1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Амалий метод – меҳнат усулларини бошқариш сохасидаги машиқлар,кўникма 
ва малакаларни таркиб топтириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида меҳнат 
харакатларини кўп марта такрорлаш билан ажралиб туради. 
III. Амалий методларга машқлар, йўлланмалар, ўқув қўлланмалари билан 
ишлаш, лаборатория тажрибалари, кўникма ва малакаларни шакллантириш 
киради. Машқлар 10-15 минут давом этадиган қисқа машқларни бажаришдан 
бошланади. Бу машқлар таълимий машқлар дейилади. Амалий ишларни 
бажариш жараѐнида ўқувчилар буюмлар тайѐрлашда меҳнат усуллари ва 
харакатларида бажарадилар. Бундай машқлар тайѐргарлик машқлари 
дейилади.
Йўлланма—бу меҳнат фаолияти усуллари тушунтириш ва кўрсатиш
ҳавфсиз бажариш бўйича тасаввур ҳосил қилишга ва ўқувчиларнинг амалий 
фаолиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган. Демак, йўлланма дарснинг бир 
қисмидир. Йўлланма жараѐнида таълимнинг ҳар хил методларидан 
фойдаланиш, йўлланма мазмунини ўқитувчи асослаб беради. Йўлланманинг 
тўлалиги ва элементларга ажратилиши, йўлланмада шундай кўрсатмалар 
бўлиши керакки, ўқувчи улар ѐрдамида ўз фаолиятини мухокама қила олиши 
керак. Йўлланма уч хил бўлади: кириш, жорий ва якуний.
Кириш йўлланмаси—бажариладиган ишнинг характери, меҳнат 
усулларини нормал бажариш қоидалари, ўз-ўзини мухокама қилиш 
белгиларини, аниқ меҳнат вазифаси қўйишни ўз ичига олади. 
Жорий йўлланмасида—меҳнат усулларини бажаришдаги хатоларини 
тузатади. Бунда ўқувчилар ишни тўхтатиш хатога йўл қўйган ўқувчини ишига 
эътибор бериш, ундан нотўғри ишланганлигининг сабабини тушунтириб 
беришни талаб қилиш, тартибда ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади.


41 
Ўқитувчининг хулосаси: ўқитувчининг тўғри усулларни кўрсатиши ва 
ўқувчиларга ишни давом эттиришга руҳсат беришдан иборатдир. 
Якунловчи йўлланма—сифатли бажарилган ва нотўғри бажарилган 
буюмларни 
намойиш 
қилишни, 
ўқувчилар 
ишининг 
умумий 
характеристикасини, ўқувчилар йўл қўйган хатоларни таҳлилини, ўқувчилар 
ишини баҳолашни ва уйга вазифа беришни ўз ичига олади.
Лаборатория ишлари—унумли меҳнат билан боғлиқ бўлса, ўқувчиларни 
қизиқиши ортади. Лаборатория ишларини бажаришнинг энг муҳими 
ўқувчиларнинг фан асослари бўйича олган билимларидан фойдаланиш 
ҳисобланади. Лаборатория макшғулотлари махсус жиҳозланган хоналарда 
ўтказилади.
Лаборатория тажрибалари бошқа ўқитиш усулларидан фарқ қилади. 
Бунда ўқувчи ўзи мустақил иш бажаради ва ўз билимига ишонч ҳосил қилади.
Лаборатория тажриба усули ўтказилишига қараб барча ўқувчилар билан ѐки
ҳар қайси ўқувчи билан алоҳида олиб борилиши мумкин.
Меҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш меҳнат таълими 
методикасида жуда муҳим ўрин тутади. Унинг асосини йўлланма ва машқлар 
каби метод ташкил қилади. Ўқувчиларнинг меҳнат кўникма ва малакаларни 
шакллантириш асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

Топшириқнинг аниқлиги, унинг мақсади ва бажариш усулларини 
тушуниши; 

Ўқувчиларда зарур билимларни мавжуд бўлиши; 

Метод ва усулларни шакллантирилаѐтган кўникма ва малакаларнинг 
хусусиятларига мослиги; 

Йўлланманинг самарадорлиги

Машқларнинг етарли миқдорда бўлиши; 

Ўқувчилар фаолиятини баҳолаш, ўқувчиларни баҳолаш натижаларидан 
хабардор бўлиши. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling