Муҳокома учун саволлар:
1. Меҳнат таълимини ўқитиш шакилларини тушунтирнг
2. Ўқув ишлаб – чиқриш бригадаси ва ўқувчиларни малакали ишчиларга
бриктириб қўйишни аҳамиятини изохланг
3. Экскурсияни ташкил қилиш ва ўтказишни тушунтиринг
Хулоса:
Меҳнат таълимини ўқитишда амалий машғулот дарснинг асосий қисмини
ташкил этади. Дарслар синфда ва синфдан ташқари ишларда олиб бориладиган
ишлар
мазмуни
ўқувчиларга
бериладиган
назарий
билимлар
шакиллантириладиган кўникма ва малакалардан иборат. Ўқувчиларни ишлаб –
чиқарш бригадаларига, ўқув цехларига, малакали ишчиларга бириктиб қўйиш
йўли билан уларнинг амалий билим савиясини ошириш мақсадга мувофиқ.
Назарий билимларни мустаҳкамлаш учун экскурсиялар уюштириш жуда ҳам
зарур.
8- §. Меҳнат таълимини ўқитиш методлари
Меҳнат таълими методларини ривожлантириш ва таколимлаштиришда
психологлар ва физиологларнинг, ўқувчиларда меҳнат кўникмалари ва
малакаларини таркиб топтириш, уларнинг мазмуни ва таснифи сохасидаги,
меҳнат фаолиятининг ақлий жихатларини, шакилларини ҳозирги замон ишлаб
чиқарилиши учун ҳос бўлган, ижодий фаоллик, ташаббускорлик, ва бошқа
мухим сифатларини текшириш сохасидаги тадқиқотлари мухим ахамиятга
эгадир.
Меҳнат таълимининг ҳар бир методи бир қатор методик усулларни,
уларнинг таркибий қисмларини ўз ичига олади. Меҳнат таълими
методларининг бутун системасини 5 та гурухга бўлиш мумкин:
1.оғзаки методлар;
2. кўргазмали методлар;
3. амалий методлар;
4.муаммоли ўқитиш методлари;
5. билимлар, меҳнат кўникмалари ва малакаларини текшириш ва баҳолаш
методлари, ҳамда тадқиқот методлари.
Оғзаки метод – бу метод ўқув материалини шундай баѐн қилишни
назарда тутадики, унинг натижасида янги техника, меҳнат тушунчалари очиб
берилади, машиналар меҳнат ва технология жараѐнлари ҳақидаги техник –
иқтисодий маълумотлар ўрганиб чиқилади, умуман меҳнат усуллари ва
топшириқларини бажариш юзасидан тушунтиришлар берилади. Бу метод
асосида ўқитувчининг жонли сўзи ѐтади, бу сўз эса ўқувчиларга кучли, хиссий
таъсир кўрсатади, уларнинг тасавввурини бойитади, ижодий фикр юритишга
ундайди, кўпгина шахсий,ижобий сифатларини таркиб топтиришга ѐрдам
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |