Ўқувчиларнинг ижодий фаолиятига раҳбарлик қилиш:
ўқувчиларни хар ҳил савол ва масалаларни ҳал қилишларида қатнашиш;
ўқувчилар олдига ижодий характердаги саволлар ва масалалар қўйиш;
ўқувчиларни фан ва ишлаб чиқаришга оид билимларини амалда
қўллашда ундаш;
ўқувчиларни ижодий фаолиятларини рағбатлантириш.
Шундай қилиб, ўқувчиларнинг ижодий ишларини ташкил қилиш ўқув
устахоналаридаги машғулотларда таълимга муаммоли ѐндашувни амалга
ошириш имконини беради.
Ўқувчиларда конструкцион – технологик таффаккурни ривожлантириши
йўлларидан бири меҳнат таълими дарсларида меҳаник конструкциялаш ва
моделлаштириш политехник тайѐргарлик талабларига меҳнат таълимини
бошқа турларига нисбатан кўпроқ жавоб бериши керак.
Меҳнат таълимининг хозирги вақтдаги йўлга қўйилиши кўпчилик
мактабларда талабга жавоб бермайди хатто ўқув устахонаси ҳам йўқ,
конструкцион технологик системани шакиллантириш учун база зарур.
Ўқувчиларда техник таффаккурни ва конструкцион технологик
фаолиятни ривожлантириши билан боғлиқ бўлган психологик – дидактик
асослар етарли даражада ишлаб чиқилган.
Муҳокома учун саволлар:
1. Меҳнат таълими системаларини ўқув устахоналаридаги машғулотларда
қўллаш имкониятларини тушунтиринг
2. Меҳнат таълими системаси ўқув жараѐнида қандай асосий талабларга
жавоб бериши керак
3. Конструкторли — технологик система бу талабларга жавоб бера оладими
Хулоса
Мактаб ўқув устахоналарида ўқувчиларни ижодий фаолият кўрсатишга
ўргатиш ва бу фаолиятга раҳбарлик қилиш, меҳнат таълими системаларидан
унумли фойдаланиш натижасида ўқувчилар ўзларининг назарий билимларини
амалиѐтда қўллашни ўзлаштириб оладилар ва янгилик яратишга ташаббускор
бўлишга интиладилар.
13 -§. Меҳнат таълими дарсларида амалий дарсларни ташкил
қилиш методикаси
Do'stlaringiz bilan baham: |