елим 
сифатсиз пуркалади ва нотекисликларга ёмон кириб боради. Елимни 
пуркагичда пуркаш босимн 0,3 — 0,35 МПа ни ташкил қилади. Елимни 
материалга 150-200 мм. масофадан туриб пуркалади. Пуркагич қўлланганда 
елим сарфи чўтка билан суртилганига қараганда, 5 — 6 марта кам бўлади. 
Лекин елимлаш вақти қисқаради ва текис қалинликдаги қатлам олинади. 
Протектор резинасига суртилган елим қатлами қуритиш камерасида 
30 - 50°С температурада 30 - 40 минут давомида қуритилади. Қуриган елим 
қатламига қўлнинг орқа томони яқинлаштирилганда туклар елим қатламига 
ёпишиши лозим. Елим қатламини ошириш, таъмирлаш материалини 
покришка сирти билан бирлашиш сифатини яхшилаш мақсадида елим икки 
марта суртилади. 
Таъмирлаш материалини ўрнатиш. Тўғридан-тўғри маҳаллий 
шикастланишларни тўлдиришда таъмирлаш материали покришканинг ички 
томонидан қўйилади. 
Тозаланган каркасга муайян ўлчамга тўғри келувчи корд қатлами 
қўйиб чиқилади. Корднинг биринчи қатлами тагига вулканизацияланмаган 
резина 
қатлами, 
ҳар 
бир 
қатламнинг 
четига 
қатламланган 
вулканизацияланмаган резина тасма қўйиб чиқилади. Ҳар бир қатламнинг 
ипи корд каркаси ипининг йўналишига мос тушиши лозим. Протектор 
томонидан кесилган участка, вулканизацияланмаган протектор резинаси 
қатламлари билан тўлдирилади. Қўйиладиган таъмирлаш материаллари 
вулканизация пайтида сифатли прессланиши учун протекторлар 6 — 8 мм. 
чиқиб туриши лозим. Таъмирлаш материалининг ҳар бир қатлами 
қўйилганда материалнинг зич ётиши ва ҳаво пуфакчаларини чиқариб 
юбориш учун унинг устидан ролик юргизиб чиқилади. Қўйиладиган таьмир 
материаллари орасида ҳаво қолиб кетса, материал қатламини бигиз билан 
тешиб, ҳаво чиқариб юборилади ва бу участкада яхшилаб ролик 
юргизилади. 
Шикастланиб тайёрланган участкаларга тўғридан-тўғри манжетлар 
қўйиб кучайтирилади. Улар яроқсиз шина каркасидан кесиб олинади. Бу 
мақсадда шинадан бортлар кесиб олинади, чиғир ёрдамида протектор ва 
каркаснинг ёнлари кўчириб олинади. Сўнг каркаснинг яроқли 
участкаларидан керакли ўлчамда манжетлар кесиб олинади. Манжет 
четлари бурчак остида кесилади. Манжетлар ғадир-будурланади, елим 
суртилади, қуритилади. Манжет тагига қатлам резина қўйилади, унинг 


93 
ўлчами манжет ўлчамидан 10 - 15 мм. га катта бўлииш лозим. Манжет 
контури бўйича кенглиги 20 - 30 мм. бўлган қатлам резина тасма қўйилади. 
Протектор томондан тайёрланган участка вулканизацияланмаган протектор 
резинаси қатламлари ёки яроқсиз протектор резинаси бўлаклари билан 
тўлдирилади. 
Протектор 
бўлаги 
тагига 
бир 
неча 
катлам 
вулканизацияланмаган протектор резинаси қўйилади. 
Покришка бортининг тайёрланган участкалари икки қатлам корд ва 
бир қатлам борт ўзакни қамраб олувчи борт газлама билан тўлдирилади. 
Ташқи томондан материалга вулканизацияланмаган протектор резина 
қатлами, ички томондан эса тайёрланган манжет қўйилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling