1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ишчиларга бириктиришдан иборат. Бунда таълим ўқитувчи томонидан


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

ишчиларга бириктиришдан иборат. Бунда таълим ўқитувчи томонидан 
амалга оширилади ѐки бириктирилган ишчи. Меҳнат таълимининг 
унумли шакилларидан бири – ўқувчиларнинг истемол махсулотларини 
ишлаб чиқарадиган иш ўринларида ўтказиладиган амалиѐтдир. Бу амалиѐт


36 
таълимнинг охирги ойларида ѐки йил давомида маълум кунлари корхонада 
ўтказилади. Унда ҳар бир ўқувчи штатли иш ўринларида ишлаб, 
корхонанинг талабларига амал қилиб, буюмлар тайѐрлайди ва бу буюмлар 
корхонанинг назорат бўлими ходимлари томонидан қабул қилинади. 
Ўқитишнинг бу шаклини ташкил этиш ўқувчиларни анашу ихтисос 
ишчилари ишлайдиган шароитда меҳнат қилишга одатлантиради. 
Ўқитувчи таълимни ўқитиш шакилларини иш ўрнига қўйиладиган 
талабларга мослаб танлаши керак. Агар танланган иш ўрнида меҳнат 
таълими дастури тўла бажарилмайдиган бўлса, ўқитувчи олдиндан тузиб 
қўйилган график асосида ўқувчини бошқа иш ўрнига кўчириши керак. 
Меҳнат таълимининг мухим шакли техника тўгаракларидир. Бу шакилни 
танлашдан олдин уларнинг ўқувчилар касб малакаларини ўстиришидаги 
ахамиятини аниқлаш лозим. Ўқувчиларнинг дарсларда оладиган билим
кўникма ва малакалари фақат фан дастурида белгиланган минимумлардан 
иборат бўлади. 
Меҳнат таълимини ўқитиш шакиллари жадвали: 
1. дарс (амалий машғулот)- уқув устахоналаридаги таълимнинг асосий 
шакли. 
2. ўқув ишлаб чиқариш бригадалари, ўқув цехлари, штатли иш жойлари. 
3. малакали ишчиларга бириктириб қўйиш. 
4. техника тўгараклари. 
Экскурсия –меҳнат таълимининг шундай бир шаклидирки, унинг
бориши жараѐнида ўқувчилар асбоб – ускуналарни, технологик ва меҳнат 
жараѐнларини, ишлаб – чиқариш шароитида меҳнатни ташкил этишни 
кузатадилар ва ўрганадилар. Корхоналарга уюштирилган экскурсиялар 
ўқувчиларни корхона билан, ишнинг асбоб – ускуналари, меҳнат жараѐнини 
ташкил этилиши ва ишлаб чиқариладиган маҳсулоти билан умумий тарзда 
таништириш мақсадида ҳам, ишлаб – чиқаришнинг аниқ масалаларини энг янги 
асбоб – ускуналарнинг намуналарини, илғор иш усуллари ва меҳнатни илмий 
асосда ташкил этиш методларини ўрганиш мақсадида ҳам ташкил этилиши 
мумкин. Мехнат ўқитувчиси экскурсия жараѐнларини, ишлаб – чиқариш 
жараѐнини, ўқувчиларни кузатишга раҳбарлик қилиб туради. 
Корхонада юқори унумли меҳнат билан танишадилар ва ўқув 
устахоналаридаги меҳнат жараѐнлари билан таққослайдилар. Натижада 
бўлажак касбга бўлган қизиқишни ва меҳнатга янги муносабатни 
шакллантиради, билиш фаоллигини ривожлантиришни яхшилашга имкон 
беради.
Корхоналарга уюштириладиган ҳарқандай экскурсиянинг мазмунига 
қуйидаги 3 та босқични киритиш лозим: 
1.Кузатиш объектини олдиндан танлаш, аниқ мақсад ва вазифаларни аниқлаш, 
объктни бориб кўриш, зарурий хужжатларни тайѐрлаш: 
2.Меҳнат ўқитувчиси экскурсия мақсадлари ва вазифалари, корхона худудида 
ўзини тутиш қоидалари, кузатиш объктлари, тўғрисида сухбат ўтказиши, 
ўқувчиларни кузатиши ва зарурий вазифаларни бажариши. 


37 
3.Экскурсияга якун ясаш. Меҳнат таълими бўйича навбатдаги машғулотларда 
бажарилган вазифаларни ҳисоботлари тахлил қилинади ва экскурсияга якун 
ясалади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling