1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


- §. ―Сервис хизмати‖ йўналиши мазмуни, ўқувчилар эгаллаши лозим


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

5- §. ―Сервис хизмати‖ йўналиши мазмуни, ўқувчилар эгаллаши лозим 
бўлган билим, кўникма ва малакалар 
Газламага ишлов бериш технологияси бўлими: ўқувчилар газлама 
турлари, хусусиятлари, уларга ишлов бериш, бичиш-тикиш асосларини 
ўрганадилар, кийимлар турлари ахамияти, тикув, йигирув, асбоб-ускуналар ва 
машиналар, уларнинг турлари, тузилиши, ишлаши билан танишадилар
газламага ишлов бериш технологияси ҳалқ ҳунармандчилиги тармоқлари: 
каштачилик, дўппидўзлик, зардўзлик, қуроқчилик, попопчилик, миллий 
ўйинчоқлар тайѐрлаш ва бошқа йўналишлари асосларини эгаллайдилар
газламага ишлов беришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга 
эга бўладилар. 
Пазандачилик асослари бўлими: ўқувчилар озиқ-овқат махсулотларига 
ишлов бериш, ошпазлик ва қандолатчилик асослари; озиқ-овқат махсулотлари 
ҳамда ҳомашѐларнинг инсон ҳаѐтидаги ўрни, хусусиятлари, тўйимлилиги, 
турлари, овқатланиш меъѐри ва тартиби, озиқ-овқат махсулотларини сақлаш, 
ташиш ҳамда уларга дастлабки ва асосий ишлов бериш йўлларини ўрганадилар; 
ошхоналарнинг жихозланиш; озиқ-овқат саноати, санитария-гигиена ҳамда 
меҳнат хавфсизлик техникаси қоидалари; уй-рўзғор юритиш ва жихозлардан 
унумли фойдаланиш, оила жамғармаси, уни сарфлаш маданияти, озиқ-овқат ва 
енгил саноат соҳаларидаги кенг тарқалган касблар, уларнинг таснифлари 
хақидаги тушунчаларга ҳамда пазандачиликка оид касб-ҳунар турлари 
тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар. 


30 
Буюмларни таъмирлаш бўлими: турли чокдан сўкилган буюмларни 
таъмирлаш. Кийимларни сақлаш ва тузатиш усуллари. Истеъмолдан чиққан 
буюм ўлчамига қараб, болалар кийимининг андозасини тайѐрлаш ва тикиш. 
Ҳалқ 
ҳунармандчилиги 
технологияси 
бўлими: 
ўқувчилар 
пазандачилик ва газламага ишлов бериш жараѐнлари билан уйғунлаштирилган 
ҳалқ 
ҳунармандчилиги 
технологиялари; 
ҳунармандларнинг 
бозор 
муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболлари; 
ҳунармадчилик бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва 
иштирокчиларни танлаш қоидалари; ҳунармандлар томонидан экспорт ва ички 
бозор учун ишлаб чиқарилаѐтган махсулотлар; ҳалқ ҳунармандчилигида 
фойдаланилаѐтган нодир материаллар, асбоб-ускуналар, ҳунармандчилик 
махсулотларини ташқи шакли узвийлиги ва яхлитлиги таъминланишига кўра 
баҳолаш; компазицион яхлитлик; ҳалқ ҳунармандчилигига оид танланган битта 
касб-ҳунар турлари; ҳалқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича 
замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган ҳалқ ҳунармандчилк 
махсулотларини тайѐрлаш иш усулларига оид билим, кўникма ва малакаларга 
эга бўладилар. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling