1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Кабинани таъмирлаш учун ускуна, мослама ва асбоблар


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

4.6 Кабинани таъмирлаш учун ускуна, мослама ва асбоблар. 
Кабина учун тайёр эҳтиёт қисмлар бўлмаганлиги сабабли, унинг 
алоҳида детал ва узеллари таъмирланади, янигилари ҳам ясалиши мумкин. 
Бунинг учун махсус ускуна, мослама ва асбоб керак бўлади. Листни 
қирқувчи қийшиқ пичоқли, ричагли, роликли қайчилар; дискли арралар
махсус профилга эга бўлган қайчилар, труба кесиш дастгоҳлари шулар 
жумласидандир. Булардан ташқари, кабина ва унинг олд қисмини 
таъмирлаш учун тўғрилаш плиталари керак бўлади. Деталларни таъмирлаш 
ва ясашда асбоблар тўпламидан фойдаланилади. 
Тўғрилаш кураклари ва кабина ички эгри қисмининг шикастланган 
жойларини силлиқлаш учун қўлланилади. Тўғрилаш илгаклари тўғрилаш 
қийин бўлган ички нотесликларни болға билан тўғрилашда кабинани 
ушлаб туриш учун зарур. Мослама турли хилдаги шаклга эга бўлган 
қирраларни тўғрилаш учун мўлжалланган. Мосламанинг бир томонида 
бортларни эгиш учун илгак, иккинчи томонидан эса юзаларни тозалаш ва 
кесиш учун кесгич мавжуд. Турли шаклдаги сандонлар ва тўғрилаш асбоби 
сифатида фойдаланилади. Дастгоҳ юзаларни бўёқдан ва пайванд чокларини 
тозалаш учун хизмат қилади. Бунда рашпил полотносининг эгрилиги 
барашкани айлантириб ўрнатилади ва уни кабина сиртининг эгрилигига 
мосланади. Болға мустаҳкамлиги юқори бўлган лист материални чўзиш ва 
текислаш учун мўлжалланган. Урувчи қисми ғадир-будур бўлган йирик 
болғалар ва текислаш учун, урувчи қисми сферик шаклда бўлган болғалар 
ва чўзиш учун, урувчи қисми текис бўлган болғалар тўғрилаш учун 
фойдаланилади. Резина болғалар кабинанинг кам шикастланган 
жойларининг бўёқларини тирнамасдан тўғрилаш учун керак.
Гидравлик цилиндрга эга бўлган махсус мосламалар комплекти 
шикастланган жойларни дастлабки тўғрилаш учун қўлланилади. Бундан 
ташқари, кабинани таъмирлашни енгиллаштириш ва операцияларни юқори 
сифатли 
бажариш 
учун 
турли 
хилдаги 
дастали 
асбоблардан 
фойдаланилади.
Таъмирлаш. Олд панелидаги, кабина томидаги ва асбоблар 
шчитидаги, кабина полидаги, кабина эшиклари бўсағасидаги пачоқликлар 
совуқлигида ёки қиздирилган ҳолда тўғриланади, Пачоқланиш ўткир 
қиррали эгилишлар билан содир бўлган бўлса, пайвандланади ёки 
шикастланган қисм кесиб ташланиб, ямоқ пайвандлаб қўйилади. 


102 
Эшик ва шамоллатиш ойнаси табақаларининг эгилган стойкалари, 
сув оқиш тарновлари, ўриндиқнинг ўрнатиш тўсиқлари тўғриланади, агар 
унинг имкони бўлмаса, детал алмаштирилади. 
Панел поллари, кабина ёнининг пастки қисми, эшик бўсағаси, эшик 
табақаларининг устунлари ва кабинанинг бошқа жойлари дарз кетган 
бўлса, улар механиқ айланувчи чўткалар билан аввал ялтирагунча 
тозаланиб, сўнг пайвандлаб таъмирланади ёки кабинанинг шикастланган 
жойи кесиб ташланиб, улар ўрнига пайвандлаб, айрим ҳолларда эса 
парчинлаб ямоқ қўйилади. Кабинадаги коррозиявий бузилишлар ташқи 
кўздан кечирилиб ёки тақиллатиб кўриш ва бигиз тиқиш йўллари билан 
аниқланади. Сўнг кабинанинг шикастланган қисми кесиб ташланиб, ямоқ 
солинади. 
Кабина турли элементлари пайванд чокиларининг бузилиши қайтадан 
пайвандланади, ундан олдин эса эски чок олиб ташланиб ва унинг ўрни 
ялтрагунча тозаланади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling