Электрротехника бўлими: ўқувчилар электрр монтаж ишларида иш
ўрнини ташкил қилиш; электр ўтказиш симларининг турлари; электр
ўтказгичларни монтаж қилиш, изоляциялаш ишлари электр асбоблари; электр
ўтказиш симлари монтаж қилиш ҳамда иш асбоблари билан ишлаш усулларини
ўрганиш; битта хонани ѐритиш занжир схемасини тузиш; маиший электр
асбобларини электр манбаига улаш, уларнинг атроф-мухит ва инсон соғлиғига
таъсири; электрр энергиясини тежамли ишлатиш усуллари; электр монтаж иш
асбоблари турлари ва уларда ишлаш усуллари; электр билан ишловчи содда
ускуна ва жихозлар тайѐрлаш; электротехник ҳамда электрон ускуналарни
ишлаб чиқариш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш, асбобларни электр
монтаж қилиш ва ишга туширишга тайѐрлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар
бўйича билим, кўникма ва малакларга эга бўладилар.
Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш бўлими: ўқувчилар пол
қопламалари ҳамда мебелларнинг локланган ва қопламали юзаларини сақлаш
тадбирлари ҳамда кичик таъмирлаш; ойна ромларини кичик таъмирлаш ва
иссиқликни сақлаш усуллари; хизмат кўрсатиш соҳаларига оид касб-ҳунар
турлари; пол қопламалари ва мебелларнинг локланган ҳамда қопламали
юзаларини сақлаш тадбирлари ва кичик таъмирлаш иш усуллари; юртимиз
меъморчилиги тарихи, хона интеръери ва жихозланиш дизайни; сохага оид
юртимизда таркиб топган анъаналар ҳамда замонавий тараққиѐт йўналишлари;
хоналар, фан бўйича ўқув кабинетларида мебел ва қўшимча жихозларни
жойлаштириш схематик тасвири ҳамда эскизларини тайѐрлаш; таклиф этилган
ечимлар асосида хоналарни жихозлаш; шахар ва қишлоқ уйларида сув, газ,
электр энергияси, иссиқликни таъминоти тизими ҳамда ундан фойдаланиш
қоидалари; уй ва хоналарни таъмирлаш ишларининг асосий турлари;
таъмирлашда қўлланиладиган замонавий қурилиш материаллари; уй ва
хоналарни таъмирлашда қўлланиладиган асосий иш асбоблари; сув таъминот
тизими, сув қувурлари, вентил ва жўмракларни созлашда майда таъмирлаш
ишларини бажариш; қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар
бўйича билим, кўникма ва малакларга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |