1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Жамоа анъаналари – жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-
қувватланувчи барқарорлашган одат. 
Жорий Муҳокома – таълим жараѐнида ўқувчилар томонидан ўқув дастурида 
белгиланган муайян мавзуларни ўзлаштирилиш бўйича билим, 
кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли.
Жизза - Кубик қилиб қирқилган думба ѐғини қизартириб олингани
Зардўзи –заминдўзи –ѐппасига зар тикиш
Идрок – аниқ мақсадга йўналтирилган англаш жараѐни.
Ижтимоийлашув – ижтимоий муносабатлар жараѐнида фаол иштирок этиши 
асосида шахснинг ҳаѐт ва ишлаб чиқариш жараѐнига 
мослашуви. 
Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар - ўқувчиларда маънавий-
ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунѐқарашни шакллантириш 
мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир 
кўрсатиш усуллари. 
Изоҳлаш (тарбия методи сифатида) – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир 
этиш усули. 
Илмий дунѐқараш - узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини 
пухта ўзлаштириб бориш, ижтимоий муносабатлар жараѐнида 
фаол иштирок этиш натижасида барқарорлашган дунѐқараш 
шакли.
Илмий тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли саналиб, 
ижтимоий воқеа-ҳодисалар, жараѐнларга нисбатан илмий 
ѐндашув. 
Илмий қараш (юнонча «idea» - ғоя, тасаввур, тушунчалар йиғиндиси) - муайян 
ҳодиса, жараѐннинг моҳиятини ѐритувчи, илмий жиҳатдан 
асосланган фикр, ғоя. 
Иқтисодий тарбия - ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда 
иқтисодий фаолият (оила бюджетини шакллантириш, 
хўжаликни юритиш, мавжуд моддий бойликларни асраш, 
кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш 
ва ҳоказолар)ни ташкил этиш кўникма ва малакаларини 
шакллантиришдан иборат педагогик жараѐн. 
Иқтисодий таълим - ўқувчиларга хўжалик юритиш тизими (оила бюджетини 
шакллантириш, хўжаликни юритиш, мавжуд моддий 
бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ 
муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар) 


183 
тўғрисидаги назарий билимларни беришга йўналтирилган 
педагогик жараѐн. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling