100
нуқсонлар бўйича саралаш постини кабинани дастлабки қисмларга
ажратишдан кейин ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
Кабина деталларини нуқсонлари бўйича саралаш учун турли-туман
умумий ва махсус вазифаларни бажарувчи назорат-ўлчов
асбобларидан
фойдаланилади. Уларга назорат шаблонлари, кондукторлар ва бошқа шунга
ўхшаш асбоб-ускуналар киради.
Агар детал тўлиқ коррозияга учраган бўлса, у яроқсиз ҳисобланади,
қисман коррозияга учраган бўлса, уни таъмирлашга юборилади. Детални
ўтқазиш жойлари шикастланган бўлса, уни таъмирлаб бўлмайди. Агар
детал деформацияланган бўлиб, унинг геометрик ўлчамларини тўғрилаш
усули билан таъмирлаб бўлмаса ёки рихтовка натижасида унинг юкламани
қабул қилувчи қисми кучсизланиб қолса, у ҳам яроқсиз деталлар қаторига
киради.
Трактордан фойдаланиш жараёнида кабина бир пайтнинг ўзида бир
неча омиллар таъсирида бузилади. Бунга: деформация натижасида механиқ
тебранишларнинг юзага келиши, металдан ясалган деталлар, айниқса, юпқа
лист пўлатдан ясалган деталларнинг
коррозияланиши сезиларли
деформация шароитида ва толиқиш кучланишида ишловчи деталларнинг
бузилиши киради.
Кабина деталларининг асосий нуқсонлари, унинг тузилишига боғлиқ
бўлмаган ҳолда қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин:
1. Ёстиқ, ўриндиқлар суянчиқлари қопламаларининг йиртилиши ва
ёстиқча пружиналарининг эластиклигини йўқотиши.
2. Декоротив (манзарали) хром қопламасининг бузилиши.
3. Ўриндиқ каркасининг синиши.
4. Кабинани ички картон ёки фанер қопламасининг бузилиши.
5. Қопламадан ўзи кесиб кирувчи винтнинг тушиб қолиши.
6. Ошиқ-мошиқлар, ойна
рамаларининг туташиш жойлари, ойна
оралиқлари ва бошқа деталларнинг коррозиядан бузилиши.
7. Триплекс хилидаги ойналарнинг қаватланиб кўчиши, ойналарнинг
хиралашиши, дарзлар ва бошқа нуқсонлар.
8. Полга, оёқ қўйгичга тўшалган матонинг йиртилиши ва улар
корпусларининг деформацияланиши.
9. Қулф қурилмалари ва ошиқ-мошиқларнинг ейилиши, айрим
деталларнинг тушиб қолиши.
10. Кабина эшикларининг осилиб қолиши ва нозич ёпилиши.
11. Кабинанинг олд қисми, эшиклари ва томини ва эзилиши.
12. Эшик табақаларининг пастки қисмининг бузилиши.
13. Бўялган сиртларнинг дарз кетиши.
14. Панелларда,
кабина томида, асбоблар шитида, кабина поли,
двигателнинг
нишабли шитида, ўриндиқ ўрнатгичда ўткир қиррали
эзилишларнинг бўлиши.
101
Пол панеллар, том, двигателнинг нишабли шити,
шамол рамаси
табоғи устунлари, ёстиқ ва ўриндиқ обоймалари, кабинани рамага қотириш
жойлари, копот ён томонини қотириш тешиклари ва бошқа жойларнинг
дарз кетиши.
Do'stlaringiz bilan baham: