Иш харакати - ишчининг бирор технологик ўтишни бажариши учун,
масалан болға билан зубилани уришкаби меҳнат харакатлари
мажмуасидир
Иш усули - ишчининг технологик оператцияда айрим технологик
ўтишларни бажаришида хараклари мажмуаси
Ихтисос - шахс томонидан мукаммал эгаллаб олинган тор меҳнат
фаолияти
Касб-ҳунар коллежи - ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва
кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган
касб-ҳунар бўйича бир ѐки бир неча ихтисосни эгаллаш
имконини яратиш мақсадида тегишли давлат таълим
стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини
берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Касб - инсоннинг доимий такрорланиб ишлаб чиқариш фаолияти
Кўникма – инсонни ўзидаги билимларига таяниб ва маълум талабларга
риоя қилиб меҳнат жараѐнларини бажара олиши
Кўргазмали методлар - предмет, ҳодиса ѐки жараѐнлар моҳиятини табиий
ҳолатда намойиш қилиш, уларнинг макетларини кўрсатишда
қўлланилувчи усуллар.
Лицей (коллежда) маъруза – ўқув материалини ўқувчиларнинг идрок этиш
фаолиятларини фаоллаштириш услублари билан биргаликда
давомли оғзаки баѐн этиш (80-90 минут), берилаѐтган
материалнинг схематик моделини тузиш (асосий фикрни тезис
ѐки лойиҳа кўринишида ѐзиб олиш) ва бошқалар.
Магистратура - аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим
берадиган, бакалаврият негизида таълим муаддати камида
икки йил давом этадиган олий таълим.
Маданият («cultura» сўзидан олинган бўлиб, парвариш қилиш, ишлов бериш
маъносини билдиради) – ижтимоий тараққиѐт давомида
инсонларнинг фаолияти туфайли қўлга киритилиб, уларнинг
ижтимоий эҳтиѐжларини қондиришга хизмат қилувчи моддий
ва маънавий бойликлар тизими.
Мазмун (таълим (билим олиш) мазмуни) – таълим жараѐнида шахс томонидан
ўзлаштирилиши зарур бўлган илмий билим, амалий кўникма,
малака, фикрлаш ҳамда фаолият усуллари тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |