1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

8. Изчиллик-ўқитувчи меҳнат таълими жараѐнида ўқув материалини 
ихтиѐрий равишда эмас, балки маълум қоидаларга асосн баѐн қилади, яъни 
бир тизимда олиб боради. Қуйи синфларда ўқувчилар меҳнат таълими 
жараѐнида ишлов бериш нисбатан осонроқ ва турмушда тез-тез учраб 
турадиган материалларга ишлов бериш усуллари билан таништириладилар. 
Ўқувчилар юқори синфга ўтгани сари мураккаб иш қуролларини ишлатиш, 
жисмонан кўп куч сарфлаш керак бўлган буюмларни тайѐрлашни 
ўрганадилар.
Секин-аста улар машина меҳнатига, олдин содда, кейин мураккаб 
машиналарнинг ишлари билан танишиб, буюмлар ясайдилар. Бунда 
ўқитувчи ҳар доим осондан мураккабга томон билимлар бериб бориши 
керак, яъни изчилликка интилиши керак. 
9. Ўқувчи ўз меҳнатининг пировард якунини кўргандагина унда 
меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнат кишисига ҳурмати ортиб боради. Шунинг учун 
ҳам меҳнат таълими дарслари унумли меҳнат асосида олиб борилади. 
Муҳокома учун саволлар. 
1.Дидактик тамойиллар мазмунини изохлаб беринг. 
2.Ўқув жараѐнига дидактик тамойилларни тадбиқ этиш. 
Хулоса: 


34 
Ўқувчиларнинг билим фаолиятини, хусусиятини белгилайдиган асосий 
қоидалар, тарбия билан чамбарчас боғланган таълим жараѐнини ташкил этишга 
асос бўлади. Таълим жараѐнида тарбия амалга ошади. 
Меҳнат таълими жараѐнида ўтилаѐтган мавзуларнинг мазмунидан келиб 
чиқадиган тарбиявий томонларни тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга 
бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда муҳим ва Ҳал қилувчи 
аҳамиятга эга. 
Меҳнат таълими ўқитувчиси ўқувчиларни онгли равишда тушунишини ва 
билиш фаоллигини, фикрлаш жараѐнларини шакллантириш учун шароит 
яратиши лозим.
Назарияни амалиѐт билан боғлаб олиб бориш энг асосий етакчи 
тамойилдир. Назарияни амалиѐт билан боғлашнинг ҳар хил формаларидан 
фойдаланиш орқали ўқувчилардаги билим сифатини оширишга эришилади. 
Меҳнат 
таълими 
машғулотларини 
кўрсатмали, 
ўқувчиларнинг 
ѐш 
хусусиятларини эътиборга олиш ва уларни унумли меҳнат орқали олиб бориш 
ўқувчилар билими сифатини ва дарс самарадорлигини оширади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling