1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Учинчи босқичда: дарсдан ташқари машғулотлар тизими орқали 
ўқувчиларни касбга йўналтириш самарадорлигини ошириш мақсадида 
уларнинг шахс сифатларини ташхис қилиш методикасини амалга ошириш. 
Дарсдан ташқари машғулотлар бир томондан дарс жараѐнининг узвий 
давоми бўлса, иккинчи томондан ўқувчиларни касб танлашга йўллаш 
имкониятларини анча кенгайтиради. Ўқувчиларни касбга бўлган иқтидори 
даражаси ва қизиқиши доирасини белгилаб олиш ҳамда уларни касбга 
йўналтириш учун хизмат қилувчи машғулотлар шаклини тўғри танлаш керак. 
Бунинг учун тест махсус сўровнома ишлаб чиқариш зарур. Дарсдан ташқари 
машғулотлар ўқувчиларнинг ўз иқтидорини, мустақил ижодий фикрлаш 
қобилиятларини ѐрқинроқ номоѐн этиши учун кенг имкониятлар очиб беради. 
Бу ҳол ўқув дастурида кўзда тутилганидан кўра мураккаброқ вазифалар 
қўйишга ва уларни ҳал этишга асос бўлди. Ихтиѐрийлик мезониниг ўқувчи 
қизиқишлари билан уйғун ҳолатда қўлланилиши ўқувчилар дарсдан ташқари 
иш жараѐнида касб-ҳунар таълимининг асосий вазифаларини бажарниш бўйича 
яхши натижаларга эришилади. 
Илғор педагогик технологиянинг марказида ўқитувчи ва ўқувчи туради. 
Бу икки шахснинг ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир – бирига кўрсатадиган 
таъсири энг замонавий миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг 
учун, энг аввало, ўқитувчи таълим – тарбия жараѐни олдига қўйилган талаблар, 
таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамойиллари ҳамда йўллари, ўқувчини 
ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш усуллари, у билан ҳамкорлик 
қилиш, уни ўқишга, ўрганишга йўналтириш, ўқувчи шахсий фаолиятини тўғри 
ташкил этиш, улар билан мулоқатга кириши, муаммо ва келишмовчиликларни 
бартараф этиш, синфда ижодий, ишчанлик муҳитини вужудга келтириш, 
ўқувчи билимини аниқ ва тўғри баҳолаш метод ва усуллари билан қуролланган 
бўлиши керак. 
Ўқувчининг дарсликлари билан ўқитувчининг ҳикояларидан тайѐр 
билимлмрини олиб, уни такрорлаши, ѐдлаши ҳозирги замон талабларига зид 


129 
ҳолат саналади. Зотан, кўпчилик ўқитувчилар яхшилаб ҳикоя қилиш, 
тушинтириш, ҳаѐтий мисоллар билан ўқувчиларни дарсга қизиқтира олиш 
маҳоратига эга бўлиб, уларнинг сўзлари олтинга тенг. Аммо дарсда ўқувчи суст 
тингловчига айланиб қолмаслиги зарур. Улар ҳам суҳбат ва мунозараларда, 
семинар ва анжуманларда қатнашишлари, дарслик билан мустақил ишлари, 
биринчи манбаларни ўрганишлари, ижодий ўзма ишлар, ахборот ва маърузалар 
тайѐрлашлари ўрганаѐтган фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлигини, улар 
ўртасидаги алоқаларни аниқлашлари лозим. 
Кўп кузатишлар, дарс таҳлилларининг натижалари шуни кўрсатадики, 
айрим ўқувчи билим олиш учун меҳнат сарфламайди,балки тантиқлик қилиб, 
ўйинга келгандай ўтиришади. Натижа эса жуда ѐмон, фанларни жуда ѐмон 
ўзлаштиради, юзаки билим олади, қийин муаммони қандай ечиш кераклигини 
тасаввур қила олмайди, сабаби улар ўқишмайди, балки ―ўқиш – ўқиш ўйинини 
ўйнашади, меҳнат қилишмайди, азият чекишмайди. 
Жамиятга яхши ҳаѐт учун кураша оладиган, тайѐр нарсаларга қаноат 
қилмайдиган, меҳнатсиз роҳатни ҳушкўрмайдиган, ижодий имкониятларини 
ишга солишга ташна ѐшлар, мутахассислар керак. Демак, замон биздан ўқув 
тарбия ишларида фаоллашишни, таълимни юксалтиришимизни талаб этаяпти. 
Чунки ўқувчиларнинг лоқайдлиги номувофиқ, нотабий ўқитиш шароитларидан 
келиб чиқади. Ўқитувчиларнинг ҳозирги энг муҳим вазифаси билим олишда 
боқимандаликка ўрганган ўқувчиларни сабот билан ижодкор, меҳнаткаш 
ўқувчига айлантиришдан иборат. Бундай маъсулиятли ишни амалга ошириш 
учун ўқувчилар ўз руҳий оламини бойитиши зарур. 
Маълумки, махсус тайѐргарликка эга бўлган, кўп материалларни 
биладиган ўқитувчи билимларини ўқувчининг бошига ѐғдириб ташлашга 
уринади, бор билимларини ҳадя қилади, ўтмиш ва бугунги кун манзараларини 
кўрсатади, ўқувчилар эса ўқитувчининг гапларини маҳлиѐ бўлиб тинглашади. 
Ўқитувчи назарида уни тинглаѐтган ўқувчилар маънавий озуқа учун 
тушуқларини очиб турган полопонларга ўхшашади. Аммо йил охирида
кўпинча натижалар кутилганидек бўлмайди. Сабаби улар масалани тўғри қўя 
олишмайди, муаммоларга қандай ечим топишни билишмайди. Ўз – ўзидан 
аѐнки, бу ўқувчиларнинг боқимандаликка ўрганиб қолганидандир. Ўқитувчи 
ўқувчиларга баланддан қараши керак эмас, балки барчани ўзига тенг билиши, 
уларга ўргатиши, шу билан бирга улардан ўрганиши ҳам керак. Дарс 
самарадорлигини кўп ҳолларда ўқувчиларнинг дарс жараѐнида ҳақиқат излашга 
қай даражада фаол қатнашувига боғлиқ. Мустақил ўрганишсиз ўқитиш йўқ. 
Айрим ўқитувчиларнинг педагогик ишдаги камчиликлари нимада? Бу 
аввало, ўқувчиларнинг чинакам ижодий ишга камдан – кам жалб этилишида, 
ўқувчи теварак – оламни билиши сабъекти эмас, балки объектти бўлиб 
қолганлигида, мураккаб вазифаларни мустақил ечишга ўргатилмаганлигида
кўринади. Кўпинча улар тайѐр билимларни оладилар, эслаб қоладилар ва 
гапириб берадилар, яъни ўқитувчининг тайѐр сценарийси бўйича иш 
кўрадилар. Натижада ўқувчилар томошабинларга, ўқитувчи эса актиѐрларга, 
синф эса театрга айланиб қолади. 


130 
Ўқувчининг сусткашлиги, лоқайдлиги ўқув – тарбия жараѐнидаги энг 
номақбул ҳолатдир. Бундай камчиликларни бир неча олимлар орқали 
бартараф этиш мумкин. Назаримизда, ўқувчиларнинг ўзлари дарс жараѐнидаги 
мавзу режасидаги масалалар ва муаммоларнинг ечимини излашга қанчалик 
фаол аралашсалар, таълимнинг самарадорлиги шунчалик ошади. Шунинг учун 
деярли ҳар бир дарсда ўқитиш ва мустақил ўрганиш уйғунлигига эришиш, 
ўқувчиларни масалалар қўйиш ва уларни ҳал этишга ўргатиш, улар онгида 
доимо ақлий ташналикни уйғотиш, саволлар бера билиш руҳида тарбиялаш 
зарур бўлади. 
Ўқувчи таълим жараѐнининг ўқитувчи билан тенг ҳуқуқли субъекти 
сифатида қараш қатор хулосаларга олиб келади. Чунончи: 
1. Ўқувчи ўқитувчи билан ҳамкорликда таълимни қурсагина, у шу 
жараѐннинг фаол иштирокчисига айланади. 
2. Ўқувчи ва ўқитувчининг ўзаро таъсири натижаси ўлароқ, таълим 
бошқарувчилари, унинг бўғинлари, цикллари шаклланади. 
3. Координация таълимини ташкил этиш, бошқариш Муҳокома қлишнинг 
бош принципига айланади. 
Бу хулосалар ўқитувчидан ўз фаолиятини ўқувчилар муҳитига 
мослаштиришни, мувофиқлаштиришни талаб этади. Ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятларининг ўзаро мувофиқлашуви ўқув – тарбия ишларининг 
самарадорлигини оширади. Буларнинг барчаси таълимда ўқувчилар 
ижодкорлигини таъминлашга олиб келади. 
Ўқитувчининг ўзи эса ўқувчиларни дарс жараѐнининг фаол иштирокчиси, 
ўзининг ҳамкор дўсти қилиб тарбиялашда, уларни баҳслашув маданиятига 
ўргатишда жонкуярлик фазилатларини намаѐн қилиши, ўз – фикр 
мулоҳазаларини баѐн этишдан аввал ўқувчиларнинг ўзларидан сўраши, 
топшириқларни бажариб кўрсатишга таклиф этиши, яъни уларнинг ижодий 
кучларини намоѐн этишларига имкон яратиб бериши зарур. Ўқитувчи 
шогиртларининг баҳсига қулоқ солар экан, ўз нуқтаи назарини сездирмагани 
ҳолда ҳар бир томоннинг фикрини диққат билан тинглаши, фикрларнинг нозик 
томонларига эътибор бериши, турли нуқтаи назарларни ривожлантириш керак. 
Ўқитувчи эътирозлар уйғотиши, ўғил – қизларда мураккаб масалалар бўйича 
ўқувчиларнинг ўрганилаѐтган масалаларга турлича ѐндашиши имкониятларини 
юзага чиқариши ҳам энг мақбул усуллар сирасига киради. Бу каби баҳслардан 
мақсад барча нуқтаи назар тўқнашувида ҳақиқатга бориб етишдир. Ўқитувчи 
ўқувчининг барча нуқтаи назарларини бирдай тинглаши, масала тўла ҳал 
этилмаган ҳолларда ҳам уни ҳал этишга яқинлашиб боришларига 
кўмаклашиши зарур. 
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчининг вазифаси – баҳслашаѐтган 
ўқувчиларнинг кескин нуқтаи назарларини сал юмшатиб, мўътадиллаштирган 
ҳолда муҳокама этилаѐтган масаланинг оқилона мағзини турли фикрларнинг 
умумий томонларини ўз ичига олувчи хулосани топиб беришдан иборатдир. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling