Тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “Қурилиш конструкциялари” кафедраси “Темирбетон конструкциялари” фанидан тақдимот доц. Юсуфхўжаев С. Тошкент 2015
Download 86.41 Kb.
|
5 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Доимий ва вактли юклар.
- Меъёрий ва хисобий юклар.
МАВЗУ: Курилиш конструкцияларига таъсир киладиган юклар ва таъсирлар РЕЖА:1
2
3
Доимий ва вактли юклар.Бино ва иншоатларлар кисмларнинг асосий вазифаси уларга тушадиган юкларни ишлаш жаренида кабул кила олиши керак. Бу юклар доимий ва вактли булиши мумкин. 1.Доимий юклар—конструкция ёки иншоотнинг бутун умри давомида унга таъсир этиб турадиган юк доимий юк дейилади. Конструкциянинг хусусий огирлиги,пойдевордаги тупрокнинг огирлиги ва босими,олдиндан хосил килинган кучланиш таъсири доимий юкларга мисол булади. Меъёрий ва хисобий юклар.Курилиш конструкцияларни хисоблаш жараенида конструкциянинг ишончли ва тежамли булиши учун юкорида кайд этилган юкларнинг барчасини инобатга олиш зарур.Юклар конструкцияларнинг хисобланишига кура икки турга яъни меъерий ва хисобий юкларга булинади. Конструкциядан уз меъерида фойдаланиш чогида меъер буйича унга куйилиши мумкин булган юкларнинг максимал киймати меъерий юк деб аталади,унинг киймати олинган уртача кийматлар , улчамлар асосида кабул килинади ва меъерий хужжатларга таклиф этилади.Хисобий юкларни , меъерий юкни юк буйича ишончлилик коэффицентига купайтириб аниклаймиз.Бу коэффицентнинг киймати купинча бирдан катта булади.q=qxYq- хисобий юкq- меъерий юкY- юк буйича ишончлилик коэффицентиЮк буйича ишончлилик коэффиценти меъерий юкларнинг узгарувчанлигини хисобга оладиган микдор булиб унинг кийматини бино ва иншоатларни ишлаш жаренида хакикий юкларни кузатиш ва кийматларни тахлил килиш оркали белгилаймиз.Унинг кийматлари КМК да батафсил берилган.Бино ва иншоотлар мухимлик даражаси буйича синфлари. Бино ва иншоотларнинг муҳумлик даражаси уларни муддатидан аввал бузулганда етказилган моддий ва ижтимоий зарар миқдори билан аниқланади. Лойиҳалашда биноларнинг муҳумлик даражасини ҳисоблаш учун юкни вазифаси бўйича ишончлилик коэффициенти -n кўпайтириб ҳисобга олинади. Унинг қиймати биноларнинг муҳумлик синфига боғлиқ:1 синф учун (ТЭС бош бинолари, телеминоралар, театр бинолари, спорт иншоотлари, музейлар вa бошқа муҳум халқ хужалиги аҳамиятидаги бинолар) n=1; II синфи учун (муҳум халқ хўжалиги объктлари, қишлоқ хўжалиги, саноат ва фуқаро қурилишлари) n=0,95; III синф учун (бир қаватли турар жой бинолари, омбор хоналар, вақтинчалик бино ва иншоотлар, халқ хўжалик ва ижтимоий муҳимлиги чекланган бинолар) n=0,9; Download 86.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling