1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Касб – ҳунар коллежининг мақсад ва вазифалари


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Касб – ҳунар коллежининг мақсад ва вазифалари. 
Касб – ҳунар коллежининг асосий мақсади, меҳнат бозорининг хозирги 
ахволи ва истиқболини хисобга олган холда, шахснинг касбий таълимга 
бўлган эхтиѐжини қондиришдан иборат. Коллежда умумий маданиятни
жамият хаѐтига мослашган, махсус ва умумтаълим дастурларини онгли 
равишда танлаб ўзлаштириб оладиган, ўзининг оила, жамият ва давлат 
олдидаги бурчини хис қиладиган комил инсонни тарбиялаш учун ижтимоий – 
иқтисодий хуқуқий, ташкилий, психологик – педагогик ва зарур шарт 
шароитлар яратиш. 
Асосий мақсадни амалга ошириш борасидаги вазифалар қуйидагилардан 
иборат: 

Таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ѐки эгаллаган 
ихтисоси ва касб – ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш 
ҳуқуқини берадиган давлат таълим стандатлари доирасидаги умумтаълим 
ва касбий дастур асосида ўқитиш; 


27 

Танлаб олинган касб – ҳунар бўйича бир ѐки бир неча ихтисосликни 
эгаллаш жараѐнида ўқувчиларнинг касбий лаѐқат, кўникма ва 
малакаларини ривожлантириш; 

Фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувнини таъминлаш; 

Таълим жараѐнини ахборотлаштириш, замонавий технологиялар билан 
таъминлаш, ўқитишни компьютерлаштириш; 

Ватанпаварликни шакиллантирувчи миллий ўзликни англаш, ҳалқнинг 
миллий маданий тарихий анъаналарига ҳурмат, ватан билан ғурурланиш 
имконини яратиш; 

Соғлом турмуш тарзи меъѐрларини тадбиқ қилиш, таълим – тарбия 
жараѐнини соғломлаштириш учун шароит яратиш. 
Мухокома учун саволлар. 
1. Меҳнат таълими дастурини ва йўналишлар махмунини тушунтиринг. 
2. 5-7- синфларда умумий меҳнат тайѐргарлигини изохлаб беринг. 
3. 8-9- касбий тайѐргарликкача бўлган тайѐргарлик мазмунини изохланг. 
4. АЛ ва КХКларда тайѐгарлик қандай олиб борилади? 
Хулоса
Меҳнат таълими дастурида берилган йўналишлар бўйича ўқувчиларга 
бериладиган назарий билимлар ва шакиллантириладиган кўникма ва 
малакалар уларнинг умумий меҳнат тайѐргарлиги ва касбгача бўлган 
тайѐргарликларига катта ѐрдам беради. Ўқишни давом этириш касб – ҳунар 
эгаллаш йўллари ўргатилинади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling