1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


болғада ушлаб тургич билан, б-болғада


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

болғада ушлаб тургич билан, б-болғада 
қопдаги қум билан, 1-панел; 2-туткич; 3-
болға. 
Виколотка 
операцияси 
қуйидаги 
тартибда олиб борилади: панелдаги чуқурча 
тагига тутиб тургич ўрнатилади ва у қўлда 
панелга зич қилиб сиқилади. Махсус болға 
билан чуқурчага уриб, панелнинг шикаст-
ланмаган қисми сатҳигача чиқарилади. 
Чуқурчалар виколоткалангандан сўнг юза 
резина ёки ёғоч болға билан уриб бир оз текисланади. Кабинанинг 
чиқарилган палелларидаги ва узелларидаги чуқурчаларни плитада ҳам 
тўғрилаш мумкин. Ўткир қирралари ва букилиб қолган жойлари бўлмаган 
каттароқ, чуқурчалар ўртасидан бошлаб секин-аста четга томон суриб 
текисланади. Ўткир бурчакли эзилишлар ўткир бурчакдан ёки букилган 
жойларидан бошлаб, уриб чиқарилади. Чуқур бўлмаган эзилишлар чапдан 
бошлаб секин-аста марказ томон сурилиб, уриб борилади. Виколоткада 
шунга эътибор бериш керакки, уришларни кўпайтириш ва кучайтириш 
билан металлни чўзиб юбормаслик керак. Виколоткадан сўнг юза резина 
болға билан текисланади кейин рихтовкаланади.
Рихтовка қўлда ва механизациялашган усулда олиб борилиши мумкин. 
Қўлда рихтовкалаш, таъмирланадиган панел профилига қараб махсус 


104 
болғаларда ва ушлаб тургичларда амалга оширилади. Тортилган юза тагига 
бир қўл билан панелга сиқилган ҳолда туткич 1 қўйилади, таъмирланадиган 
юза томонга рихтовка болғаси– 2 билан тез-тез, туткичга тегадиган қилиб 
урилади. 
4.23-расм. Панелни рихтовкалаш ва юзадаги бўртган жойларни 
бартараф этиш: а-панелни рихтовкалаш; 1-туткич; 2-рихтовка 
болғаси; б-битта бўртган жойни тўғрилаш схемаси; д-бир неча бўртган 
жойни бартараф этиш. 
Бунда уриш бўртган жойлар чўктирилиб, ботиқ жойларини кўтариб, 
секин-аста бир нуқтадан иккинчисига кўчирилади. Рихтовкани шундай 
бажариш керакки, ғуддаларни қўл кафти сезмасин. Тўғрилашда болғанинг 
каллаги бутун текислиги билан урилсин. Болға каллагининг ўткир қисми 
билан урганда юзада чандиқлар қолдиради, уни тўғрилаш анча мушкул. 
Рихтовкадан сўнг панел сирти майин тишли эгов билан оҳиста 
эговланади. Эгов ёрдамида пастликлар ҳам аниқланади. 
Бундай 
пастликлар 
чўзилиб, 
ялпи 
юза 
олгунга 
қадар 
рихтонкаланилади Болғалашдан қолган кичик бўртмалар, чуқурчалар, 
нафақат бу жойларни бўяшни қийинлаштиради, кўп ҳолларда эса бўяшдан 
сўнг ҳам сезиларли бўлиб қолади. 
Агар панел метали деформацияланганда бир оз чўзилса, детал 
сиртида бўртма ҳосил бўлади. Бу нуқсон совуқ шиғовлаш ёки қиздириб 
тортиш усулларида бартараф этилади. Агар чуқурчалар унча катта бўлмаса 
ёки улар тўғрилангандан сўнг ҳам қолса, улар пластик массани газ 
олангасида пуркаш йўли билан тўлдириб тўғриланади. 
Газ алангасида пуркаш учун ПФН-12 тўлдиргичидан фойдаланилади. 
Бу тўлдиргич детал юзасига УПН-4 қурилмаси ёрдамида пуркалади. 
Газ алангасида пуркаш учун ППФ-37 кукунидан ҳам фойдаланиш 
мумкин. У 200±5ºС бўлган қуритиш температурасига бардош беради. Бу 


105 
кукун ПФН-12 дан шуниси билан фарқ қиладики, унинг таркибида паст 
босимли полиэтилен мавжуд. 
ПФН-12 тўлдиргични юзага пуркаш технологик жараёни бир неча 
операцияни ўз ичига олади. 
Дастлаб 
детал юзаси яхшилаб занг, оксидлар ва бошқа 
ифлосликлардан механиқ айланма дискли пўлат чўтка ёрдамида 
тозаланади. Шундан сўнг
ацетон ёки эритувчи билан ёғсизлантирилади. 
Таъмирланадиган юза донадорлиги 16 рақамли ёки йирик донли қумқоғоз 
билан ишлов берилади. Бундан мақсад бериладиган массанинг детал билан 
яхши тишлашишга эришишдир. 
Ишлов бериладиган юзага УПН-4Л қурилмасининг пистолетида 
аланга билан 170-180±5ºС температурагача қиздирилган кукун пуркалади. 
Кукун юқори температурада металлга эриб ёпиша бошлайди, Биринчи 
эриган қатлам шундай юпқа бўлиши керакки, ҳосил бўлган парда 
қатламидан металл кўринсин. Қатлам металл ғалтаклар ёрдамида 
ётқизилади. Унинг устидан яхшилаб қиздирилган иккинчи қатлам 
ётқизилади. Кейинги қатлам юза нотекисликлари текислангунга қадар 
пуркалади. Зич монолит пластмасса қатламини олиш учун, ҳар бир пастки 
пластмасса қатлами қовушқоқ-оқиш ҳолатида бўлиши лозим. Ҳар бир янги 
берилган қатлам ғалтаклар ёрдамида яхшилаб босиб, ётқизилиши лозим. 
Тўғри қиздирилган пластмасса ётқизилган юзага ғалтак юргизилганда 
силлиқ металл ялтироқлигига эга бўлиши талаб этилади. Ишлатиш 
жараёнида ғалтакнинг металл ролигига пластмасса ёпишмаслиги ва пастки 
қатламни юқориги қатламдан юлиб олмаслиги учун сувда совитиб 
турилиши мақсадга мувофиқ. 
Пластмасса қатлами совигандан сўнг қумтош билан, профил бўйича 
тўлиқ текислаш учун ишлов берилади. Жилвирлангандан сўнг юзада 
қолган бўшлиқлар юзага қиздирилган куракни бир оз теккизиб бартараф 
этилади, кейин юза қумқоғоз билан ишқаланади. 
Детал юзасидаги нотекисликларга эпоксид мастикалар тўлғизиш 
учун бир неча таркиблардан фойдаланилади. Қопламанинг қалинлиги 
нотекисликларнинг ўлчамига боғлиқ. Эпоксид қатлами қуригандан сўнг 
унга қумтош, қумқоғоз ёки эгов билан ишлов бериш мумкин.

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling