1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Кўргазмали метод – кўргазмали қўлланмаларни намойиш қилиш меҳнат 
таълимининг ўрганилаѐтган объктларнинг кўргазмали – хиссий идрок қилишга 


38 
асосланган. Бу метод ўқув материалини баѐн қилиш жараѐнида қуйидагиларни 
кўрсатишни назарда тутади: 
1.Табиий намуналар (машиналар, станоклар, механизмлар, мосламалар, 
асбоблар,материаллар ва х.к); 
2. Хажмдор қўлланмалар (плакатлар, схемалар, жадваллар,макетлар, моделлар 
ва х.к); 
3.Экранли қўлланмалар (диофилмлар, кинофилмлар ва х. к); 
Кўргазмали методи - қўлланмаларни намоиш қилиш вақтида 
изчилликка амал қилиш, ўқувчилар кузатаѐтган объктни баѐн қилинаѐтган 
материал мазмуни билан боғлаш зарур.
Меҳнат таълимининг хар бир методи
бир қатор методик усулларни, 
уларнинг таркибий қисмларини ўз ичига олади. Масалан: меҳнат операциясини 
ўрганиш жараѐнида қуйидаги бир қанча усуллар: иш ўрнида гавдани тўғри 
тутишни, асбобларни ишлатишни кўрсатиш, ҳаракатни иш суратида секин ва 
қисмларга бўлинган ҳолда, кейин яна иш суратидаги усулларни кўрсатиш 
киради. 
Меҳнат таълими методларининг бутун системасини қуйидаги гуруҳларга 
бўлиш мумкин: оғзаки, кўргазмали, амалий, муаммоли, билим, малака ва 
кўникмаларни текшириш ва тадқиқот методлари. 
Қуйидаги методлар фақат меҳнат таълимига хосдир: меҳнат усулларини 
амалда кўрсатиш, уларни бажаришга оид машқлар, технологик хужжатлар 
билан иш олиб бориш, ўқув, ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш.
Таълим жараѐнини ташкил этишда дидактик асосларга оид методлар 
танланади. Булар: таълимнинг умумдидактик, хусусий методлари, методларни 
амалга ошириш воситалари ва шакллари. 
Меҳнат таълими методлари ўқувчиларнинг техник—технологик 
билимлари, меҳнат, кўникма ва малакаларни эгаллашга, билимларни мустақил 
эгаллаш ва улардан амалда ижобий фойдаланиш қобилиятини ўстиришга 
қаратилган. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти 
усулларини тушунмоқ керак. Ўқитиш методи деганда таълим жараѐнини 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кутилган мақсадга қаратилган биргаликдаги 
фаолияти тушунилади.
Меҳнат таълими жараѐнида ўқитишнинг хар хил методларидан 
фойдаланилади. Таълим методларини танлаш аввало ўқув материалининг ва 
ўқув вазифаларининг характерига боғлиқ. Меҳнат таълимида машғулотлар 
назарий ва амалий тарзда олиб борилади назарий машғулотларни ўтишда 
педагогика курсида кўрилган умумдидактик тавсиялар тадбиқ этилади.
Шунинг учун меҳнат таълими бўйича назарий машғулотларга алоҳида 
тўхталиб ўтилмайди. Амалий машғулотларда ўқув материалини характерига 
кўра меҳнат бўйича амалий машғулотлар бошқа фанлардан ўтиладиган амалий 
машғулотлардан фарқ қилади, бу эса таълим методларидан фойдаланишда бир 
қатор ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқаради. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling